Administrator

860 – وَعَنْ أَبِي عُمَارَةَ البَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: أَمَرَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِسَبْعٍ: «بِعِيَادَةِ الْمَرِيضِ، وَاتِّبَاعِ الْجَنَائِزِ، وَتَشْمِيتِ العَاطِسِ، وَنَصْرِ الضَّعِيفِ، وَعَوْنِ الْمَظْلُومِ، وَإِفْشَاءِ السَّلَامِ، وَإِبْرَارِ الْقَسَمِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ، هَذَا لَفْظُ إِحْدَى رِوَايَاتِ البُخَارِيِّ [خ 6235، م 2066 وسبق برقم 246].

 

  1. Абу Умора Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни етти нарсага буюрдилар: «Касал кўриш, жанозага эргашиш, акса урганга ташмит* айтиш, кучсизга ёрдам бериш, мазлумга кўмак бериш, саломни ёйиш ва қасам ичганнинг қасамини оқлаш».

Муттафақун алайҳ.

Бу Бухорийнинг лафзидаги ривоятларнинг бири.

859 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَمَّا خَلَقَ اللهُ آدَمَ قَالَ: اذْهَبْ فَسَلِّمْ عَلَى أُولَئِكَ - نَفَرٍ مِنَ الْمَلَائِكَةِ جُلُوسٌ - فَاسْتَمِعْ مَا يُحَيُّونَكَ، فَإِنَّهَا تَحِيَّتُكَ وَتَحِيَّةُ ذُرِّيَّتِكَ، فَقَالَ: السَّلَامُ عَلَيْكُمْ، فَقَالُوا: السَّلَامُ عَلَيْكَ وَرَحْمَةُ اللهِ، فَزَادُوهُ: وَرَحْمَةُ اللهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6227 ، م 2841].

  

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни халқ қилиб, у кишига: «Бор, анави ўтирган бир неча фаришталарга салом бер ва сен билан нима деб саломлашишларини эшитиб олки, (бу) сенинг ва зурриётингнинг саломлашуви бўлади», деди. У «Ассаламу алайкум», деди. Шунда улар: «Ассаламу ъалайка ва роҳматуллоҳ» деб, бунга «ва роҳматуллоҳ»ни қўшимча қилишди», дедилар.

 Муттафақун алайҳ.

5 - كِتَابُ السَّلَامِ

Саломлашиш китоби

1 - بَابُ فَضْلِ السَّلَامِ، وَالأَمْرِ بِإِفْشَائِهِ

1-боб

Саломлашиш фазилати ҳамда уни оммавийлаштиришга буйруқ

 

قَالَ اللهُ تَعَالَى: {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَدْخُلُوا بُيُوتاً غَيْرَ بُيُوتِكُمْ حَتَّى تَسْتَأْنِسُوا وَتُسَلِّمُوا عَلَى أَهْلِهَا}.

وَقَالَ تَعَالَى: {فَإِذَا دَخَلْتُمْ بُيُوتاً فَسَلِّمُوا عَلَى أَنْفُسِكُمْ تَحِيَّةً مِنْ عِنْدِ اللهِ مُبَارَكَةً طَيِّبَةً}.

وَقَالَ تَعَالَى: {وَإِذَا حُيِّيْتُمْ بِتَحِيَّةٍ فَحَيُّوا بِأَحْسَنٍ مِنْهَا أَوْ رُدُّوهَا}.

وَقَالَ تَعَالَى: {هَلْ أَتَاكَ حَدِيثُ ضَيفِ إِبْرَاهِيمَ الْمُكْرَمِينَ إِذْ دَخَلُوا عَلَيهِ فَقَالُوا سَلَاماً قَالَ سَلَامٌ}

 

Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва эгаларига салом бермагунингизча кирмангиз» (Нур сураси, 27-оят).

«Бас, қачон уйларга кирсангизлар, бир-бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак покиза саломни айтинглар (яъни Ассалому алайкум, денглар)» (Нур сураси, 61-оят).

