Ҳадис 909

909 – وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: إنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ يَقُولُ يَوْمَ القِيَامَةِ: «يَا ابْنَ آدَمَ، مَرِضْتُ فَلَمْ تَعُدْني، قَالَ: يَا رَبِّ؛ كَيْفَ أَعُودُكَ وَأَنْتَ رَبُّ العَالَمِينَ؟! قَالَ: أَمَا عَلِمْتَ أَنَّ عَبْدِي فُلَاناً مَرِضَ فَلَمْ تَعُدْهُ؟ أَمَا عَلِمْتَ أَنَّكَ لَوْ عُدْتَهُ لَوَجَدْتَنِي عِنْدَهُ؟ يَا ابْنَ آدَمَ؛ اسْطَتْعَمْتُكَ فَلَمْ تُطْعِمْنِي؟ قَالَ: يَا رَبِّ؛ كَيْفَ أُطْعِمُكَ وَأَنْتَ رَبُّ العَالَمِينَ؟! قَالَ: أَمَا عَلِمْتَ أَنَّهُ اسْتَطْعَمَكَ عَبْدِي فُلَانٌ فَلَمْ تُطْعِمْهُ، أَمَا عَلِمْتَ أَنَّكَ لَوْ أَطْعَمْتَهُ لَوَجَدْتَ ذَلِكَ عِنْدِي؟ يَا ابْنَ آدَمَ؛ اسْتَسْقَيتُكَ فَلَمْ تَسْقِنِي؟ قَالَ: يَا رَبِّ؛ كَيْفَ أَسْقِيكَ وَأَنْتَ رَبُّ العَالَمِينَ؟! قَالَ: اسْتَسْقَاكَ عَبْدِي فُلَانٌ فَلَمْ تَسْقِهِ، أَمَا عَلِمْتَ أَنَّكَ لَوْ سَقَيتَهُ وَجَدْتَ ذَلِكَ عِنْدِي؟». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2569].

 

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қиёмат куни Аллоҳ азза ва жалла: «Эй Одам боласи, Мен касал бўлдим, лекин сен Мени йўқламадинг», дейди. «Эй Роббим, Сен оламларнинг Робби бўлсанг, қандай қилиб сени йўқлайин?» дейди. «Эсингдами, фалон бандам касал бўлган эди, лекин сен уни йўқламадинг? Агар уни йўқлаганингда Мени унинг ҳузурида топган бўлар эдинг. Эй Одам боласи, Мен сендан таом сўрадим, лекин сен Менга таом бермадинг», дейди. «Эй Роббим, Сен оламларнинг Робби бўлсанг, қандай қилиб Сенга таом берайин?» дейди. «Эсингдами, фалон бандам сендан таом сўраган эди, лекин сен унга таом бермадинг. Агар унга таом берганингда, ўшани(нг савобини) ҳузуримда топган бўлар эдинг. Эй Одам боласи, Мен сендан сув сўрадим, лекин сен Менга сув бермадинг», дейди. «Эй Роббим, Сен оламларнинг Робби бўлсанг, қандай қилиб Сенга сув берайин?» дейди. «Эсингдами, фалон бандам сендан сув сўраган эди, лекин сен унга сув бермаган эдинг. Агар унга сув берганингда, ўшани(нг савобини) ҳузуримда топган бўлар эдинг», дейди».

 Имом Муслим ривояти.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.