Шамоилул-Муҳаммадия

Шамоилул-Муҳаммадия (415)

Ҳадис 233

Written by Tuesday, 08 Феврал 2022 17:18

233- حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا أَبُو الأَحْوَصِ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنْ عَلِيِّ بْنِ رَبِيعَةَ، قَالَ: شَهِدْتُ عَلِيًّا، أُتِيَ بِدَابَّةٍ لِيَرْكَبَهَا فَلَمَّا وَضَعَ رِجْلَهُ فِي الرِّكَابِ، قَالَ: بِسْمِ اللهِ، فَلَمَّا اسْتَوَى عَلَى ظَهْرِهَا، قَالَ: الْحَمْدُ لِلَّهِ، ثُمَّ قَالَ: سُبْحَانَ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِينَ وَإِنَّا إِلَى رَبِّنَا لَمُنْقَلِبُونَ، ثُمَّ قَالَ: الْحَمْدُ لِلَّهِ ثَلاثًا، وَاللَّهُ أَكْبَرُ ثَلاثًا، سُبْحَانَكَ إِنِّي ظَلَمْتُ نَفْسِي، فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ، ثُمَّ ضَحِكَ فَقُلْتُ: مِنْ أَيِّ شَيْءٍ ضَحِكْتَ يَا أَمِيرَ الْمُؤْمِنِينَ ؟ قَالَ: رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم صَنَعَ كَمَا صَنَعْتُ ثُمَّ ضَحِكَ، فَقُلْتُ: مِنْ أَيِّ شَيْءٍ ضَحِكْتَ يَا رَسُولَ اللهِ ؟ قَالَ: إِنَّ رَبَّكَ لَيَعْجَبُ مِنْ عَبْدِهِ، إِذَا قَالَ: رَبِّ اغْفِرْ لِي ذُنُوبِي، إِنَّهُ لا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ غَيْرُكَ.

 

  1. Алий ибн Робиа раҳматуллоҳи алайҳ айтади:

«Али розияллоҳу анҳуни кўрдим. У кишига миниши учун улов келтирилди. У киши оёғини узангига қўйганда «Бисмиллаҳ», деди. Унинг устига ўтириб, ўнгланиб олганда «Алҳамдулиллаҳ», деди. Сўнг: «Субҳаналлази саххоро лана ҳаза. Ва ма кунна лаҳу муқринин ва инна ила Роббина ламунқолибун», деди. Кейин уч марта «Алҳамду лиллаҳ», уч марта «Аллоҳу акбар», деб туриб: «Субҳанака, инни золамту нафси. Фағфирли, фаиннаҳу ла яғфируз-зунуба илла анта», деди-да, сўнг кулди. Мен у кишиа: «Эй мўминларнинг амири, нимага кулдингиз?» дедим. У киши шундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг худди мен қилгандек қилиб, сўнг кулганларини кўрдим ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, нимадан кулдингиз?» дедим. У зот: «Банда: «Роббиғфирли зунуби. Иннаҳу ла яғфируз зунуба ғойрук», деса, Роббинг у бандадан хурсанд бўлади», дедилар».

Дуонинг маъноси: «Бизларга бу (улов)ни бўйсундириб қўйган зотга тасбеҳ айтамиз. Бизлар ўзимиз бунга қодир эмас эдик».

Дуонинг маъноси: «Эй пок Парвардигор, мен ўзимга зулм қилдим. Мени кечир. Зеро, гуноҳларни фақатгина Сен кечирасан».

Дуонинг маъноси: «Роббим! Менинг гуноҳларимни мағфират қилгин. Гуноҳларни Сендан ўзга ҳеч ким мағфират қилмас».

Ҳадис 232

Written by Tuesday, 08 Феврал 2022 17:17

232- حَدَّثَنَا هَنَّادُ بْنُ السَّرِيِّ، قَالَ: حَدَّثَنَا أَبُو مُعَاوِيَةَ، عَنِ الأَعْمَشِ، عَنِ إِبْرَاهِيمَ، عَنْ عَبِيدَةَ السَّلْمَانِيِّ، عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: إِنِّي لأَعْرفُ آخِرَ أَهْلِ النَّارِ خُرُوجًا، رَجُلٌ يَخْرُجُ مِنْهَا زَحْفًا، فَيُقَالُ لَهُ: انْطَلِقْ فَادْخُلِ الْجَنَّةَ، قَالَ: فَيَذْهَبُ لِيَدْخُلَ الْجَنَّةَ، فَيَجِدُ النَّاسَ قَدْ أَخَذُوا الْمَنَازِلَ، فَيَرْجِعُ فَيَقُولُ: يَا رَبِّ، قَدْ أَخَذَ النَّاسُ الْمَنَازِلَ، فَيُقَالُ لَهُ: أَتَذْكُرُ الزَّمَانَ الَّذِي كُنْتَ فِيهِ، فَيَقُولُ: نَعَمْ، قَالَ: فَيُقَالُ لَهُ: تَمَنَّ، قَالَ: فَيَتَمَنَّى، فَيُقَالُ لَهُ: فَإِنَّ لَكَ الَّذِي تَمَنَّيْتَ وَعَشَرَةَ أَضْعَافِ الدُّنْيَا، قَالَ: فَيَقُولُ: تَسْخَرُ بِي وَأَنْتَ الْمَلِكُ قَالَ: فَلَقَدْ رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، ضَحِكَ، حَتَّى بَدَتْ نَوَاجِذُهُ

