Забидий (2175)

1605/7 – بَاب: مِيزان الأعْمَال وَالأقْوَال يَومَ القِيَامَة

1605.7-БОБ.

Одам фарзандларининг амаллари ва сўзлари тортилиши ҳақида

 

2175/7563 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ t قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ r: «كَلِمَتَانِ حَبِيبَتَانِ إِلَى الرَّحْمَنِ، خَفِيفَتَانِ عَلَى اللِّسَانِ، ثَقِيلَتَانِ فِي الْمِيزَانِ: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ، سُبْحَانَ اللهِ الْعَظِيمِ».

 

.21757563. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Икки калима бор – Раҳмонга суюкли, тилга енгил, тарозида оғирдир: «Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳии, Субҳааналлооҳил‑ъазиим».

 2174/7510 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ، ذِكْرُ الـحَدِيثُ الشَّفَاعَة، وقَدْ تَقَدَّمَ مُطَوَّلا مِنْ رِوَايَةِ أبِي هُرَيْرَة، وزاد هنا فِي آخره: فَيَأْتُونَ عِيسَى فَيَقُولُ: لَسْتُ لَهَا، وَلَكِنْ عَلَيْكُمْ بِمُحَمَّدٍ r. فَيَأْتُونِي، فَأَقُولُ: أَنَا لَهَا، فَأَسْتَأْذِنُ عَلَى رَبِّي فَيُؤْذَنُ لِي، وَيُلْهِمُنِي مَحَامِدَ أَحْمَدُهُ بِهَا لَا تَحْضُرُنِي الْآنَ، فَأَحْمَدُهُ بِتِلْكَ الْمَحَامِدِ، وَأَخِرُّ لَهُ سَاجِدًا، فَيُقَالُ: يَا مُحَمَّدُ، ارْفَعْ رَأْسَكَ، وَقُلْ يُسْمَعْ لَكَ، وَسَلْ تُعْطَ، وَاشْفَعْ تُشَفَّعْ. فَأَقُولُ: يَا رَبِّ، أُمَّتِي أُمَّتِي، فَيُقَالُ: انْطَلِقْ فَأَخْرِجْ مَنْ كَانَ فِي قَلْبِهِ مِثْقَالُ شَعِيرَةٍ مِنْ إِيمَانٍ، فَأَنْطَلِقُ فَأَفْعَلُ، ثُمَّ أَعُودُ فَأَحْمَدُهُ بِتِلْكَ الْمَحَامِدِ ثُمَّ أَخِرُّ لَهُ سَاجِدًا، فَيُقَالُ: يَا مُحَمَّدُ ارْفَعْ رَأْسَكَ، وَقُلْ يُسْمَعْ لَكَ، وَسَلْ تُعْطَ، وَاشْفَعْ تُشَفَّعْ. فَأَقُولُ: يَا رَبِّ، أُمَّتِي أُمَّتِي، فَيُقَالُ: انْطَلِقْ فَأَخْرِجْ مِنْهَا مَنْ كَانَ فِي قَلْبِهِ مِثْقَال ذرّة خَرْدَلٍ مِنْ إِيمَانٍ، فَأَنْطَلِقُ فَأَفْعَلُ. ثُمَّ أَعُودُ فَأَحْمَدُهُ بِتِلْكَ الْمَحَامِدِ، ثُمَّ أَخِرُّ لَهُ سَاجِدًا، فَيُقَالُ: يَا مُحَمَّدُ ارْفَعْ رَأْسَكَ، وَقُلْ يُسْمَعْ لَكَ، وَسَلْ تُعْطَ، وَاشْفَعْ تُشَفَّعْ. فَأَقُولُ: يَا رَبِّ، أُمَّتِي أُمَّتِي. فَيَقُولُ: انْطَلِقْ فَأَخْرِجْ مَنْ كَانَ فِي قَلْبِهِ أَدْنَى أَدْنَى أَدْنَى مِثْقَالِ حَبَّةِ خَرْدَلٍ مِنْ إِيمَانٍ، فَأَخْرِجْهُ مِنَ النَّارِ. فَأَنْطَلِقُ فَأَفْعَلُ.

