Ҳадис 795

795 - وَعَنْ أَبِي جُحَيْفَةَ وَهْبِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِمَكَّةَ وَهُوَ بِالأَبْطَحِ فِي قُبَّةٍ لَهُ حَمْرَاءَ مِنْ أَدَمٍ، فَخَرَجَ بِلَالٌ بِوَضُوئِهِ، فَمِنْ نَاضِحٍ وَنَائِلٍ، فَخَرَجَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَعَلَيْهِ حُلَّةٌ حَمْرَاءُ، كَأَنِّي أَنْظُرُ إِلَى بَيَاضِ سَاقَيْهِ، فَتَوَضَّأَ وَأَذَّنَ بِلَالٌ، فَجَعَلْتُ أَتَتَبَّعُ فَاهُ هَهُنَا وَهَهُنَا؛ يَقُولُ يَمِيناً وَشِمَالًا: حَيَّ عَلَى الصَّلَاةِ، حَيَّ عَلَى الفَلَاحِ، ثُمَّ رُكِزَتْ لَهُ عَنَزَةٌ، فَتَقَدَّمَ فَصَلَّى يَمُرُّ بَيْنَ يَدَيْهِ الكَلْبُ وَالحِمَارُ لَا يُمْنَعُ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 376، م 503].

«العَنَزَةُ» بِفَتْحِ النُّونِ: نحْوُ العُكَّازَةِ.

 

  1. Абу Жуҳайфа Ваҳб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Маккада, Абтоҳда, қизил чарм капаларида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. Билол у зотнинг таҳорат сувларини олиб чиқди. Кимдир (у сувга) етишди, (кимдир биров олган сувдан ўзига) сепиб олди. Шу пайт Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эгниларида қизил ҳулла билан чиқиб келдилар. Болдирларининг оқлиги ҳамон кўз ўнгимда... У зот таҳорат қилдилар. Билол азон айтди. Мен унинг оғзига қараб турардим. У ўнгга ва чапга бурилиб, «Ҳайя ъалас‑солааҳ», «Ҳайя ъалал‑фалааҳ», дер эди. Кейин у зотнинг олдиларига бир аназа санчиб қўйишди. У зот олдинга ўтиб, намоз ўқидилар. Олдиларидан ит ҳам, эшак ҳам ўтаверар эди, қайтарилмас эди».

 Муттафақун алайҳ.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.