22 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرةَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ تَابَ قَبْلَ أَنْ تَطْلُعَ الشَّمْسُ مِنْ مَغْرِبِهَا تَابَ اللهُ عَلَيْهِ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [2703].

 

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қуёш мағрибдан чиқишидан олдин тавба қилиб олса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади», дедилар».

 

Имом Муслим ривояти.

 21 - وَعَنْ أَبِي مُوسَى عَبْدِ اللهِ بنِ قَيْسٍ الأَشْعَرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ اللهَ تَعَالَى يَبْسُطُ يَدَهُ بِاللَّيْلِ، لِيَتُوبَ مُسِيءُ النَّهَارِ، وَيَبْسُطُ يَدَهُ بالنَّهَارِ لِيَتُوبَ مُسِيءُ اللَّيْلِ حَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ مِنْ مَغْرِبِهَا» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2759].

 

  1. Абу Мусо Абдуллоҳ ибн Қайс ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ азза ва жалла кундузи ёмонлик қилган одам тавба қилиши учун кечаси қўлини очади. У Зот кечаси ёмонлик қилган одам тавба қилиши учун кундузи қўлини очади, токи қуёш ботган жойидан чиққунига қадар шундай бўлади», деб айтдилар.

 

Имом Муслим ривояти.

19- وَعَنِ الأَغَرِّ بْن يَسَارٍ الْمُزَنِيِّ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «يَا أَيُّهَا النَّاسُ، تُوبُوا إِلَى اللهِ، فَإِنِّي أَتُوبُ فِي اليَوْمِ مِائَةَ مَرَّةٍ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2702/42].

 

  1. 19. Ағар ибн Ясар ал-Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Эй инсонлар, Аллоҳга тавба қилинглар. Чунки мен бир кунда юз марта тавба қиламан», дедилар.

 Имом Муслим ривояти.

8- وَعَنْ أَبي عَبْدِ اللهِ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ الأَنْصَارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كُنَّا مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي غَزَاةٍ فَقَالَ: «إِنَّ بِالْمَدِينَةِ لَرِجَالًا مَا سِرْتُمْ مَسِيرًا، وَلَا قَطَعْتُمْ وَادِيًا إِلَّا  كَانُوا مَعَكُمْ حَبَسَهُمُ الْمَرَضُ». وَفِي رِوَايَةٍ: «إِلَّا شَرِكُوكُمْ فِي الأَجْرِ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1911].

 

  1. Абу Абдуллоҳ Жобир ибн Абдуллоҳ ал-Ансорий разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бир ғазотда эдик. У зот шундай дедилар:

«Мадинада шундай кишилар борки, сизлар қайси йўлда юрманглар ёки қайси водийни кесиб ўтманглар, улар доим сизлар билан бирга бўлишди. Уларни хасталик ушлаб қолди».

Бошқа бир ривоятда эса: «…улар ажрда сизларга шерик бўлишди», дейилган.

 

Имом Муслим ривоятлари.

 ТОНГИ ВА КЕЧКИ ЗИКРЛАР

100 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ قَالَ حِينَ يُصْبِحُ وَحِينَ يُمْسِي: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ مِائَةَ مَرَّةٍ لَمْ يأْتِ أَحَدٌ يَوْمَ القِيَامَةِ بِأَفْضَلَ مِمَّا جَاءَ بِهِ، إِلاَّ أَحَدٌ قَالَ مِثْلَ مَا قَالَ أَوْ زَادَ».      رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

 

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким тонг отганда ва кеч кирганда «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўла олмайди. Фақатгина у каби айтса ёки ундан зиёда қилса афзал бўлади холос», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

 

Шарҳ: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлган зикрларни айтиш ҳар қандай ёмонликдан муҳофаза қилади. Мусулмон киши кунини зикр-Аллоҳни ёд этиш билан бошлаб, зикр билан ёпади. Ушбу дуо-зикрлари ила мўмин муҳофаза қилинади, Роббисини рози қилади. Шу сабабдан ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ ҳадисларда баён қилинган тонгги ва кечки зикрларни ёд олади, ўқиб юради.

 

Ҳадисдан ўрганганларимиз 

  1. Мусулмон киши тонги ва кечки зикрларни ёд олиб, ўқиб юришга эътиборли бўлади, рағбат қилади.
  2. Зикрларни ҳадиси шарифларда баён қилинганидан зиёда ҳам қилмайди, камайтирмайди ҳам.
  3. Мусулмон киши зикрлар сабабидан охиратда номаи аъмолида ажрлари кўп бўлишига имон келтиради, ишонади.

МУЛОЙИМЛИК БОБИ

 44 - وَعَنْهَا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ الرِّفْقَ لاَ يَكُونُ فِي شَيْءٍ إِلاَّ زَانَهُ، وَلاَ يُنْزَعُ مِنْ شَيءٍ إِلاَّ شَانَهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

 

  1.  Яна у кишидан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, мулойимлик бирор нарсага аралашса, ўша нарсани зийнатлайди. Аммо уни ажратиб олинса, у айбли бўлади», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

 

Шарҳ: Мулойимлик ва юмшоқ сўзли бўлиш доимо инсон учун хайр ва баракот олиб келади. Нафс илми олимлари- руҳшунос (психологлар)нинг кузатишларича, инсон қаҳрли ва қўпол бўлишидан кўра, мулойим ва юмшоқ сўзли бўлиши орқали кўплаб ютуқларга эришади. Лекин бунинг учун вақт ва сабр лозим бўлади.

