Саҳиҳул Бухорийнинг мухтасари

Саҳиҳул Бухорийнинг мухтасари (300)

 الإمام الحافظ ابن أبي جمرة الأندلسي

Имом Ҳофиз Ибн аби жамра андалусий

 

 مختصر صحيح البخاري

 المسمى

جمع النهاية في بدء الخير والغاية

 Саҳиҳул бухорийнинг мухтасари

 (Яхшилик ва мақсаднинг бошланишидаги ниҳоянинг тўплами деб номланган)

 

Тўплаб, нашрга тайёрловчи:

 Анвар Аҳмад

Абдулазиз Ҳасан

Тошкент: 2020 йил

 كتاب أحاديث الأنبياء

АНБИЁЛАР ҲАҚЛАРИДАГИ ҲАДИСЛАР КИТОБИ

 

184- 3418- عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنَ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ تعالى عَنْهُمَا قَالَ: أُخْبِرَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَنِّي أَقُولُ: وَاللهِ؛ لَأَصُومَنَّ النَّهَارَ، وَلَأَقُومَنَّ اللَّيْلَ مَا عِشْتُ، فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: أَنْتَ الَّذِي تَقُولُ: وَاللهِ؛ لَأَصُومَنَّ النَّهَارَ، وَلَأَقُومَنَّ اللَّيْلَ مَا عِشْتُ؟!»  قُلْتُ: قَدْ قُلْتُهُ، قَالَ: إِنَّكَ لَا تَسْتَطِيعُ ذَلِكَ؛ فَصُمْ وَأَفْطِرْ، وَقُمْ وَنَمْ، وَصُمْ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ؛ فَإِنَّ الْحَسَنَةَ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، وَذَلِكَ مِثْلُ صِيَامِ الدَّهْرِ فَقُلْتُ: إِنِّي أُطِيقُ أَفْضَلَ مِنْ ذَلِكَ، قَالَ: فَصُمْ يَوْمًا، وَأَفْطِرْ يَوْمَيْنِ. فَقُلْتُ: إِنِّي أُطِيقُ أَفْضَلَ مِنْ ذَلِكَ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: فَصُمْ يَوْمًا، وَأَفْطِرْ يَوْمًا؛ وَذَلِكَ صِيَامُ دَاوُدَ، وَهْوَ أَعْدَلُ الصِّيَامِ قُلْتُ: إِنِّي أُطِيقُ أَفْضَلَ مِنْهُ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: لَا أَفْضَلَ مِنْ ذَلِكَ.

 

184- 3418. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга менинг «Аллоҳга қасам, ҳаёт эканман, кундузни рўза тутиб, кечани ибодат қилиб ўтказаман», деяётганимнинг хабари берилибди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга қасамки, ҳаёт эканман, кундузни рўза тутиб, кечани ибодат қилиб ўтказаман», деяётган сенмисан?» дедилар. Мен: «Дарҳақиқат, шундай деб айтдим», дедим. У зот: «Сен бундай қила олмайсан. Шу боис рўза ҳам тутгин, оғзи очиқ ҳам юргин, (кечаси ибодатда) қоим ҳам бўлгин, ухлагин ҳам. Бир ойда уч кун рўза тут, чунки яхшилик ўзининг ўн мислича (кўпайтириб берилади). Мана шу –  йил бўйи рўза тутган кабидир», дедилар. «Бундан ҳам ортиғига тоқат қила оламан, эй Аллоҳнинг Расули», дедим. «Бўлмаса бир кун рўза тутиб, икки кун оғзи очиқ бўл», дедилар. «Бундан ҳам ортиғига тоқат қила оламан», дедим. У зот: «Ундай бўлса, бир кун рўза тут, бир кун оғзи очиқ бўл, мана шу Довуднинг рўзасидир ва бу рўзаларнинг энг афзалидир», дедилар. «Мен ундан ҳам ортиғига тоқат қила оламан», дедим. У зот: «Бундан ортиғи йўқ», дедилар».

Ҳадис 183-3293

Written by Friday, 17 Сентябр 2021 20:42

183- 3293- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: مَنْ قَالَ: (لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهْوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ) فِي يَوْمٍ مِائَةَ مَرَّةٍ.. كَانَتْ لَهُ عَدْلَ عَشْرِ رِقَابٍ، وَكُتِبَتْ لَهُ مِائَةُ حَسَنَةٍ، وَمُحِيَتْ عَنْهُ مِائَةُ سَيِّئَةٍ، وَكَانَتْ لَهُ حِرْزًا مِنَ الشَّيْطَانِ يَوْمَهُ ذَلِكَ حَتَّى يُمْسِيَ، وَلَمْ يَأْتِ أَحَدٌ بِأَفْضَلَ مِمَّا جَاءَ بِهِ، إِلَّا أَحَدٌ عَمِلَ أَكْثَرَ مِنْ ذَلِكَ.