«Қачон сизларга бирон ибора билан салом берилса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олинглар ёки (ҳеч бўлмаса) ўша иборани қайтаринглар» (Нисо сураси, 86-оят).

«(Эй Муҳаммад), сизга Иброҳимнинг иззат-икромли меҳмонлари ҳақидаги хабар келдими? Ўшанда улар (Иброҳимнинг) ҳузурига кириб, «Салом», дейишган эди. У ҳам «Салом», деди» (Зарият сураси, 24-25-оятлар), деб айтган.

 

858 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَجُلًا سَأَلَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَيُّ الإْسْلَامِ خَيْرٌ؟ قَالَ: «تُطْعِمُ الطَّعَامَ، وَتَقْرَأُ السَّلَامَ عَلَى مَنْ عَرَفْتَ وَمَنْ لَمْ تَعْرِفْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 12، م 39 وسبق برقم 562].

 

  1. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

«Қайси Ислом (амали) яхшироқ?» деб сўради. У зот: «Таом беришинг ҳамда таниган-танимаганингга салом беришинг», дедилар».

 Муттафақун алайҳ.

857 - وَعَنْ أَبِي الأَسْقَعِ وَاثِلَةِ بْنِ الأَسْقَعِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إنَّ مِنْ أَعْظَم ِالفِرَى أَنْ يَدَّعِيَ الرَّجُلُ إِلَى غَيْرِ أَبِيْهِ، أَوْ يُرِيَ عَيْنَهُ مَالَمْ تَرَ، أَوْ يَقُولَ عَلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مَا لَمْ يَقُلْ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [3509].

 

  1. Абуласқаъ Восила ибн Асқаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишининг ўз отасидан бошқа одамни отам, деб даъво қилиши ёки кўрмаган нарсасини кўзим билан кўрдим, деб даъво қилиши ёхуд Аллоҳнинг Расулига – соллаллоҳу алайҳи васаллам – у зот айтмаган гапни нисбат бериши энг улкан уйдирмалардандир», дедилар».

 Имом Бухорий ривояти.

856 - وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا رَأَى أَحَدُكُم الرُّؤْيَا يَكْرَهُهَا فَلْيَبْصُقْ عَنْ يَسَارِهِ ثَلَاثاً، وَلْيَسْتَعِذْ بِاللهِ مِنَ الشَّيْطَانِ ثَلَاثاً، وَلْيَتَحَوَّلْ عَنْ جَنْبِهِ الَّذِي كَانَ عَلَيهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2262].

 

  1. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бирортангиз тушида ёмон кўрадиган нарсасини кўрса, чап томонига уч марта суфлаб, шайтондан уч марта Аллоҳдан паноҳ сўрасин-да, ётган томонидан бошқа ёнбошига ўгирилиб олсин».

 Имом Муслим ривояти.

855 - وَعَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «الرُّؤْيَا الصَّالِحَةُ - وَفِي رِوَايَةٍ: الرُّؤيَا الحَسَنَةُ - مِنَ اللهِ، وَالْحُلْمُ مِنَ الشَّيْطَانِ، فَمَنْ رَأَى شَيْئاً يَكْرَهُهُ فَلْيَنْفُثْ عَنْ شِمَالِهِ ثَلَاثاً، وَلْيَتَعَوَّذْ مِنَ الشَّيْطَانِ؛ فَإنَّهَا لَا تَضُرُّهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6995، م 2261].

«النَّفثُ» نَفْخٌ لَطِيفٌ لَا رِيقَ مَعَهُ.

 

  1. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Солиҳ туш (бошқа ривоятда яхши туш) Аллоҳдан, ёмон туш шайтондандир. Ким ўзи ёқтирмаган нарсани кўрса, чап томонига уч марта туфласин ва шайтондан паноҳ тиласин, шунда унга зарар қилмайди».

 Муттафақун алайҳ.

