Administrator
Ҳадис 2132
Published in Забидий2132/7043 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، أَنَّ رَسُولَ اللهِ r قَالَ: «مِنْ أَفْرَى الْفِرَى أَنْ يُرِيَ عَيْنَيْهِ مَا لَمْ يَرَ».
.21327043. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйдирмаларнинг энг ёмони –кўрмаганини кўрдим, дейишдир», дедилар».
Изоҳ: Бу ерда туш кўриш назарда тутилган. Ёлғондан туш тўқиш энг катта ёлғон ва оғир гуноҳдир, чунки бу бевосита Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш, У Зотга туҳмат қилишдир.
Ҳадис 2131 / туши тўғрисида ёлғон гапириш ҳақида
Published in Забидий1570/8 – بَاب: مَنْ كَذَبَ فِي حُلُمِهِ
1570.8‑боб.
туши тўғрисида ёлғон гапириш ҳақида
2131/7042 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ r قَالَ: «مَنْ تَحَلَّمَ بِحُلُمٍ لَمْ يَرَهُ، كُلِّفَ أَنْ يَعْقِدَ بَيْنَ شَعِيرَتَيْنِ، وَلَنْ يَفْعَلَ، وَمَنِ اسْتَمَعَ إِلَى حَدِيثِ قَوْمٍ، وَهُمْ لَهُ كَارِهُونَ، صُبَّ فِي أُذُنِهِ الْآنُكُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَمَنْ صَوَّرَ صُورَةً عُذِّبِ، وَكُلِّفَ أَنْ يَنْفُخَ فِيهَا، وَلَيْسَ بِنَافِخٍ».
.21317042. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким кўрмаган тушини кўрдим деса, унга иккита қилни бир-бирига боғлаш юклатилади, у эса буни зинҳор қила олмайди. Ким одамларнинг гапига улар истамаган [ёки «ундан қочаётганлари»] ҳолда қулоқ тутса, қиёмат куни қулоғига қалай қуйилади. Ким сурат чизса, азобланади ва ўшанга жон киритиш юклатилади. У эса жон кирита олмайди».
Ҳадис 2130 / тушида бир нарсани бир ердан чиқариб, бошқа жойга жойлаштирганини кўрса...
Published in Забидий1569/7 – بَاب: إِذَا رَأَى أَنَّهُ أَخْرَجَ الشَّيْءَ مِنْ كُورَةٍ، فَأَسْكَنَهُ مَوْضِعًا آخَرَ
1569.7‑боб.
тушида бир нарсани бир ердан чиқариб,
бошқа жойга жойлаштирганини кўрса...
2130/7038 - عَنْ عَبْدِ اللهِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَ: أَنَّ النَّبِيَّ r قَالَ: «رَأَيْتُ كَأَنَّ امْرَأَةً سَوْدَاءَ ثَائِرَةَ الرَّأْسِ، خَرَجَتْ مِنَ الْمَدِينَةِ، حَتَّى قَامَتْ بِمَهْيَعَةَ - وَهْيَ الْجُحْفَةُ - فَأَوَّلْتُ أَنَّ وَبَاءَ الْمَدِينَةِ نُقِلَ إِلَيْهَا».
.21307038. Солим ибн Абдуллоҳ отасидан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Туш кўрибман. Сочи тўзиган бир қора аёл Мадинадан чиқиб, Маҳяъага – у Жуҳфадир* – ўрнашибди. Мен буни Мадина вабосининг ўша ерга кўчганига йўйдим».
* Бу гап ровийлардан Мусо ибн Уқбага тегишли.
Ҳадис 2129 / Тушдаги кишан ҳақида
Published in Забидий1568/6 – بَاب: الْقَيْدِ فِي الْمَنَامِ
1568.6‑боб.
Тушдаги кишан ҳақида
2129/7017 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ r: «إِذَا اقْتَرَبَ الزَّمَانُ لَمْ تَكَدْ تَكْذِبُ، رُؤْيَا الْمُؤْمِنِ وَرُؤْيَا الْمُؤْمِنِ جُزْءٌ مِنْ سِتَّةٍ وَأَرْبَعِينَ جُزْءًا مِنَ النُّبُوَّةِ، وَمَا كَانَ مِنَ النُّبُوَّة لا يَكْذب».
.21297017. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Замон охирлаганда мўминнинг туши ёлғон чиқмай қўяди. Мўминнинг туши нубувватнинг қирқ олти жузидан биридир. Нимаики нубувватдан бўлса, у асло ёлғон бўлмайди», дедилар».