 

.21747510. Маъбад ибн Ҳилол Аназий сўзлаб берди:

«Бир гуруҳ басраликлар тўпланиб, Анас ибн Моликнинг ҳузурига бордик. Ундан шафоат ҳадиси ҳақида сўраб берсин, деб ўзимиз билан Собитни ҳам олиб бордик. Борсак, у ўзининг қасрида экан. Биз унинг чошгоҳ намозини ўқиб турганига тўғри келибмиз. Изн сўраган эдик, тўшагида ўтирганча бизга изн берди. Биз Собитга: «Шафоат ҳадисидан олдин ҳеч нарса ҳақида сўрама», дедик. У: «Эй Абу Ҳамза! Булар басралик биродарларинг, сенинг олдингга шафоат ҳадиси ҳақида сўраш учун келишган», деди. У (Анас розияллоҳу анҳу) шундай деди: «Бизга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай сўзлаб бердилар: «Қиёмат куни одамлар жунбушга келиб, бир‑бирининг устига чиқиб кетишади. Шунда улар Одамга келиб, «Роббингнинг ҳузурида бизни шафоат қил», дейишади. У: «Мен у мақомда эмасман. Сизлар Иброҳимга боринглар, чунки у Раҳмоннинг Халилидир», дейди. Улар Иброҳимга келишса, у ҳам: «Мен у мақомда эмасман. Сизлар Мусога боринглар, чунки у Калимуллоҳдир», дейди.* Улар Мусога келишса, у ҳам: «Мен у мақомда эмасман. Сизлар Ийсога боринглар, чунки у Аллоҳнинг (илқо қилган) руҳи ва калимасидир», дейди. Улар Ийсога келишади. У ҳам: «Мен у мақомда эмасман. Сизлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга боринглар», дейди. Шунда улар менга келишади. Мен: «Мен шу мақомдаман», дейман. Кейин Роббимнинг ҳузурига изн сўрайман, менга изн берилади. У Зот мен айтадиган, ҳозир эса хаёлимга ҳам келмайдиган ҳамдларни менга ўргатади, мен ўша ҳамдлар билан У Зотга ҳамд айтаман ва Унга саждага йиқиламан. Шунда: «Бошингни кўтар, эй Муҳаммад!  Гапиргин, тингланади. Сўрагин, берилади. Шафоат қил, шафоатинг қабул қилинади!» дейилади. Мен: «Эй Роббим, умматим, умматим!» дейман. Шунда: «Бор, қалбида арпа донаси оғирлигича иймони борини (дўзахдан) чиқар», дейилади. Мен бориб, шундай қиламан. Кейин қайтиб, ўша ҳамдлар ила У Зотга ҳамд айтаман‑да, сўнг Унга саждага йиқиламан. Шунда: «Бошингни кўтар, эй Муҳаммад! Гапиргин, тингланасан. Сўрагин, сенга берилади. Шафоат қил, шафоатинг қабул қилинади!» дейилади. Мен: «Эй Роббим, умматим, умматим!» дейман. Шунда: «Бор, қалбида зарра [ёки хардал донаси] оғирлигича иймони борини ундан (дўзахдан) чиқар», дейилади. Мен бориб, шундай қиламан. Кейин қайтиб, ўша ҳамдлар ила У Зотга ҳамд айтаман‑да, сўнг Унга саждага йиқиламан. Шунда: «Бошингни кўтар, эй Муҳаммад! Гапиргин, тингланасан. Сўрагин, берилади. Шафоат қил, шафоатинг қабул қилинади!» дейилади. Мен: «Эй Роббим, умматим, умматим!» дейман. Шунда: «Бор, хардал уруғи оғирлигидан озининг озидан ҳам оз  иймони борини чиқар, уни дўзахдан чиқар», дейилади. Мен бориб, шундай қиламан».

 

2174/7510 – وفِي رِوَايةٍ عَنْهُ قَالَ: «ثُمَّ أَعُودُ الرَّابِعَةَ فَأَحْمَدُهُ بِتِلْكَ الْمَحَامِدِ، ثُمَّ أَخِرُّ لَهُ سَاجِدًا، فَيُقَالُ: يَا مُحَمَّدُ ارْفَعْ رَأْسَكَ، وَقُلْ يُسْمَعْ، وَسَلْ تُعْطَهْ، وَاشْفَعْ تُشَفَّعْ، فَأَقُولُ: يَا رَبِّ ائْذَنْ لِي فِيمَنْ قَالَ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، فَيَقُولُ: وَعِزَّتِي وَجَلَالِي وَكِبْرِيَائِي وَعَظَمَتِي لَأُخْرِجَنَّ مِنْهَا مَنْ قَالَ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ».