854 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِذَا رَأَى أَحَدُكُمْ رُؤْيَا يُحِبُّهَا فَإنَّمَا هِيَ مِنَ اللهِ، فَلْيَحْمَدِ اللهَ عَلَيْهَا، وَلْيُحُدِّثْ بِها - وَفِي رِوَايَةٍ: فَلَا يُحَدِّثْ بِهَا إِلَّا مَنْ يُحِبُّ - وَإِذَا رَأَى غَيْرَ ذَلِكَ مِمَّا يَكْرَهُ فَإِنَّمـَا هِيَ مِنَ الشَّيْطَانِ، فَلْيَسْتَعِذْ مِنْ شَرِّهَا، وَلَا يَذْكُرْهَا لأَحَدٍ؛ فَإِنَّهَا لَا تَضُرُّهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6985، م 2261/4].

 

  1. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Бирортангиз ўзи ёқтирган тушни кўрса, у фақат Аллоҳдандир, бунинг учун Аллоҳга ҳамд айтсин ва уни айтиб бераверсин.

(Бошқа ривоятда: «Яхши кўрган кишисига сўзлайверсин»).

Агар ундан бошқа, ўзи ёқтирмаган тушни кўрса, у шайтондандир. Шунинг учун унинг ёмонлигидан паноҳ сўрасин ва уни ҳеч кимга айтмасин, шунда унга зарар қилмайди».

 Муттафақун алайҳ.

 853 - وَعَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ رَآنِي فِي الْمَنَامِ فَسَيَرَانيِ فِي الْيَقَظَةِ - أَوْ لَكَأَنَّمَا رَآنِي فِي اليَقَظَةِ - لَا يَتَمَثَّلُ الشَّيْطَانُ بِي». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6993، م 2266/11].

 

  1.  Яна у кишидан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким мени тушида кўрса, тез фурсатларда уйғоқ ҳолатида ҳам кўради. Ёки гўё уйғоқликда мени кўрибди. Шайтон менинг қиёфамга кира олмайди», дедилар.

852 – وَعَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إذَا اقتَربَ الزَّمَانُ لَمْ تَكَدْ رُؤْيَا الْمُؤْمِنِ تَكْذِبُ، وَرُؤْيَا الْمُؤْمِنِ جُزْءٌ مِنْ سِتَّةٍ وَأَرْبَعِينَ جُزْءاً مِنَ النُّبُوَّةِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 7017، م 2263].

وَفِي رِوَايَةٍ: «وَأَصْدَقُكُمْ رُؤْيَا: أَصْدَقُكُمْ حَدِيثاً».

 

  1. Яна у кишидан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон охир замон яқин келса, мўминнинг туши камдан-кам ёлғон бўлади. Ва мўминнинг туши нубувватнинг қирқ олти бўлагидан бир қисмидир», дедилар.

 Муттафақун алайҳ.

 

Бошқа ривоятда: «Туши ростларингиз сўзи ростларингиздир», дейилган.

3 - بَابُ الرُّؤْيَا وَمَا يَتَعَلَّقُ بِهَا

3-боб

Туш ва унга тааллуқли нарсалар

 

قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَمِنْ آيَاتِهِ مَنَامُكُمْ بِاللَّيْلِ وَالنَّهَارِ}.

 

Аллоҳ таоло: «Унинг оятларидан (яна бири) — кечаси ва кундузи ухлашларингиздир» (Рум сураси, 23-оят), деб айтган.

 

851 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «لَمْ يَبْقَ مِنَ النُبُوَّةِ إِلَّا الْمُبَشِّرَاتُ» قَالُوا: وَمَا الْمُبَشِّرَاتُ؟ قَالَ: «الرُّؤْيَا الصَّالِحَةُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [6990].

 

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Нубувватликдан ҳеч нарса қолмади. Фақат башорат берувчи нарсалар қолади, холос», деганларида, саҳобалар: «Башорат берувчи нарсалар нима?» дейишди. Шунда у зот: «Яхши туш», деб айтганларини эшитдим.

 Имом Бухорий ривояти.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.