Ҳадис 751 / 4-боб Бирор киши овқатга чақирилсаю у ўзи билан бошқа бир кишини эргаштирса, айтадиган нарсалари хусусида

4 - بَابُ مَا يَقُولُهُ مَنْ دُعِيَ إِلَى طَعَامٍ فَتَبِعَهُ غَيْرُهُ

4-боб

Бирор киши овқатга чақирилсаю у ўзи билан бошқа бир кишини эргаштирса, айтадиган нарсалари хусусида

 

751 - عَنْ أَبِي مَسْعُودِ البَدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: دَعَا رَجُلٌ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ لِطَعَامٍ صَـنَعَهُ لَهُ خَامِسَ خَمْسَةٍ، فَتَبِعَهُمْ رَجُلٌ، فَلمَّا بَلَغَ البَابَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ هَذَا اتَّبَعَنَا؛ فَإِنْ شِئْتَ أَنْ تَأْذَنَ لَهُ، وَإِنْ شِئْتَ رَجَعَ» قَالَ: بَلْ آذَنُ لَهُ يَا رَسُولَ اللهِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 2081، م 2036].

 

  1. Абу Масъуд ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши таом ҳозирлаб, бештанинг бири қилиб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни чақирди. Уларга бир киши эргашди. Дарвозага етиб келгач Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мана бу киши ҳам бизга эргашиб келди. Хоҳласанг, унга изн берасан, хоҳласанг, қайтиб кетади», дедилар. У: «Йўқ, унга изн бераман эй Аллоҳнинг расули», деди».

 Муттафақун алайҳ.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.