 

2174а/.7510

Анас ибн Моликнинг ҳузуридан чиққанимиздан сўнг шерикларимиздан бирига: «Ҳасаннинг олдига кириб, Анас ибн Молик бизга айтиб берган нарсани айтиб берсак‑чи!» дедим. У Абу Халифанинг манзилига яшириниб олган эди. Унинг олдига келиб, унга салом бердик. У бизга изн берди. Биз унга: «Эй Абу Саъид! Биз сенинг олдингга биродаринг Анас ибн Моликнинг ҳузуридан келяпмиз. У бизга шафоат ҳақида айтиб берганидек ҳадисни эшитмаганмиз», дедик. У: «Хўш?» деди. Биз унга ўша ҳадисни сўзлаб бердик. Ўша жойига келганимизда у яна: «Хўш?» деди. Биз: «У бизга бундан зиёдасини айтмади», дедик. Шунда у: «У буни менга бундан йигирма йил олдин, навқирон пайтида айтиб берган эди. Билмайман, у унутганми ёки суяниб қолишингизни истамаганми», деди. Биз: «Эй Абу Саъид, ўзинг бизга айтиб бера қол», дедик. У кулиб юборди ва шундай деди: «Инсон шошқалоқ қилиб яратилган. Ўзи мен уни сизларга сўзлаб бермоқчи бўлганим учун айтган эдим. У буни худди сизларга айтиб берганидек, менга ҳам айтиб, шундай деган эди: «Кейин тўртинчи бор қайтиб, У Зотга ўша ҳамдлар ила ҳамд айтаман‑да, сўнг Унга саждага йиқиламан. Шунда: «Бошингни кўтар, эй Муҳаммад! Гапиргин, тингланади. Сўрагин, сенга берилади. Шафоат қил, шафоатинг қабул қилинади!» дейилади. Мен: «Эй Роббим, «Лаа илааҳа илаллоҳ» деганки киши хусусида менга изн бер!» дейман. Шунда У Зот: «Иззатим, улуғлигим, кибриёим ва азаматимга қасамки, «Лаа илааҳа илаллоҳ» деганки кишини албатта ундан (дўзахдан) чиқаражакман», дейди».

 

1604/6 – بَاب: كَلَامِ الرَّبِّ عَزَّ وَجَلَّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مَعَ الْأَنْبِيَاءِ وَغَيْرِهِمْ

1604.6-БОБ.

 Робб азза ва жалланинг қиёмат куни набийлар ва бошқалар билан гаплашиши ҳақида

 

2173/7509 – عَنْ أنَسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ r يَقُولُ: «إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ شُفِّعْتُ، فَقُلْتُ: يَا رَبِّ، أَدْخِلِ الْجَنَّةَ مَنْ كَانَ فِي قَلْبِهِ خَرْدَلَةٌ، فَيَدْخُلُونَ، ثُمَّ أَقُولُ: أَدْخِلِ الْجَنَّةَ مَنْ كَانَ فِي قَلْبِهِ أَدْنَى شَيْءٍ». فَقَالَ أَنَسٌ: كَأَنِّي أَنْظُرُ إِلَى أَصَابِعِ رَسُولِ اللهِ r.

 

.21737509. Анас розияллоҳу анҳу айтади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Қиёмат куни мен шафоатчи қилинаман. Шунда мен: «Эй Роббим! Қалбида хардалча (иймон) бор кишини жаннатга кирит!» дейман. Улар киришади. Кейин: «Қалбида энг оз нарса бор кишини ҳам жаннатга кирит», дейман». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бармоқлари ҳамон кўз ўнгимда».*

 

* У зот «энг оз нарса» деб, буни бармоқлари билан кўрсатганлар

 2172/7507 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ r قَالَ: «إِنَّ عَبْدًا أَصَابَ ذَنْبًا - وَرُبَّمَا قَالَ: أَذْنَبَ ذَنْبًا، فَقَالَ: رَبِّ أَذْنَبْتُ، وَرُبَّمَا قَالَ: أَصَبْتُ، فَاغْفِرْ لِي، فَقَالَ رَبُّهُ: أَعَلِمَ عَبْدِي أَنَّ لَهُ رَبًّا يَغْفِرُ الذَّنْبَ وَيَأْخُذُ بِهِ؟ غَفَرْتُ لِعَبْدِي. ثُمَّ مَكَثَ مَا شَاءَ اللهُ، ثُمَّ أَصَابَ ذَنْبًا أَوْ أَذْنَبَ ذَنْبًا، فَقَالَ رَبِّ أَذْنَبْتُ - أَوْ أَصَبْتُ - آخَرَ فَاغْفِرْهُ، فَقَالَ: أَعَلِمَ عَبْدِي أَنَّ لَهُ رَبًّا يَغْفِرُ الذَّنْبَ وَيَأْخُذُ بِهِ؟ غَفَرْتُ لِعَبْدِي. ثُمَّ مَكَثَ مَا شَاءَ اللهُ، ثُمَّ أَذْنَبَ ذَنْبًا وَرُبَّمَا قَالَ: أَصَابَ ذَنْبًا، فَقَالَ: رَبِّ أَصَبْتُ - أَوْ قَالَ: أَذْنَبْتُ - آخَرَ فَاغْفِرْهُ لِي، فَقَالَ: أَعَلِمَ عَبْدِي أَنَّ لَهُ رَبًّا يَغْفِرُ الذَّنْبَ وَيَأْخُذُ بِهِ؟ غَفَرْتُ لِعَبْدِي، ثَلَاثًا، فَلْيَعْمَلْ مَا شَاءَ».