Муҳаммад айтади: «Мен ҳам шуни айтаман. Туш уч хил бўлади, дейишарди: кўнгилдан кечган ўйлар, шайтоннинг қўрқитишлари, Аллоҳдан мужда. Ким ўзи ёқтирмаган нарсани туш кўрса, уни ҳеч кимга сўзлаб бермасин, туриб, намоз ўқисин. У киши (Абу Ҳурайра) тушдаги ғулни* ёқтирмас эди. Уларга оёқкишан ёқарди. Оёқкишан диндаги собитқадамликдир, дейишарди».
Қатода, Юнус, Ҳишом ва Абу Ҳилоллар Ибн Сириндан, у Абу Ҳурайрадан, у эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган. Баъзилар буларнинг барчасини ҳадисга идрож* қилишган. Авфнинг ҳадиси аниқроқ.
Юнус: «Оёқкишан тўғрисидагиси фақат Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдандир, деб ўйлайман», дейди.
Абу Абдуллоҳ айтади: «Ғул фақат бўйинда бўлади».
Ҳадис 2128 / Кундузги туш ҳақида
Published in Забидий1567/5 – بَاب: الرُّؤْيَا النَّهَارِ
1567.5‑боб.
Кундузги туш ҳақида
2128/7001 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ r يَدْخُلُ عَلَى أُمِّ حَرَامٍ بِنْتِ مِلْحَانَ رَضِيَ الله عَنْهَا، وَكَانَتْ تَحْتَ عُبَادَةَ بْنِ الصَّامِتِ، فَدَخَلَ عَلَيْهَا يَوْمًا فَأَطْعَمَتْهُ، وَجَعَلَتْ تَفْلِي رَأْسَهُ، فَنَامَ رَسُولُ اللهِ r ثُمَّ اسْتَيْقَظَ وَهْوَ يَضْحَكُ، قَالَتْ: فَقُلْتُ: مَا يُضْحِكُكَ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «نَاسٌ مِنْ أُمَّتِي عُرِضُوا عَلَيَّ غُزَاةً فِي سَبِيلِ اللهِ، يَرْكَبُونَ ثَبَجَ هَذَا الْبَحْرِ، مُلُوكًا عَلَى الْأَسِرَّةِ، أَوْ مِثْلَ الْمُلُوكِ عَلَى الْأَسِرَّةِ». قَالَتْ: فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، ادْعُ اللهَ أَنْ يَجْعَلَنِي مِنْهُمْ. فَدَعَا لَهَا رَسُولُ اللهِ r، ثُمَّ وَضَعَ رَأْسَهُ ثُمَّ اسْتَيْقَظَ وَهْوَ يَضْحَكُ، فَقُلْتُ: مَا يُضْحِكُكَ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «نَاسٌ مِنْ أُمَّتِي عُرِضُوا عَلَيَّ غُزَاةً فِي سَبِيلِ اللهِ». كَمَا قَالَ فِي الْأُولَى، قَالَتْ: فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ ادْعُ اللهَ أَنْ يَجْعَلَنِي مِنْهُمْ، قَالَ: «أَنْتِ مِنَ الْأَوَّلِينَ»، فَرَكِبَتِ الْبَحْرَ فِي زَمَانِ مُعَاوِيَةَ بْنِ أَبِي سُفْيَانَ، فَصُرِعَتْ عَنْ دَابَّتِهَا حِينَ خَرَجَتْ مِنَ الْبَحْرِ، فَهَلَكَتْ.
.21287001, 7002. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Ҳаром бинт Милҳоннинг олдига кириб турар эдилар. У Убода ибн Сомитнинг никоҳида эди. Бир куни унинг ҳузурига кирган эканлар, у зотни меҳмон қилибди ва бошларини қарай бошлабди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ухлаб қолибдилар. Кейин кулиб уйғонибдилар. (Умму Милҳон) айтади: «Эй Аллоҳнинг Расули, нега куляпсиз?» дедим. У зот: «Менга умматимдан Аллоҳ йўлида ғазотга чиққан одамлар намоён қилинди. Мана бу денгиз ўртасида кетаётирлар. Тахтдаги подшоҳлардек [Исҳоқ «ёки «Тахтдаги подшоҳлар каби», деб иккиланган]» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга дуо қилинг, мени ўшалардан қилсин», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилдилар. Кейин яна бошларини қўйдилар. Кейин кулиб уйғондилар. «Нега куляпсиз, эй Аллоҳнинг Расули?» дедим. У зот олдинги сафар айтганларидек: «Менга умматимдан Аллоҳ йўлида ғазотга чиққан одамлар намоён қилинди...» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга дуо қилинг, мени ўшалардан қилсин», дедим. У зот: «Сен биринчилардансан», дедилар».
