Саҳиҳул Бухорийнинг мухтасари

Саҳиҳул Бухорийнинг мухтасари (300)

 الإمام الحافظ ابن أبي جمرة الأندلسي

Имом Ҳофиз Ибн аби жамра андалусий

 

 مختصر صحيح البخاري

 المسمى

جمع النهاية في بدء الخير والغاية

 Саҳиҳул бухорийнинг мухтасари

 (Яхшилик ва мақсаднинг бошланишидаги ниҳоянинг тўплами деб номланган)

 

Тўплаб, нашрга тайёрловчи:

 Анвар Аҳмад

Абдулазиз Ҳасан

Тошкент: 2020 йил

Ҳадис 268-6539

Written by Душанба, 04 Октябр 2021 21:42

268- 6539- عَنْ عَدِيِّ بْنِ حَاتِمٍ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ الله صلى الله عليه وسلم: «مَا مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ إِلَّا وَسَيُكَلِّمُهُ اللهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، لَيْسَ بَيْنَ اللهِ وَبَيْنَهُ تُرْجُمَانٌ، ثُمَّ يَنْظُرُ فَلَا يَرَى شَيْئًا قُدَّامَهُ، ثُمَّ يَنْظُرُ بَيْنَ يَدَيْهِ فَتَسْتَقْبِلُهُ النَّارُ؛ فَمَنِ اسْتَطَاعَ مِنْكُمْ أَنْ يَتَّقِيَ النَّارَ وَلَوْ بِشِقِّ تَـمْرَةٍ».

 

268- 6539. Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Сизлардан ҳеч ким йўқки, қиёмат куни Аллоҳ у билан гаплашмаса. Аллоҳ билан унинг орасида таржимон бўлмайди. Кейин қарайди, қаршисида хеч нарсани кўрмайди. Кейин олдига қараса, уни дўзах кутиб турибди. Сизлардан ким дўзахдан сақлана олса (сақланиб қолсин). Яримта хурмо билан бўлса ҳам».

Ҳадис 267-6532

Written by Душанба, 04 Октябр 2021 21:35

267- 6532- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «يَعْرَقُ النَّاسُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، حَتَّى يَذْهَبَ عَرَقُهُمْ فِي الْأَرْضِ سَبْعِينَ ذِرَاعًا، وَيُلْجِمُهُمْ حَتَّى يَبْلُغَ آذَانَهُمْ».

 

267- 6532. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят килинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни одамлар шундай терлайдики, ҳатто терлари ерда етмиш зироъгача ёйилиб боради ва уларнинг оғиз-қулоқларигача етади», дедилар».

Ҳадис 266-6527

Written by Душанба, 04 Октябр 2021 21:34

266- 6527- عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «تُحْشَرُونَ حُفَاةً عُرَاةً غُرْلًا» قَالَتْ عَائِشَةُ: [فَقُلْتُ]: يَا رَسُولَ اللهِ؛ الرِّجَالُ وَالنِّسَاءُ يَنْظُرُ بَعْضُهُمْ إِلَى بَعْضٍ؟ فَقَالَ: «الْأَمْرُ أَشَدُّ مِنْ أَنْ يُهِمَّهُمْ ذَاكِ».

 

266- 6527. Оиша розияллоҳу анҳо айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ялангоёқ, яланғоч, хатна қилинмаган ҳолда ҳашр қилинасизлар», дедилар. «Эй Алоҳнинг Расули, эркаклару аёллар бир‑бирига қарайверадими?» дедим. «Аҳвол улар бунга эътибор бера олмайдиган даражада оғир бўлади», дедилар».

 

Ҳадис 265-6521

Written by Душанба, 04 Октябр 2021 19:27

265- 6521- عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ قَالَ: سَـمِعْتُ رَسُولَ الله صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «يُحْشَرُ النَّاسُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ عَلَى أَرْضٍ بَيْضَاءَ عَفْرَاءَ كَقُرْصَةِ نَقِيٍّ» قَالَ سَهْلٌ أَوْ غَيْرُهُ: (لَيْسَ فِيهَا مَعْلَمٌ لِأَحَدٍ).