 

  1. Абдулоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Дўзах аҳлидан энг охирги чиқадиган кишини биламан. У судралиб чиқади. Унга: «Бор, жаннатга кир», дейилади. У жаннатга кириш учун боради ва ҳамма ўз ўрнини эгаллаганини кўриб, ортига қайтади ва: «Эй Роббим, инсонлар ўз ўринларини эгаллаб бўлган», дейди. Унга: «У дунёда ўтказган пайтларингни эслайсанми?» дейилади. У: «Ҳа», дейди. Шунда унга «Тила», дейилади. У тилайди. Шунда унга: «Тилаганинг ва яна дунёнинг ўн баравари ҳам сенга», дейилади. У: «Подшоҳ бўла туриб, устимдан истеҳзо қиласанми?» дейди», дедилар. (Шу гапни гапираётганда) Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зот кулдилар, ҳатто озиқ тишлари кўриниб кетди».

Ҳадис 231

Written by Tuesday, 08 Феврал 2022 17:14

231- حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ مَنِيعٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا مُعَاوِيَةُ بْنُ عَمْرٍو، قَالَ: حَدَّثَنَا زَائِدَةُ، عَنِ إِسْمَاعِيلَ بْنِ أَبِي خَالِدٍ، عَنْ قَيْسٍ، عَنْ جَرِيرٍ، قَالَ: مَا حَجَبَنِي رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، وَلا رَآنِي مُنْذُ أَسْلَمْتُ إِلَّا تَبَسَّمَ

 

  1. Жарир розияллоҳу анҳу айтади:

«Исломни қабул қилганимдан бери Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам (ҳузурларига киришдан) мени тўсмадилар. У зот қачон мени кўрсалар табассум қилардилар».

Ҳадис 230

Written by Tuesday, 08 Феврал 2022 17:13

230- حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ مَنِيعٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا مُعَاوِيَةُ بْنُ عَمْرٍو، قَالَ: حَدَّثَنَا زَائِدَةُ، عَنْ بَيَانٍ، عَنْ قَيْسِ بْنِ أَبِي حَازِمٍ، عَنْ جَرِيرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ، قَالَ: مَا حَجَبَنِي رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم مُنْذُ أَسْلَمْتُ، وَلا رَآنِي إِلَّا ضَحِكَ.

 

  1. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади:

«Исломни қабул қилганимдан бери Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам (ҳузурларига киришдан) мени тўсмадилар. У зот қачон мени кўрсалар кулардилар».

Ҳадис 229

Written by Tuesday, 08 Феврал 2022 17:13

229- حَدَّثَنَا أَبُو عَمَّارٍ الْحُسَيْنُ بْنُ حُرَيْثٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا وَكِيعٌ، قَالَ: حَدَّثَنَا الأَعْمَشُ، عَنِ الْمَعْرُورِ بْنِ سُوَيْدٍ، عَنْ أَبِي ذَرٍّ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: إِنِّي لأَعْلَمُ أَوَّلَ رَجُلٍ يَدْخُلُ الْجَنَّةَ، وَآخَرَ رَجُلٍ يَخْرُجُ مِنَ النَّارِ، يُؤْتَى بِالرَّجُلِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، فَيُقَالُ: اعْرِضُوا عَلَيْهِ صِغَارَ ذُنُوبِهِ وَيُخَبَّأُ عَنْهُ كِبَارُهَا، فَيُقَالُ لَهُ: عَمِلْتَ يَوْمَ كَذَا وَكَذَا، كَذَا، وَهُوَ مُقِرٌّ، لا يُنْكِرُ، وَهُوَ مُشْفِقٌ مِنْ كِبَارِهَا، فَيُقَالُ: أَعْطُوهُ مَكَانَ كُلِّ سَيِّئَةٍ عَمِلَهَا حَسَنَةً، فَيَقُولُ: إِنَّ لِي ذُنُوبًا مَا أَرَاهَا هَاهُنَا.

