Ҳадис 777

777 - وَعَنْ أُمِّ ثَابِتٍ كَبْشَةَ بِنْتِ ثَابِتٍ أُخْتِ حَسَّانِ بْنِ ثَابِتٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ وَعَنْهَا قَالَتْ: دَخَلَ عَلَيَّ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَشَرِبَ مِنْ فِي قِرْبَةٍ مُعَلَّقَةٍ قَائِماً، فَقُمْتُ إِلَى فِيهَا فَقَطَعْتُهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ. وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [1892].

وَإِنَّمَا قَطَعَتْهَا؛ لِتَحْفَظَ مَوْضِعَ فَمِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، وَتَتَبَرَّكَ بِهِ، وَتَصُونَهُ عَنِ الإبتِذَالِ، وَهذا الحَدِيثُ مَحْمُولٌ عَلَى بَيَانِ الجَوَازِ، وَالحَدِيثَانِ السَّابِقَانِ لِبَيَانِ الأَفْضَلِ وَالأَكْمَلِ، وَاللهُ أَعْلَمُ.

 

  1. Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳунинг сингиллари Умму Собит Кабшата бинти Собит розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг ҳузуримга кириб, осиғлиқ турган мешнинг оғзидан тик туриб сув ичдилар. Кейин мен бориб мешнинг оғзини (муборак бўлгани) учун кесиб олдим».

 

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ ҳадис дедилар.

 

Бу саҳобия хотин мешнинг оғзини кесиб олишларига сабаб, Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак оғизлари теккан нарсани эъзозлаб, бошқаларнинг қўлига тушиб, беҳурмат бўлишидан сақлаб, шундоқ қилдилар. Бу ҳадисдан мешнинг оғзидан сув ичиш дурустлиги, юқоридаги икки ҳадисдан эса, идишнинг оғзидан ичмаслик афзал ва комил экани англашилади.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.