Ҳадис 801

 801 - وَعَنِ الْمُغِيرةِ بْنِ شُعْبَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنْتُ مَعَ رَسُول ِاللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ ذَاتَ لَيْلَةٍ فِي مَسِيرٍ، فَقَالَ لِي: «أَمَعَكَ مَاءٌ؟» قُلْتُ: نَعَمْ، فَنَزَلَ عَنْ رَاحِلَتِهِ، فَمَشَى حَتَّى تَوَارَى فِي سَوَادِ اللَّيْلِ، ثُمَّ جَاءَ فَأَفْرَغْتُ عَلَيْهِ مِنَ الإِدَاوَةِ، فَغَسَلَ وَجْهَهُ وَعَلَيهِ جُبَّةٌ مِنْ صُوفٍ، فَلَمْ يَسْتَطِعْ أَنْ يُخْرِجَ ذِرَاعَيْهِ مِنْهَا حَتَّى أَخْرَجَهُمَا مِنْ أَسْفَلِ الجُبَّةِ، فَغَسَلَ ذِرَاعَيْهِ وَمَسَحَ بِرَأْسِهِ، ثُمَّ أَهْوَيْتُ لأَنْزِعَ خُفَّيْهِ فَقَالَ: «دَعْهُمَا؛ فَإِنِّي أَدْخَلْتُهُمَا طَاهِرَتَينِ» وَمَسَحَ عَلَيْهِمَا. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5799، م 274/79].

وَفِي رِوَايَةٍ: وَعَلَيْهِ جُبَّةٌ شَامِيَّةٌ ضَيِّقَةُ الْكُمَّيْنِ. [م 274/77].

وَفِي رِوَايَةٍ: أَنَّ هَذِهِ القَضَيَّةَ كَانَتْ فِي غَزْوَةِ تَبُوكَ. [خ 4421].

 

  1. Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир кеча Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда эдим. У зот: «Ёнингда сув борми?» дедилар. «Ҳа», дедим. У зот юккаш туяларидан тушиб, нари кетдилар, ҳатто тун қоронғисида кўзимдан ғойиб бўлдилар. Кейин келдилар. Мен у зотга идишдан сув қуйиб турдим, юзларини ювдилар. Устиларида жундан тайёрланган жубба бор эди. Икки билакларини ундан чиқара олмадилар. Охири уларни жуббанинг пастидан чиқардилар ва билакларини ювдилар. Кейин бошларига масҳ тортдилар. Кейин махсиларини ечиш учун энгашган эдим: «Қўявер, мен уларни таҳорат билан кийганман», дедилар-да, иккаласига масҳ тортиб қўйдилар».

 Муттафақун алайҳ.

 

Бошқа ривоятда: «Эгниларида енги тор шомий жубба бор эди».

Яна бошқа ривоятда: «Бу воқеъа табук ғазотида бўлган эди», дейилади.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.