قَالَ أَبُو ذَرٍّ: فَلَقَدْ رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، ضَحِكَ حَتَّى بَدَتْ نَوَاجِذُهُ

 

  1. Абу Зарр розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Мен жаннатга биринчи бўлиб кирадиган кишини ва дўзахдан охирги бўлиб чиқадиган кишини биламан. Қиёмат кунида бир киши келтирилади ва «Унга энг кичик гуноҳларини кўрсатинг», дейилади. Катта гуноҳлари эса яширилади ва унга: «Мана бу куни мана бундай қилган эдинг», дейилади. У буни инкор қилмай тан олади. Катталаридан хавотирда туради. Унга: «Қилган ҳар бир гуноҳи ўрнига савоб беринглар», дейилади. У: «Мени шундай гуноҳларим борки, мен уларни бу ерда кўрмаяпман», дейди», дедилар».

Абу Зарр розияллоҳу анҳу айтади: «(Шу гапларни айтганда) Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зот кулдилар, ҳатто озиқ тишлари кўриниб кетди».

Ҳадис 228

Written by Tuesday, 08 Феврал 2022 17:12

228- حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ خَالِدٍ الْخَلالُ، قَالَ: حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ إِسْحَاقَ السَّيْلَحَانِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا لَيْثُ بْنُ سَعْدٍ، عَنْ يَزِيدَ بْنِ أَبِي حَبِيبٍ، عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ الْحَارِثِ، قَالَ: مَا كَانَ ضَحِكُ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم إِلَّا تَبَسُّمًا.

 

  1. Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг кулишлари фақатгина табассум қилиш эди».

Ҳадис 227

Written by Tuesday, 08 Феврал 2022 17:12

227- حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، قَالَ: أَخْبَرَنَا ابْنُ لَهِيعَةَ، عَنْ عُبَيْدِ اللهِ بْنِ الْمُغِيرَةِ، عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ الْحَارِثِ بْنِ جَزْءٍ، أَنَّهُ قَالَ: مَا رَأَيْتُ أَحَدًا أَكْثَرَ تَبَسُّمًا مِنْ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم.

 

  1. Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Жазъ розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан кўра кўп табассум қиладиган одамни кўрмадим».

 34 - باب ما جاء في ضحك رسول الله صلى الله عليه وسلم

34-БОБ.

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛОЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ КУЛИШЛАРИ ҲАҚИДА

 

226- حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ مَنِيعٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبَّادُ بْنُ الْعَوَّامِ، قَالَ: أَخْبَرَنَا الْحَجَّاجُ وَهُوَ ابْنُ أَرْطَاةَ، عَنْ سِمَاكِ بْنِ حَرْبٍ، عَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ، قَالَ: كَانَ فِي سَاقَيْ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، حُمُوشَةٌ، وَكَانَ لا يَضْحَكُ إِلَّا تَبَسُّمًا، فَكُنْتُ إِذَا نَظَرْتُ إِلَيْهِ، قُلْتُ: أَكْحَلُ الْعَيْنَيْنِ، وَلَيْسَ بِأَكْحَلَ.

 

  1. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг болдирлари (бошқа аъзоларига мутаносиб равишда) бироз ингичка эди. кулишлари фақат табассум эди. У зотга қараганимда: «Кўзларига сурма суртганлар», дер эдим, аслида эса сурма суртмаган бўлардилар».