Шунинг учун мен билан бирга Анас ибн Молик ҳадисларига қулоқ тутинг. У киши: "Мен Расулуллоҳ с.а.в.га ўн йил хизмат қилдим, Аллоҳга қасам шу вақт мобайнида бирор марта мени сўкмадилар ҳам, жеркиб ҳам бермадилар. Агар мени кўрсалар табассум қилардилар", деб айтдилар.

  

Ҳадисдан ўрганганларимиз

  1. Ислом мусулмон кишиларни мулойим бўлишга чорлайди.
  2. Паст овозда сўзлашиш- мулойимликка хос хислатлардан биридир.
  3. Мусулмон киши амали ва сўзини мулойимлик ва юмшоқлик билан зийнатлайди.
  4. Мусулмон киши хайрли ишни мулойим бўлмаган ҳолда амалга оширса, унда яхшилик йўқдир.
  5. Дўстларимдан ҳақни талаб қилишда мулойим бўлишим исломий хулқлардандир.
  6. Ўзингдан кичикларга муомала қилишда мулойим бўлгин.

КИБР ВА МАНМАНСИРАШНИНГ ҲАРОМЛИГИ

42 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لاَ يَدْخُلُ الجَنَّةَ مَنْ كَانَ فِي قَلْبِهِ مِثْقَالُ ذَرَّةٍ مِنْ كِبْرٍ»، فَقَالَ رَجُلٌ: إِنَّ الرَّجُلَ يُحِبُّ أَنْ يَكُونَ ثَوْبُهُ حَسَنًا، وَنَعْلُهُ حَسَنًا، قَالَ: «إِنَّ اللهَ جَمِيلٌ يُحِبُّ الجَمَالَ، الكِبْرُ بَطَرُ الحَقِّ وَغَمْطُ النَّاسِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

بَطَرُ الحقِّ: دَفْعُهُ وَرَدُّهُ عَلَى قَائِلِهِ، وغَمْطُ النَّاسِ: احْتِقَارُهُمْ.

 

  1.  Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимнинг қалбида зарра мисқолича кибр бўлса, у жаннатга кирмайди», деганларида, бир киши: «Киши кийими яхши ва пойафзали яхши бўлишини истайди (бу амали ҳам кибр-ҳавога кирадими?)», деганида, у зот: «(Йўқ, бу амали кибр эмас). Албатта, Аллоҳ кўркамдир. Ва кўркамликни яхши кўради. Аслида кибр ҳақ сўзни рад этиб, одамларга паст назар билан қарашдир», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

 

Шарҳ: Такаббур ва мағрур кимса нодон ва аблаҳ бўлади. Чунки шу ёмон хулқи билан лаънати Шайтонга эргашади. Шайтон ҳам Одам ва унинг зурриётига бўйин эгишдан бош тортиб, такаббурлик қилган эди. Нима учун шундай қилганини биласизларми? Чунки шайтон оловдан яратилган, Одам эса лойдан яратилган. Шайтон шу ерда кибр ва ғурурга кетиб яратилган икки махлуқ инсон ва жиннинг  ўртасидаги фарқни ажратган. Яъни, мен жинман оловдан яратгансан, Одамни эса тупроқдан яратдинг, энди мени унга сажда қилишга буюряпсанми, деган маънода кибр ва исёнга кетган. Аслида махлуқотнинг яратилишида махлуқ учун ҳеч қандай ихтиёр йўқ. У нарса Аллоҳнинг иродаси ва қудратига боғлиқдир. Ислом ҳақ, адолат, яхшилик ва тенглик динидир. У қатъий ҳолатда асли, ранги ва бойлиги сабаб такаббурлик, ғурур ва манмансирашни ҳаром қилган. Чунки бу нарсада бошқаларга зулм қилиш ва зарар етказиш бор. Аслини олганда, такаббурли кишининг ўзида  зулм бордир. Чунки ушбу хулқи билан Аллоҳнинг азоби ва дўзахига рўбаро бўлиши мумкин.

 

Ҳадисдан ўрганганларимиз 

  1. Одамларга нисбатан такаббурлик қилиш жаннатга киришга тўсқинлик қилади.
  2. Покликка эътиборли бўлиш ва устки кўринишнинг гўзал бўлиши такаббурлик маъносини англатмайди.
  3. Аллоҳ бандасининг покиза ва гўзал юришини яхши кўради.
  4. Ҳақни эътироф қилишни рад этадиганлар ҳақиқий мутакаббирлардир.
  5. Ўзига бино қўйиб, одамларни менсимайдиганлар ҳақиқий мутакаббирлардир.