 

183- 3293. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким кунда «Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳуу лаа шариика лаҳуу, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодиир»,* деб юз марта айтса, унга ўнта қул озод қилганча ажр бўлади, юзта ҳасана ёзилади ва ундан юзта ёмонлик ўчирилади ҳамда бу ўша куни кеч киргунча унинг учун шайтондан қўрғон бўлади. (Буни) шундан кўпроқ қилган кишидан бошқа ҳеч ким у келтиргандан афзалроқ нарса келтира олмайди».

* Дуонинг маъноси: «Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк Уникидир ва ҳамд ҳам Унга хосдир. У ҳар бир нарсага қодирдир».

Ҳадис 182-3292

Written by Friday, 17 Сентябр 2021 20:41

182- 3292- عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: الرُّؤْيَا الصَّالِحَةُ مِنَ اللهِ، وَالْحُلُمُ مِنَ الشَّيْطَانِ؛ فَإِذَا حَلَمَ أَحَدُكُمْ حُلُمًا يَخَافُهُ.. فَلْيَبْصُقْ عَنْ يَسَارِهِ، وَلْيَتَعَوَّذْ بِاللهِ مِنْ شَرِّهَا، فَإِنَّهَا لَا تَضُرُّهُ.

 

182- 3292. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Солиҳ туш Аллоҳдан, ёмон туш шайтондан. Бирортангиз ўзи қўрқадиган бир туш кўрса, чап томонига туфласин ва унинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрасин, шунда унга зарар қилмайди», дедилар».

Ҳадис 181-3291

Written by Friday, 17 Сентябр 2021 20:40

181- 3291- عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سَأَلْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم عَنِ الْتِفَاتِ الرَّجُلِ فِي الصَّلَاةِ، فَقَالَ: هُوَ اخْتِلَاسٌ يَخْتَلِسُ الشَّيْطَانُ مِنْ صَلَاةِ أَحَدِكُمْ.

 

181- 3291. Оиша розияллоҳу анҳо айтади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан кишининг намозда аланглаши ҳақида сўрадим. Шунда у зот: «У – шайтоннинг бирингизнинг намозидан уриб қолишидир», дедилар».

 

Ҳадис 180-3285

Written by Friday, 17 Сентябр 2021 20:35

180- 3285- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: إِذَا نُودِيَ بِالصَّلَاةِ.. أَدْبَرَ الشَّيْطَانُ وَلَهُ ضُرَاطٌ، فَإِذَا قُضِيَ ..أَقْبَلَ، فَإِذَا ثُوِّبَ بِـهَا.. أَدْبَرَ، فَإِذَا قُضِيَ.. أَقْبَلَ؛ حَتَّى يَخْطِرَ بَيْنَ الْإِنْسَانِ وَقَلْبِهِ، فَيَقُولُ: اذْكُرْ كَذَا وَكَذَا؛ حَتَّى لَا يَدْرِيَ: أَثَلَاثًا صَلَّى أَمْ أَرْبَعًا؟ فَإِذَا لَمْ يَدْرِ: ثَلَاثًا صَلَّى أَوْ أَرْبَعًا.. سَجَدَ سَجْدَتَيِ السَّهْوِ.

 

180- 3285. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Намозга азон айтилганда шайтон ел чиқарганча ортга қараб қочади ва тугатилгач, қайтиб келади. Кейин иқома айтилганда яна ортга қараб қочади ва тугатилгач, одамнинг қалбига васваса солиш учун яна қайтиб келиб: «Уни эсла, буни эсла», дейди. Ҳатто киши уч ракъат ўқидими ёки тўрт ракъат ўқидими, билмай қолади. Қачон уч ракъат ўқидими ёки тўрт ракъат ўқидими, билмай қолса, икки бор саҳв саждаси қилади».

Ҳадис 179-3283

Written by Friday, 17 Сентябр 2021 20:33

179- 3283- عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَوْ أَنَّ أَحَدَكُمْ إِذَا أَتَى أَهْلَهُ قَالَ: جَنِّبْنِي الشَّيْطَانَ وَجَنِّبِ الشَّيْطَانَ مَا رَزَقْتَنِي؛ فَإِنْ كَانَ بَيْنَهُمَا وَلَدٌ.. لَمْ يَضُرَّهُ الشَّيْطَانُ، وَلَمْ يُسَلَّطْ عَلَيْهِ.

 

179- 3283. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирингиз ўз аҳлига яқинлик қилганида «Жаннибниш-шайтоона ва жаннибиш-шайтоона маа розақтании»,* деса ва икковининг ўртасида фарзанд бўлиб қолса, шайтон унга зарар етказа олмайди ҳамда уни эгаллаб олишига йўл қўйилмайди», дедилар».

 

* Дуонинг маъноси: «(Аллоҳим!) Мендан шайтонни четлат, шайтонни ҳам менга ризқ қилиб берадиганингдан четда қил».

