Ҳадис 286-7084

Rate this item
(0 votes)

286- 7084- عَنْ حُذَيْفَةَ بْنِ الـيَمَانِ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّاسُ يَسْأَلُونَ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم عَنِ الْخَيْرِ، وَكُنْتُ أَسْأَلُهُ عَنِ الشَّرِّ؛ مَخَافَةَ أَنْ يُدْرِكَنِي.

فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنَّا كُنَّا فِي جَاهِلِيَّةٍ وَشَرٍّ، فَجَاءَنَا اللهُ بِـهَذَا الْخَيْرِ، فَهَلْ بَعْدَ هَذَا الْخَيْرِ مِنْ شَرٍّ؟ قَالَ: «نَعَمْ». قُلْتُ: وَهَلْ بَعْدَ ذَلِكَ الشَّرِّ مِنْ خَيْرٍ؟ قَالَ: «نَعَمْ، وَفِيهِ دَخَنٌ». قُلْتُ: وَمَا دَخَنُهُ؟ قَالَ: «قَوْمٌ يَهْدُونَ بِغَيْرِ هَدْيِي، تَعْرِفُ مِنْهُمْ وَتُنْكِرُ». قُلْتُ: فَهَلْ بَعْدَ ذَلِكَ الْخَيْرِ مِنْ شَرٍّ؟ قَالَ: «نَعَمْ، دُعَاةٌ عَلَى أَبْوَابِ جَهَنَّمَ، مَنْ أَجَابَهُمْ إِلَيْهَا.. قَذَفُوهُ فِيهَا». قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ صِفْهُمْ لَنَا، قَالَ: «هُمْ مِنْ جِلْدَتِنَا، وَيَتَكَلَّمُونَ بِأَلْسِنَتِنَا».

قُلْتُ: فَمَا تَأْمُرُنِي إِنْ أَدْرَكَنِي ذَلِكَ؟ قَالَ: «تَلْزَمُ جَمَاعَةَ الْمُسْلِمِينَ وَإِمَامَهُمْ». قُلْتُ: فَإِنْ لَمْ يَكُنْ لَهُمْ جَمَاعَةٌ وَلَا إِمَامٌ؟ قَالَ: «فَاعْتَزِلْ تِلْكَ الْفِرَقَ كُلَّهَا، وَلَوْ [أَنْ] تَعَضَّ بِأَصْلِ شَجَرَةٍ، حَتَّى يُدْرِكَكَ الْمَوْتُ وَأَنْتَ عَلَى ذَلِكَ».

 

286- 7084. Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу айтади:

«Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ҳақида сўрашар эди. Мен эса ўзимга етишидан қўрқиб, ёмонлик ҳақида сўрар эдим. «Эй Аллоҳнинг Расули, биз жоҳилиятда, ёмонликда эдик. Аллоҳ бизга бу яхшиликни берди. Энди мана шу яхшиликдан кейин бирор ёмонлик бўладими?» дедим. У зот: «Ҳа», дедилар. «Ўша ёмонликдан кейин яхшилик бўладими?» дедим. У зот: «Ҳа, лекин унда тутун қурум бўлади», дедилар. «Тутуни қуруми нимаси?» дедим. У зот: «Бир қавм менинг тўғри йўлимдан бошқа йўлга бошлайди. Сен улар(нинг амаллари)дан нималарнидир танийсан, нималарнидир танимайсан», дедилар. «Ўша яхшиликдан кейин яна ёмонлик бўладими?» дедим. У зот: «Ҳа, жаҳаннам эшиклари томон чорловчилар бўлади. Бунга ижобат қилганни ўшанга ташлашади», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, бизга уларни сифатлаб беринг», дедим. У зот: «Улар ўзимиздан бўлади, ўзимизнинг тилимизда гапиришади», дедилар. «Ўша нарса менга етса, менга нимани буюрар эдингиз?» дедим. У зот: «Мусулмонлар жамоаси ва уларнинг имомини маҳкам тутасан», дедилар. «Уларнинг жамоаси ҳам, имоми ҳам бўлмаса-чи?» дедим. У зот: «У ҳолда дарахтнинг илдизини тишлаб олиб бўлса ҳам ўша фирқаларнинг барчасидан четда бўласан, токи ўлим сенга ўша ҳолингда етсин», дедилар».

Ушбу бўлимдаги ҳадислар: « Ҳадис 285-6037-7061 Ҳадис 287-7108 »

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.