Кейинчалик, Муовия ибн Абу Суфён даврида у денгиз сафарига чиқди. Денгиздан чиқаётганида уловидан йиқилиб, ҳалок бўлди».
* Бу аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маҳрамларидан бўлган. Унинг синглиси Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Набий алайҳиссаломнинг оналарига эмикдош сингил бўлган.
Ҳадис 2127
Published in Забидий2127/6997 - عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ أنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ r يَقُولُ: «مَنْ رَآنِي فَقَدْ رَأَى الْحَقَّ، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ لَا يَتَكَوَّنُنِي».
.21276997. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким мени тушида кўрса, ҳақиқатни кўрибди, чунки шайтон менинг шаклимга кира олмайди», деганларини эшитганман».
1566/4 – بَاب: مَنْ رَأَى النَّبِيَّ r فِي الْمَنَامِ
1566.4‑боб.
ким Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўрса...
2126/6993 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ r يَقُولُ: «مَنْ رَآنِي فِي الْمَنَامِ فَسَيَرَانِي فِي الْيَقَظَةِ، وَلَا يَتَمَثَّلُ الشَّيْطَانُ بِي».
.21266993. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким мени тушида кўрса, ўнгида ҳам албатта кўради. Шайтон менинг қиёфамга кира олмайди», деганларини эшитганман».
Абу Абдуллоҳ айтади: «Ибн Сирин: «Агар у зотни ўз суратларида кўрса», деган».
Ҳадис 2125 / мужда берувчилар ҳақида
Published in Забидий
1565/3 – بَاب: الْمُبَشِّرَاتِ
1565.3‑боб.
мужда берувчилар ҳақида
2125/6990 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ r يَقُولُ: «لَمْ يَبْقَ مِنَ النُّبُوَّةِ إِلَّا الْمُبَشِّرَاتُ». قَالُوا: وَمَا الْمُبَشِّرَاتُ؟ قَالَ: «الرُّؤْيَا الصَّالِحَةُ».
.21256990. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нубувватдан мужда берувчилардан бошқа нарса қолмади», дедилар. «Мужда берувчилар нима?» дейишди. У зот: «Солиҳ тушлар», дедилар».
Ҳадис 2124 / яхши Тушнинг Аллоҳдан экани ҳақида
Published in Забидий1564/2 –بَاب: الرُّؤْيَا مِنَ اللهِ
1564.2‑боб.
яхши Тушнинг Аллоҳдан экани ҳақида
2124/6985 - عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ، أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ r يَقُولُ: «إِذَا رَأَى أَحَدُكُمْ رُؤْيَا يُحِبُّهَا، فَإِنَّمَا هِيَ مِنَ اللهِ، فَلْيَحْمَدِ اللهَ عَلَيْهَا وَلْيُحَدِّثْ بِهَا، وَإِذَا رَأَى غَيْرَ ذَلِكَ مِمَّا يَكْرَهُ، فَإِنَّمَا هِيَ مِنَ الشَّيْطَانِ، فَلْيَسْتَعِذْ مِنْ شَرِّهَا، وَلَا يَذْكُرْهَا لِأَحَدٍ، فَإِنَّهَا لَا تَضُرُّهُ».
.21246985. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Бирортангиз ўзи ёқтирган тушни кўрса, у фақат Аллоҳдандир, бунинг учун Аллоҳга ҳамд айтсин ва уни айтиб бераверсин. Агар ундан бошқа, ўзи ёқтирмаган тушни кўрса, у фақат шайтондандир. Шунинг учун унинг ёмонлигидан паноҳ сўрасин ва уни ҳеч кимга айтмасин, шунда унга зарар қилмайди».
Ҳадис 2123 / СОЛИҲЛАРНИНГ ТУШИ ҲАҚИДА
Published in Забидийبسم الرّحمن الرّحيم
92 - كِتَاب: التَّعْبِيرِ
- Таъбир китоби
1563/1 – بَاب: رُؤْيَا الصَّالِحِينَ
1563.1‑боб.
СОЛИҲЛАРНИНГ ТУШИ ҲАҚИДА
2123/6983 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ الله عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ r قَالَ: «الرُّؤْيَا الْحَسَنَةُ مِنَ الرَّجُلِ الصَّالِحِ، جُزْءٌ مِنْ سِتَّةٍ وَأَرْبَعِينَ جُزْءًا مِنَ النُّبُوَّةِ».
.21236983. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Солиҳ кишининг яхши туши нубувватнинг қирқ олти жузидан биридир», дедилар».