410- حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا ابْنُ أَبِي عَدِيٍّ، وَمُحَمَّدُ بْنُ جَعْفَرٍ، قَالا: حَدَّثَنَا عَوْفُ بْنُ أَبِي جَمِيلَةَ، عَنْ يَزِيدَ الْفَارِسِيِّ وَكَانَ يَكْتُبُ الْمَصَاحِفَ، قَالَ: رَأَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فِي الْمَنَامِ زَمَنَ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ: فَقُلْتُ لابْنِ عَبَّاسٍ: إِنِّي رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم فِي النَّوْمِ، فَقَالَ ابْنُ عَبَّاسٍ: إِنَّ رَسُولَ اللهِ كَانَ، يَقُولُ: إِنَّ الشَّيْطَانَ لا يَسْتَطِيعُ أَنْ يَتَشَبَّهَ بِي، فَمَنْ رَآنِي فِي النَّوْمِ فَقَدْ رَآنِي، هَلْ تَسْتَطِيعُ أَنْ تَنْعَتَ هَذَا الرَّجُلَ الَّذِي رَأَيْتَهُ فِي النَّوْمِ ؟ قَالَ: نَعَمْ، أَنْعَتُ لَكَ رَجُلا بَيْنَ الرَّجُلَيْنِ، جِسْمُهُ وَلَحْمُهُ أَسْمَرُ إِلَى الْبَيَاضِ، أَكْحَلُ الْعَيْنَيْنِ، حَسَنُ الضَّحِكِ، جَمِيلُ دَوَائِرِ الْوَجْهِ، مَلأَتْ لِحْيَتُهُ مَا بَيْنَ هَذِهِ إِلَى هَذِهِ، قَدْ مَلأَتْ نَحْرَهُ، قَالَ عَوْفٌ: وَلا أَدْرِي مَا كَانَ مَعَ هَذَا النَّعْتِ، فَقَالَ ابْنُ عَبَّاسٍ: لَوْ رَأَيْتَهُ فِي الْيَقَظَةِ مَا اسْتَطَعْتَ أَنْ تَنْعَتَهُ فَوْقَ هَذَا.

قَالَ أَبُو عِيسَى: سقط من هنا كلام طويل من تعريف يزيد الفارسي وغيره.

 

  1. Язид Форисийдан Авф ибн Абу Жамила ривоят қилади:

«Язид Мусҳаф ёзарди. У шундай дейди: «Ибн Аббос даврида Набий соллоллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрдим. Ибн Аббосга: «Мен Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрдим», дедим. Шунда Ибн Аббос: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Шайтон менинг кўринишимга киролмайди. Ким мени тушида кўрса, ҳақиқатдан мени кўрибди», дердилар. Сен тушингда кўрган кишини васфлаб бера оласанми?», деди. Мен: «Ҳа. Сенга васфлаб берсам, у киши жисми ва этида икки кишининг ўртачаси, (ранги) оққа тортадиган буғдойранг, кўзлари қора, кулгиси чиройли, юзларининг чеккалари гўзал, соқоллари мана бу (қулоқ) билан мана бун (қулоқ)гача бўлиб, кўксиларини тўлдириб турарди. [Авф: «Бу сифат билан бирга яна қайси сифатлар бор эди билмадим», деди.] Шунда Ибн Аббос: «агар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламни уйғоқлигингда кўрганингда бундан ортиқча васфлай олмасдинг», деди», дедим».

Абу Исо айтади: «Язид Форисий ва бошқа ровийларнинг таърифига тегишли бўлган узун сўз бу ерда тушиб қолган».

islom.uz © 2003-2024.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Яндекс.Метрика

 

 

Masjid.uz.
Отличные.