Ҳадис 721

721 - وَعَنْ أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ تَوَضَّأَ فِي بَيْتِهِ، ثُمَّ خَرَجَ فَقَالَ: لأَلْزَمَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، وَلأَكُونَنَّ مَعَهُ يَوْمِي هَذَا، فَجَاءَ الْمَسْجِدَ، فَسَأَلَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَقَالُوا: وَجَّهَ هَهُنَا، قَالَ: فَخَرَجْتُ عَلَى أَثَرِهِ أَسْأَلُ عَنْهُ، حَتَّى دَخَلَ بِئْرَ أَرِيسٍ، فَجَلَسْتُ عِنْدَ الْبَابِ حَتَّى قَضَى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ حَاجَتَهُ وَتَوَضَّأَ، فَقُمْتُ إِلَيْهِ، فَإِذَا هُوَ قَدْ جَلَسَ عَلَى بِئْرِ أَرِيسٍ، وَتَوَسَّطَ قُفَّهَا، وكَشَفَ عَنْ سَاقَيْهِ وَدَلَّاهُمَا فِي البِئْرِ، فَسَلَّمْتُ عَلَيْهِ ثُمَّ انْصَرَفَتُ، فَجَلَسْتُ عِنْدَ البَابِ فَقُلْتُ: لأَكُونَنَّ بَوَّابَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ اليَوْمَ، فَجَاءَ أَبُو بَكْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، فَدَفَعَ البَابَ فَقُلْتُ: مَنْ هَذَا؟ فَقَالَ: أَبُو بَكْرٍ، فَقُلْتُ: عَلَى رِسْلِكَ، ثُمَّ ذَهَبْتُ فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ هَذَا أَبُو بَكْرٍ يَسْتَأْذِنُ، فَقَالَ: «ائْذَنْ لَهُ وَبَشِّرْهُ بِالجَنَّةِ» فَأَقْبَلْتُ حَتَّى قُلْتُ لأَبِي بَكْرٍ: ادْخُلْ وَرَسُولُ اللهِ يُبشِّرُكَ بِالْجَنَّةِ، فَدَخَلَ أَبُو بَكْرٍ حَتَّى جَلَسَ عَنْ يَمِينِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مَعَهُ فِي القُفِّ، وَدَلَّى رِجْلَيْهِ فِي البِئْرِ كَمَا صَنَعَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، وَكَشَفَ عَنْ سَاقَيْهِ، ثُمَّ رَجَعْتُ وَجَلَسْتُ، وَقَدْ تَرَكْتُ أَخِي يَتَوَضَّأُ وَيَلْحَقُنِي، فَقُلْتُ: إنْ يُرِدِ اللهُ بِفُلَانٍ - يُريدُ أَخَاهُ - خَيْراً يَأْتِ بِهِ، فَإِذَا إِنْسَانٌ يُحَرِّكُ البَابَ، فَقُلْتُ: مَنْ هَذَا؟ قَالَ: عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ، فَقُلْتُ: عَلَى رِسْلِكَ، ثُمَّ جِئْتُ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَسَلَّمْتُ عَلَيْهِ وَقُلْتُ: هَذَا عُمَرُ يَسْتَأْذِنُ؟ فَقَالَ: «ائْذَنْ لَهُ وَبَشِّرْهُ بِالْجَنَّةِ» فَجِئْتُ عُمَرَ، فَقُلْتُ: أَذِنَ، ادْخُلْ وَيبُشِّرُكَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِالْجَنَّةِ، فَدَخَلَ فَجَلَسَ مَعَ رَسُول اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِي القُفِّ عَنْ يَسَارِهِ، وَدَلَّى رِجْلَيْهِ فِي البِئْرِ، ثُمَّ رَجَعْتُ فَجَلَسْتُ فَقُلْتُ: إِنْ يُرِدِ اللهُ بِفُلَانٍ خَيْراً ­- يَعْنِي أَخَاهُ - يَأْتِ بِهِ، فَجَاءَ إِنْسَانٌ فَحَرَّكَ البَابَ، فَقُلْتُ: مَنْ هَذَا؟ فَقَالَ: عُثْمَانُ بْنُ عَفَّانَ فَقُلْتُ: عَلَى رِسْلِكَ، وَجِئْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَأَخْبَرْتُهُ فَقَالَ: «ائْذَنْ لَهُ وَبَشِّرْهُ بِالْجَنَّةِ مَعَ بَلْوَى تُصِيبُهُ» فَجِئْتُ فَقُلْتُ: ادْخُلْ وَيُبشِّرُكَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِالجَنَّةِ مَعَ بَلْوَى تُصِيبُكَ، فَدَخَلَ فَوَجَدَ القُفَّ قَدْ مُلِئَ، فَجَلَسَ وُجَاهَهُمْ مِنَ الشِّقِّ الآخَرِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 3674، م 2403/29].