ПАРҲЕЗКОРЛИК ВА ШУБҲАЛАРНИ ТАРК ҚИЛИШ ҲАҚИДА

 

40 - وَعَنِ النَّوَّاسِ بْنِ سَمْعَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «البِرُّ حُسْنُ الخُلُقِ وَالإِثْمُ مَا حَاكَ فِي نَفْسِكَ، وَكَرِهْتَ أَنْ يَطَّلَعَ عَلَيْهِ النَّاسُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

«حَاكَ» بالحاءِ المهملة والكاف، أَيْ تَرَدَّدَ فيهِ.

 

  1. Наввос ибн Самъон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Хусни-хулқли бўлиш комил яхшиликдир. Гуноҳ эса дилинг тараддудланиб, одамлар ундан хабардор бўлишларини хоҳламаганингдир», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

 

Шарҳ: Якка Аллоҳга иймон келтириш ва унга бандаликни ихлос билан адо этишга буюрилганмиз. Бундан сўнг Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишимиз  учун бизга намоз, рўза ва бошқа ибодатлар фарз этилган. Яна Илоҳий кўрсатмаси бўлмиш Қуръонда ва Унинг Расули ҳадисларида  ибодатларнинг хулқни тарбиялаш, одобни гўзал қилиш ва виждонни кучли қилишда самараси улканлигини баён қилди. Мусулмон банда ўша амалларини Аллоҳ ҳузурида қай даражада қабул бўлаётганини ўзининг хулқи орқали билиб олади. Агар юриш‑туриши фазилатли бўлса, демак у киши ҳақиқий мусулмондир. Агар бундан бошқаси бўлса, эҳтиёт чорасини кўрсинда, ҳақ йўлга қайтишга ошиқсин!

 

Ҳадисдан ўрганганларимиз 

  1. Гўзал хулқ мусулмон ҳаётидаги энг улкан ишлардан.
  2. Гуноҳ ишни одамлар ҳалол деб айтиб туришса ҳам, қалб ундан рози бўлмайди ва уни қабул қилишда иккиланади.
  3. Одамлар кўриб қолишини истамасдан бир амални қилсанг, шу ишинг ҳаром эканига далилдир.
  4. Ҳақиқий мусулмон шубҳали ишлардан йироқ бўлади, токи йўлиқиб қолмаслик учун.

 

ОТА- ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ ВА ҚАРИНДОШЛАР БИЛАН АЛОҚАНИ ТИКЛАШ ҲАҚИДА

26 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لاَ يَجْزِي وَلَدٌ وَالِدًا إِلاَّ أَنْ يَجِدَهُ مَمْلُوكًا، فَيَشْتَرِيَهُ، فَيُعْتِقَهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бола отасининг ҳаққини адо қила олмайди. Фақатгина отасини қул ҳолатида топиб, уни сотиб олиб озод қилгандагина, ҳаққини адо қила олади», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Ислом инсонларда мукаммал инсоний туйғуларни тарбия қилади. Ушбу инсоний туйғу ва қадриятларнинг аввалида ота- онаси олдидаги масъулияти туради. Хусусан, ота- она кексайганда бу масъулият янада ортади. Қуръони карим  Аллоҳдан кейин ота- онанинг фазилатига иқрор бўлиб, уларга яхшилик қилишга ва итоат этишга тарғиб қилади. Чунки ота- онага итоатда бўлиш Аллоҳ таолога итоат қилиш Унга яқин бўлишни англатади.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  ҳам Қуръони карим баён қилган  таълимотни сўзлари ва амаллари билан кўрсатиб, инсонларни  ота- онага яхшилик қилишга таълим бериб, ундайдилар.

 

 Ҳадисдан ўрганганларимиз

  1. Фарзанд отасига ҳар қанча яхшилик қилмасин, ота унга кўрсатган мурувват ҳаққини ўтай олмайди, тенглашолмайди.
  2. Қадимда Ислом умматида ота- онанинг фарзандлардан миннатдор бўлиши деярли доимий анъана бўлган. Бугунги кунга келиб ушбу қадрият кам учрайдиган бўлиб, анчайин ночор алфозга тушган. Шуни билишимиз лозимки, ота- онамизга ҳар қанча яхшилик қилмайлик барибир кам, биз уларга  янада кўпроқ мурувват кўрсатишимиз,  яхшилик қилишимиз  даркор экан.
  3. Отамиз бизнинг дунёга келишимиз сабабчиси дея ҳурматлашимиз керак. Ҳар қанча яхшилик қилмайлик,  унинг асли отамизга бориб тақалишини унутмайлик.
  4. Динимиз Ислом ота- онага гўзал муомала қилишга берган аҳамияти улкандир.

 

 

 

* «مَنْ صَلَّى الصُّبْحَ فَهُوَ فِي ذِمَّةِ اللهِ فَانظُرْهُ يَا ابنَ آدَمَ لاَ يَطْلُبَنَّكَ اللهُ مِنْ ذِمَّتِهِ بِشَيْءٍ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

 

  1. «Кимки бомдодни ўқиса, у киши Аллоҳнинг аҳди ва омонидадир. Эй Одам боласи қарагин! Аллоҳ сени ҳаргиз аҳдини зое қилган ҳолда топмасин», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Published in 2002 ҳадис
Page 1 of 2

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.