 

265- 6521. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳу айтади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қиёмат куни одамлар олийнав кулча каби қизғиш ерда ҳашр қилинадилар», деганларини эшитганман».

Саҳл ёки бошқа бири: «У ерда ҳеч ким учун белги бўлмайди», деган.*

 

* У жой теп-текис бўлиб, ҳеч ким учун бирон белги ёки мўлжал бўлмайди.

Ҳадис 264-6516

Written by Душанба, 04 Октябр 2021 19:26

264- 6516- عَنْ عَائِشَةَ رضي الله عنها قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ الله صلى الله عليه وسلم: «لَا تَسُبُّوا الْأَمْوَاتَ؛ فَإِنَّهُمْ [قَدْ] أَفْضَوْا إِلَى مَا قَدَّمُوا».

 

264- 6516. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўликларни сўкманглар, чунки улар қилган амаллари(нинг оқибати)га етиб бўлишган», дедилар».

Ҳадис 263-6514

Written by Душанба, 04 Октябр 2021 19:24

263- 6514- عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ يَقُولُ: قَالَ رَسُولُ اللهُ صلى الله عليه وسلم: «يَتْبَعُ الْمَيِّتَ ثَلَاثَةٌ، فَيَرْجِعُ اثْنَانِ وَيَبْقَى مَعَهُ وَاحِدٌ؛ يَتْبَعُهُ أَهْلُهُ وَمَالُهُ وَعَمَلُهُ، فَيَرْجِعُ أَهْلُهُ وَمَالُهُ وَيَبْقَى عَمَلُهُ».

 

263- 6514. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Маййитнинг ортидан уч нарса бориб, иккитаси қайтади, биттаси қолади. Ортидан Аҳли, мол-мулки ва амали унинг ортидан боради. Аҳли ва мол-мулки қайтади, амали қолади», дедилар».

Ҳадис 262-6507 | РИҚОҚ КИТОБИ

Written by Душанба, 04 Октябр 2021 19:23

 كتاب الرّقاق

РИҚОҚ КИТОБИ

 

Изоҳ: «Риқоқ» сўзи «роқииқун» («юмшоқ») калимасининг кўплик шакли бўлиб, қалбни юмшатадиган, кишининг ҳис‑туйғуларига таъсир қиладиган омилларга айтилади. Ушбу бўлимда келадиган ҳадисларда шу сифат борлиги учун китоб шундай номланган.

 

262- 6507- عَنْ عُبَادَةَ بْنِ الصَّامِتِ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ أَحَبَّ لِقَاءَ اللهِ.. أَحَبَّ اللهُ لِقَاءَهُ، وَمَنْ كَرِهَ لِقَاءَ اللهِ.. كَرِهَ اللهُ لِقَاءَهُ» قَالَتْ عَائِشَةُ - أَوْ بَعْضُ أَزْوَاجِهِ -: إِنَّا لَنَكْرَهُ الْمَوْتَ، قَالَ: «لَيْسَ ذَلِكَ، وَلَكِنَّ الْمُؤْمِنَ إِذَا حَضَرَهُ الْمَوْتُ.. بُشِّرَ بِرِضْوَانِ اللهِ وَكَرَامَتِهِ، فَلَيْسَ شَيْءٌ أَحَبَّ إِلَيْهِ مـِمَّا أَمَامَهُ، فَأَحَبَّ لِقَاءَ اللهِ فَأَحَبَّ اللهُ لِقَاءَهُ، وَإِنَّ الْكَافِرَ إِذَا حَضَرَهُ الـمَوْتُ.. بُشِّرَ بِعَذَابِ اللهِ [وَعُقُوبَتِهِ، فَلَيْسَ شَيْءٌ أَكْرَهَ إِلَيْهِ مِـمَّا أَمَامَهُ]، فَكَرِهَ لِقَاءَ اللهِ وَكَرِهَ اللهُ لِقَاءَهُ».