Ҳадис 178-3277

Written by Friday, 17 Сентябр 2021 20:33

178- 3277- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ يَقُولُ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: إِذَا دَخَلَ رَمَضَانُ.. فُتِّحَتْ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ، وَغُلِّقَتْ أَبْوَابُ جَهَنَّمَ، وَسُلْسِلَتِ الشَّيَاطِينُ.

 

178- 3277. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазон кирганда жаннат эшиклари очилади, жаҳаннам эшиклари ёпилади ва шайтонлар занжирбанд қилинади», дедилар».

Ҳадис 177-3280

Written by Friday, 17 Сентябр 2021 20:07

177- 3280- عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: إِذَا اسْتَجْنَحَ – أو كَانَ جُنْحُ – اللَّيْل.. فَكُفُّوا صِبْيَانَكُمْ؛ فَإِنَّ الشَّيَاطِينَ تَنْتَشِرُ حِينَئِذٍ، فَإِذَا ذَهَبَتْ سَاعَةٌ مِنَ الْعِشَاءِ.. فَحُلُّوهُمْ، وَأَغْلِقْ بَابَكَ وَاذْكُرِ اسْمَ اللهِ، وَأَطْفِئْ مِصْبَاحَكَ وَاذْكُرِ اسْمَ اللهِ، وَأَوْكِ سِقَاءَكَ وَاذْكُرِ اسْمَ اللهِ، وَخَمِّرْ إِنَاءَكَ وَاذْكُرِ اسْمَ اللهِ، وَلَوْ [أَنْ] تَعْرِض عَلَيْهِ شَيْئًا.

 

177- 3280. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кеч кирганда [ёки тун қоронғуси тушганда] болаларингизни йиғиштириб олинглар, чунки шайтонлар ўша пайтда тарқалади. Кечадан бир муддат ўтгач, уларни қўйиб юборинглар. Эшигингни қулфла ва Аллоҳнинг исмини зикр қил. Чироғингни ўчир ва Аллоҳнинг исмини зикр қил. Сувдонингнинг оғзини боғла ва Аллоҳнинг исмини зикр қил. Идишинг устини бирор нарсани кўндаланг қўйиб бўлса ҳам беркит ва Аллоҳнинг исмини зикр қил».

Ҳадис 176-3267

Written by Friday, 17 Сентябр 2021 20:06

176- 3267- عَنْ أُسَامَةَ [رضي الله عنه] قَالَ: سَـمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: يُجَاءُ بِالرَّجُلِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، فَيُلْقَى فِي النَّارِ، فَتَنْدَلِقُ أَقْتَابُهُ فِي النَّارِ، فَيَدُورُ كَمَا يَدُورُ الْحِمَارُ بِرَحَاهُ، فَيَجْتَمِعُ أَهْلُ النَّارِ عَلَيْهِ، فَيَقُولُونَ: يَا فُلَانُ؛ مَا شَأْنُكَ؟ أَلَيْسَ كُنْتَ تَأْمُرُنَا بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَى عَنِ الْمُنْكَرِ؟ قَالَ: كُنْتُ آمُرُكُمْ بِالْمَعْرُوفِ وَلَا آتِيهِ، وَأَنْهَاكُمْ عَنِ الْمُنْكَرِ وَآتِيهِ.

 

176-3267. Усома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деяётганларини эшитдим: «Қиёмат куни бир кишини олиб келиб, дўзахга улоқтирилади. Шунда дўзахда унинг ичак-чавоқлари отилиб чиқиб кетади ва у худди эшак тегирмон тошини айлантирганидек айланиб қолади. Дўзах аҳли унинг тепасига тўпланиб: «Эй фалончи, сенга нима бўлди? Бизни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтармасмидинг?» дейишади. У эса: «Мен сизларни яхшиликка буюриб, уни ўзим қилмас эдим, ёмонликдан қайтариб, уни ўзим қилар эдим», дейди».

Ҳадис 175-3265

Written by Friday, 17 Сентябр 2021 20:06

175- 3265- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: نَارُكُمْ جُزْءٌ مِنْ سَبْعِينَ جُزْءًا مِنْ نَارِ جَهَنَّمَ» قِيلَ:  يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنْ كَانَتْ لَكَافِيَةً؟ قَالَ: فُضِّلَتْ عَلَيْهِنَّ بِتِسْعَةٍ وَسِتِّينَ جُزْءًا كُلُّهُنَّ مِثْلُ حَرِّهَا.

 

175- 3265. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг оловингиз дўзах ўтининг етмишдан бир қисмидир», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, шунинг ўзи ҳам етарли эди-ку!» дейишди. У зот: «У (дўзах ўти) бундан (дунё оловидан) олтмиш тўққиз баробар орттирилган, ҳар баробари бунинг (дунё оташининг) иссиғичадир», дедилар».

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.