Ҳадис 778 / 14-боб Ичиладиган нарсага пуфлашнинг макруҳлиги

14 - بَابُ كَرَاهَةِ النَّفْخِ فِي الشَّرَابِ

14-боб

Ичиладиган нарсага пуфлашнинг макруҳлиги

 

778 - عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ نَهَى عَنِ النَّفْخِ فِي الشَّرَابِ، فَقَالَ رَجُلٌ: القَذَاةُ أَرَاهَا فِي الإِنَاءِ؟ فَقَالَ: «أَهْرِقْهَا» قَالَ: إِنِّي لَا أَرْوَى مِنْ نَفَسٍ وَاحِدٍ؟ قَالَ: «فَأَبِنِ القَدَحَ إِذاً عَنْ فِيْكَ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [1887].

 

  1.  Абу Саид ал-Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимликка пуфлашдан қайтардилар. Шунда бир киши: «Идишга тушиб қолган нарсани кўрсам-чи?» деди. У зот: «Олиб ташла», дедилар. У киши: «Мен бир нафасда ича олмайман», деди. У зот: «Ундоқ бўлса, қадаҳни оғзингдан узоқлаштир», дедилар».

 Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ ҳадис дедилар.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.