 

262- 6507. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким Аллоҳга йўлиқишни истаса, Аллоҳ ҳам унга йўлиқишни истайди. Ким Аллоҳга йўлиқишни истамаса, Аллоҳ ҳам унга йўлиқишни истамайди». Оиша [ёки у зотнинг завжаларидан бири]: «Ахир биз ўлимни ёқтирмаймиз‑ку», деди. У зот шундай дедилар: «Бу эмас. Мўминга ўлим ҳозир бўлса келса, унга Аллоҳнинг розилиги ва икромидан башорат берилади. Шунда унинг учун келгусидагидан ёқимлироқ нарса бўлмай қолади. Натижада у Аллоҳга йўлиқишни истаб қолади ва Аллоҳ ҳам унга йўлиқишни истайди. Кофирга ўлим келса ҳолатига тушса, унга Аллоҳнинг азоби ва уқубатидан башорат берилади. Шунда унинг учун келгусидагидан ёқимсизроқ нарса бўлмай қолади. У Аллоҳга йўлиқишни истамайди, Аллоҳ ҳам унга йўлиқишни истамайди».

Ҳадис 261-6407

Written by Thursday, 30 Сентябр 2021 19:10

261- 6407- عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «مَثَلُ الَّذِي يَذْكُرُ رَبَّهُ وَالَّذِي لَا يَذْكُرُ.. مَثَلُ الْحَيِّ وَالْمَيِّتِ».

 

261- 6407. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббини зикр қиладиган билан зикр қилмайдиган бамисоли тирик билан ўлик кабидир», дедилар».

Ҳадис 260-6308

Written by Thursday, 30 Сентябр 2021 19:09

260- 6308- وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: لَلَّهُ أَفْرَحُ بِتَوْبَةِ عَبْدِهِ مِنْ رَجُلٍ نَزَلَ مَنْزِلًا وَبِهِ مَهْلَكَةٌ، وَمَعَهُ رَاحِلَتُهُ، عَلَيْهَا طَعَامُهُ وَشَرَابُهُ، فَوَضَعَ رَأْسَهُ، فَنَامَ [نَوْمَةً]، فَاسْتَيْقَظَ وَقَدْ ذَهَبَتْ رَاحِلَتُهُ، حَتَّى اشْتَدَّ عَلَيْهِ الْحَرُّ وَالْعَطَشُ - أَوْ مَا شَاءَ اللهُ -.. قَالَ: أَرْجِعُ إِلَى مَكَانِي، فَرَجَعَ، فَنَامَ نَوْمَةً، ثُمَّ رَفَعَ رَأْسَهُ؛ فَإِذَا رَاحِلَتُهُ عِنْدَهُ».

 

260- 6308. Яна шу кишидан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ бандасининг тавбасидан ҳалокатга учраши мумкин бўлган жойда тўхтаган, ёнида егулик-ичкилик юкланган улови бўлиб, бошини қўйиб, бирпас ухлаб, уйғонса, улови кетиб қолган, кейин иссиқ ва ташналикдан [ёки Аллоҳ хоҳлаган нарсадан] қийналиб кетгач, «Жойимга қайтай‑чи», деб қайтиб, бирпас ухлаб, сўнг бошини кўтарса, улови олдида турган кишидан ҳам кўпроқ хурсанд бўлади», дедилар.

Ҳадис 259-6308

Written by Thursday, 30 Сентябр 2021 19:08

259- 6308- عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: إِنَّ الْمُؤْمِنَ يَرَى ذُنُوبَهُ كَأَنَّهُ قَاعِدٌ تَحْتَ جَبَلٍ يَخَافُ أَنْ يَقَعَ عَلَيْهِ، وَإِنَّ الْفَاجِرَ يَرَى ذُنُوبَهُ كَذُبَابٍ مَرَّ عَلَى أَنْفِهِ [فَقَالَ بِهِ هَكَذَا قَالَ أَبُو شِهَابٍ: بِيَدِهِ فَوْقَ أَنْفِهِ].

 

259- 6308. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алоайҳи васаллам: «Мўмин ўзининг гуноҳларини худди тоғнинг тагида унинг устига қулашидан қўрққан одамдек кўради. Фожир эса гуноҳларини бурнининг устидан учиб ўтган пашшани мана бундай қилган кишидек кўради, дедилар.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.