Ҳадис 225

Written by Tuesday, 08 Феврал 2022 17:10

225- حَدَّثَنَا سُفْيَانُ بْنُ وَكِيعٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا جُمَيْعُ بْنُ عُمَرَ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ الْعِجْلِيُّ، قَالَ: حدَّثنِي رَجُلٌ مِنْ بَنِي تَمِيمٍ مِنْ وَلَدِ أَبِي هَالَةَ زَوْجِ خَدِيجَةَ يُكْنَى أَبَا عَبْدِ اللهِ، عَنِ ابْنٍ لأَبِي هَالَةَ، عَنِ الْحَسَنِ بْنِ عَلِيٍّ، قَالَ: سَأَلْتُ خَالِي هِنْدُ بْنُ أَبِي هَالَةَ، وَكَانَ وَصَّافًا، فَقُلْتُ: صِفْ لِي مَنْطِقَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم مُتَوَاصِلَ الأَحْزَانِ، دَائِمَ الْفِكْرَةِ، لَيْسَتْ لَهُ رَاحَةٌ، طَوِيلُ السَّكْتِ، لا يَتَكَلَّمُ فِي غَيْرِ حَاجَةٍ، يَفْتَتِحُ الْكَلامَ، وَيَخْتِمُهُ بِاسْمِ اللهِ تَعَالَى، وَيَتَكَلَّمُ بِجَوَامِعِ الْكَلِمِ، كَلامُهُ فَصْلٌ، لا فُضُولَ، وَلا تَقْصِيرَ، لَيْسَ بِالْجَافِي، وَلا الْمُهِينِ، يُعَظِّمُ النِّعْمَةَ وَإِنْ دَقَّتْ لا يَذُمُّ مِنْهَا شَيْئًا، غَيْرَ أَنَّهُ لَمْ يَكُنْ يَذُمُّ ذَوَاقًا وَلا يَمْدَحُهُ، وَلا تُغْضِبُهُ الدُّنْيَا، وَلا مَا كَانَ لَهَا، فَإِذَا تُعُدِّيَ الْحَقُّ، لَمْ يَقُمْ لِغَضَبِهِ شَيْءٌ، حَتَّى يَنْتَصِرَ لَهُ، وَلا يَغْضَبُ لِنَفْسِهِ، وَلا يَنْتَصِرُ لَهَا، إِذَا أَشَارَ أَشَارَ بِكَفِّهِ كُلِّهَا، وَإِذَا تَعَجَّبَ قَلَبَهَا، وَإِذَا تَحَدَّثَ اتَّصَلَ بِهَا، وَضَرَبَ بِرَاحَتِهِ الْيُمْنَى بَطْنَ إِبْهَامِهِ الْيُسْرَى، وَإِذَا غَضِبَ أَعْرَضَ وَأَشَاحَ، وَإِذَا فَرِحَ غَضَّ طَرْفَهُ، جُلُّ ضَحِكِهِ التَّبَسُّمُ، يَفْتَرُّ عَنْ مِثْلِ حَبِّ الْغَمَامِ

 

  1. Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумо айтади:

«Тоғам Ҳинд ибн Абу Ҳоладан сўрадим. У киши одамни яхши сифатлайдиган киши эди. У кишига: «Менга Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлашларини васфлаб беринг», дедим. У киши шундай деди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бардавом ғамгин, доимий ўй-фикрда эдилар. У зотда роҳат йўқ эди. Узоқ сукут сақлар, ҳожат бўлмаса гапирмас эдилар. Сўзни Аллоҳ таолонинг номи билан бошлаб, Унинг номи билан тугатар эдилар. Жавомиул калим (яъни пур маъноли қисқа сўзлар) билан гапирар эдилар. Сўзлари бўлинган-бўлинган, ортиқча гап ҳам, (тушунарсиз бўлиб қоладиган даражада) сўзнинг етмай қолиши ҳам йўқ эди. Қўпол ҳам эмасдилар. (Бировни) таҳқирламасдилар. Неъматни улуғлардилар, гарчи у кичик бўлса ҳам. Бирор неъматни ёмонламасдилар. Лекин ейиладиган нарсани қораламаганларидек мақтамас ҳам эдилар. Дунё ва дунё учун бўладиган нарсаларга асло ғазаб қилмасдилар. Бироқ, ҳақ поймол бўлганида, токи ҳақдорга ҳақини ундириб бермагунча у зотнинг ғазабларини бирор нарса тўхтатолмасди. Нафслари учун ғазаб қилмасдилар ва нафслари учун ўч олмасдилар. (Бир нарсага) ишора қилмоқчи бўлсалар (битта бармоқ билан эмас) кафтлари(даги бармоқларининг) барчаси билан ишора қилардилар. Агар бирор нарсадан ажаблансалар кафтларининг (ички томонини юқорига) бурардилар. (Бир нарсани тушунтиришда) кафтларини ишлатиб гапирардилар. (Гоҳида) гапирганда ўнг кафтлари билан чап бош бармоқларига урардилар. Ғазаб қилганда (ўша одамнинг қилмишига яраша жавоб қайтармай) юз ўгириб, четланардилар. (Бир нарсадан)» хуосанд бўлганда, кўзларини қуйи қилиб олардилар. Кўпинча кулишлари табассум эди (Яъни табассумдан нарига ўтмасдилар. Жилмайганда дўл каби оқ тишлари кўринарди.

 

Ҳадис 224

Written by Tuesday, 08 Феврал 2022 17:10

224- حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ يَحْيَى، قَالَ: حَدَّثَنَا أَبُو قُتَيْبَةَ سَلْمُ بْنُ قُتَيْبَةَ، عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ الْمُثَنَّى، عَنْ ثُمَامَةَ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، يُعِيدُ الْكَلِمَةَ ثَلاثًا لِتُعْقَلَ عَنْهُ

 

  1. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам эшитувчи яхши англаши учун сўзни уч марта қайтарар эдилар».

islom.uz © 2003-2024.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Яндекс.Метрика

 

 

Masjid.uz.
Отличные.