وَزَادَ فِي رِوَايَةٍ: «وَأَمَرَنِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِحِفْظِ البَابِ وَفِيهَا: أَنَّ عُثْمَانَ حِينَ بَشَّرَهُ حَمِدَ اللهَ، ثُمَّ قَالَ: اللهُ الْمُسْتعَانُ [خ 3693، م 2403].

قَولُهُ: «وَجَّهَ» هُوَ بِفَتْحِ الوَاوِ وَتَشْدِيدِ الجِيمِ، أَيْ: تَوَجَّهَ. وَقَولُهُ: «بِئْرِ أَرِيسٍ»: هُوَ بِفَتْحِ الهَمْزَةِ وَكَسْرِ الرَّاءِ، وَبَعْدَهَا يَاءٌ مُثَنَّاةٌ مِنْ تَحْتُ سَاكِنَةٌ، ثُمَّ سِينٌ مُهْمَلَةٌ، وَهُوَ مَصْرُوفٌ، وَمِنْهُمْ مَنْ مَنَعَ صَرْفَهُ. «وَالقُفُّ» بِضَمِّ القَافِ وَتَشْدِيْدِ الفَاءِ: وَهُوَ الْمَبْنِيُّ حَوْلَ البِئْرِ، قَوْلُهُ: «عَلَى رِسْلِكَ» هُوَ بِكَسْرِ الرَّاءِ عَلَى الْمَشْهُورِ، وَقِيلَ بِفَتْحِهَا، أَيْ: ارْفُقْ.

 

  1. Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Уйда таҳорат олиб, чиқдим-да, «Бугун Расул соллаллоҳу алайҳи васалламдан ажралмайман, у зот билан бирга бўламан» деб аҳд қилдим. Масжидга бориб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни сўрасам, у зот чиқиб кетганларини, анави томонга кетганларини айтишди. Ортларидан чиқиб, у зотни сўрасам, Арийс қудуғи (жойлашган чорбоғ)га кирган эканлар. Эшикнинг олдига ўтириб олдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қазои ҳожат қилиб, таҳорат олдилар. Туриб, ёнларига борсам, Арийс қудуғининг лабига ўтириб, болдирларини очиб, уларни қудуққа осилтириб олган эканлар. У зотга салом бериб, кейин қайтиб бориб, эшикнинг олдида ўтирдим. «Бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эшикбонлари бўламан», дедим.

Бир пайт Абу Бакр келиб, эшикни итарди. «Ким бу?» дедим. «Абу Бакр», деди. «Шошмай тур» дедим-да, бориб, «Эй Аллоҳнинг Расули, Абу Бакр экан. Изн сўраяпти», дедим. У зот: «Унга изн бергин-да, жаннат хушхабарини бер», дедилар. Қайтиб бориб, Абу Бакрга «Кир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сенга жаннат хушхабарини беряптилар», дедим. Абу Бакр кириб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўнг томонларига, қудуқнинг лабига ўтириб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаб, болдирини очиб, оёқларини қудуққа осилтириб олди. Кейин мен қайтиб бориб, (жойимга) ўтирдим.

(Уйда) таҳорат олаётган укамни қолдириб келган эдим, у ортимдан келиши керак эди. «Аллоҳ фалончига – яъни укамга – яхшилик ирода қилган бўлса, уни келтиради», дедим. Шу пайт бир инсон эшикни қимирлатди. «Ким бу?» десам, «Умар ибн Хаттоб», деди. «Шошмай тур» дедим-да, бориб, Расулуллуҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бериб, «Умар экан. Изн сўраяпти», дедим. У зот: «Унга изн бергин-да, жаннат хушхабарини бер», дедилар. Келиб, Умарга: «Расулуллуҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам изн бериб, сенга жаннат хушхабарини бердилар», дедим. У кириб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чап томонларига, қудуқнинг лабига ўтириб, оёқларини қудуққа осилтириб олди. Қайтиб бориб, (жойимга) ўтирдим. «Аллоҳ фалончига – яъни укамга – яхшилик ирода қилган бўлса, уни келтиради», дедим.

Шу пайт бир инсон келиб, эшикни қимирлатди. «Ким бу?» десам, «Усмон ибн Аффон», деди. «Шошмай тур» дедим-да, бориб, у ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар бердим. У зот: «Унга изн бергин-да, унга етадиган мусибат билан бирга жаннат хушхабарини бер», дедилар. Келиб, «Кир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сенга етадиган мусибат билан бирга сенга жаннат хушхабарини бердилар», дедим. У кирса, қудуқнинг лаби тўлиб қолган экан. Шунда у уларнинг рўпараларига – бошқа томонга ўтирди.

 Муттафақун алайҳ.

 

Бошқа ривоятда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени эшикка қараб туришни буюрдилар. Усмонга жаннат хушхабари берганларида, Аллоҳга ҳамд айтиб, сўнгра «Аллоҳ ўзи мададкор», деб айтганини» зиёда қилинди.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.