Ҳадис 724 / 13-боб Дўсти билан видолашиш ва сафарга чиқишда ёки бошқа нарсаларга ажралиб кетаётганда насиҳат қилиш ҳамда дўстининг ҳаққига дуо қилиш ва дуо олиш ҳақида

13 - بَابُ وَدَاعِ الصَّاحِبِ وَوَصِيَّتِهِ عِنْدَ فِرَاقِهِ لِسَفَرٍ وَغَيْرِهِ وَالدُّعَاءِ لَهُ وَطَلَبِ الدُّعَاءِ مِنْهُ

13-боб

Дўсти билан видолашиш ва сафарга чиқишда ёки бошқа нарсаларга ажралиб кетаётганда насиҳат қилиш ҳамда дўстининг ҳаққига дуо қилиш ва дуо олиш ҳақида

 

قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَوَصَّى بِهَا إبْرَاهِيمُ بَنِيهِ وَيَعْقُوبُ يَا بَنِيَّ إنَّ اللهَ اصْطَفَى لَكُمُ الدِّينَ فَلَا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنْتُمْ مُسْلِمُونَ * أَمْ كُنْتُمْ شُهَدَاءَ إذْ حَضَرَ يَعْقُوبَ الْمَوْتُ إذْ قَالَ لِبَنيهِ مَا تَعْبُدُونَ مِنْ بَعْدِي قَالُوا نَعْبُدُ إِلَهَكَ وَإلَهَ آبَائِكَ إِبْرَاهِيمَ وَإسْمَاعِيلَ وَإسْحَاقَ إلَهًا وَاحِداً وَنَحْنُ لَهُ مُسْلِمُونَ} [البقرة: 132-133].

 

وَأَمَّا الأَحَادِيث فَمِنْهَا:

 

 

Аллоҳ таоло: «Иброҳим, у билан бирга Яъқуб ҳам болаларига шу динни васият қилиб, дедилар: «Ўғилларим, албатта, Аллоҳ сизлар учун шу динни танлади. Бас, мусулмон бўлган ҳолингиздагина дунёдан ўтинг». (Эй яҳудийлар) ёки Яъқубга ўлим келгач, у ўғилларига: «Мендан кейин нимага ибодат қиласизлар?» деганида «Сенинг Тангринг ва оталаринг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқларнинг тангриси бўлмиш ягона Аллоҳга ибодат қиламиз ва бизлар фақат Унинг ўзигагина бўйинсунувчилармиз», деб жавоб қилганларига гувоҳ бўлганмисизлар» (Бақара сураси, 132-133-оятлар), деб айтган.

 

724 - حَدِيثُ زَيْدِ بْنِ أَرْقَمَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ - الَّذِي سَبَقَ فِي (بَابِ إِكْرَامِ أَهْلِ بَيْتِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ) – قَالَ: قَامَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِينَا خَطِيباً، فَحَمِدَ اللهَ، وَأَثْنَى عَلَيهِ، وَوَعَظَ وَذَكَّرَ ثُمَّ قَالَ: «أَمَّا بَعْدُ: أَلَا أَيُّهَا النَّاسُ؛ فَإِنَّمَا أَنَا بَشَرٌ يُوشِكُ أَنْ يَأْتِيَ رَسُولُ رَبِّي فَأُجِيبَ، وَأَنَا تَارِكٌ فِيكُمْ ثَقَليْنِ: أَوَّلهُمَا: كِتَابُ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ، فِيهِ الهُدَى وَالنُّورُ، فَخُذُوا بِكِتَابِ اللهِ، وَاسْتَمْسِكُوا بِهِ» فَحَثَّ عَلَى كِتَابِ اللهِ، وَرَغَّبَ فِيهِ، ثُمَّ قَالَ: «وَأَهْلُ بَيْتِي، أُذَكِّرُكُمُ اللهَ فِي أَهْلِ بَيْتِي». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2408].

وَقَدْ سَبَقَ بِطُولِهِ [برقم 353].

 

  1. Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳунинг ҳадислари бўлиб, уни «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтларини ҳурмат қилиш боби»да ўтди.

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орамизда туриб хутба қилдилар. Аллоҳга ҳамду сано айтдилар, сўнг ваъз қилдилар, эслатма қилдилар. Сўнгра шундай дедилар: «Аммо баъд. Эй одамлар! Огоҳ бўлинглар! Мен ҳам бир инсонман. Яқинда Роббимнинг элчиси келиб, унга ижобат қиламан. Сизларга икки муҳим нарсани қолдириб кетяпман. Биринчиси Аллоҳ азза ва жалланинг Китоби бўлиб, унда ҳидоят ва нур бордир. Аллоҳнинг Китобини олиб, уни маҳкам тутинглар». У зот шундай деб, Аллоҳнинг Китобига чақириб, унга тарғиб қилдилар. Сўнгра: «Ва аҳли байтимни ҳам (қолдириб кетяпман). Аҳли байтим борасида сизларга Аллоҳни эслатаман», дедилар».

 Имом Муслим ривояти. Бунинг узун ҳолида юқорида ўтди.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.