 

.21727507. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Бир банда гуноҳга қўл урди «гуноҳ қилди», деган бўлишлари ҳам мумкин – «Роббим, гуноҳ қилдим, «қўл уриб қўйдим», деган бўлишлари ҳам мумкин – мени мағфират қил», деди. Шунда Робби: «Бандам гуноҳни мағфират қиладиган ва у туфайли (азобга) тутадиган Робби борлигини билдими? Бандамни мағфират қилдим», деди. Сўнг у Аллоҳ хоҳлаганича юриб,  кейин яна гуноҳга қўл уриб қўйди [ёки «гуноҳ қилиб қўйди»]. «Роббим! Яна гуноҳ қилиб қўйдим, [ёки «қўл уриб қўйдим»] уни мағфират қил», деди. Шунда У Зот: «Бандам гуноҳни мағфират қиладиган ва у туфайли (азобга) тутадиган Робби борлигини билдими? Бандамни мағфират қилдим», деди. Сўнг у Аллоҳ хоҳлаганича юриб,  кейин яна гуноҳ қилиб қўйди. «Гуноҳга қўл уриб қўйди», деган бўлишлари ҳам мумкин –  «Роббим! Бошқа бир гуноҳга қўл уриб қўйдим! [ёки «гуноҳ қилиб қўйдим!»] Уни мағфират қил», деди. Шунда У Зот: «Бандам гуноҳни мағфират қиладиган ва у туфайли (азобга) тутадиган Робби борлигини билдими? Бандамни мағфират қилдим – буни уч марта айтди – Энди истаганини қилаверсин», деди».

 

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ таолонинг марҳамати чексизлиги, бандаларини мағфират қилишни қанчалик яхши кўришини баён қилганлар. Бу ҳадисни «Ҳар ким қайта‑қайта гуноҳ қилаверса бўлар экан» деб эмас, балки гуноҳ қилиб қўйган банда дарҳол Аллоҳга қайтиши, гуноҳда давом этмай, тезда тавбага шошилиши лозим экан, деб тушуниш керак. Шунингдек, бу ерда Аллоҳнинг раҳматидан умидворлик мағфиратга сабаб бўлиши, Аллоҳ таолонинг даргоҳи У Зотга тавба қилган, Ўзига қайтган, ёлворган бандаси учун доимо очиқ экани айтилмоқда.

1603/5 – بَاب: قَوْلِ اللهِ تَعَالَى: (يُرِيدُونَ أَنْ يُبَدِّلُوا كَلَامَ اللَّهِ)  []

[الفتح: 15]

1603.5-БОБ.

Аллоҳ таолонинг «Аллоҳнинг каломини
ўзгартирмоқчи бўладилар» деган сўзи ҳақида

 

 

2171/7501 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ r قَالَ: «يَقُولُ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: إِذَا أَرَادَ عَبْدِي أَنْ يَعْمَلَ سَيِّئَةً فَلَا تَكْتُبُوهَا عَلَيْهِ حَتَّى يَعْمَلَهَا، فَإِنْ عَمِلَهَا فَاكْتُبُوهَا بِمِثْلِهَا، وَإِنْ تَرَكَهَا مِنْ أَجْلِي فَاكْتُبُوهَا لَهُ حَسَنَةً، وَإِذَا أَرَادَ أَنْ يَعْمَلَ حَسَنَةً فَلَمْ يَعْمَلْهَا فَاكْتُبُوهَا لَهُ حَسَنَةً، فَإِنْ عَمِلَهَا فَاكْتُبُوهَا لَهُ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا إِلَى سَبْعِمِائَةٍ».

 

.21717501. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ айтади: «Бандам бир ёмонлик қилмоқчи бўлса, ўшани қилмагунича буни унга ёзманглар. Агар қилса, ўшанча деб ёзинглар. Агар ўшани Мени деб тарк қилса, буни унга битта яхшилик деб ёзинглар. Агар у бирор яхшилик қилмоқчи бўлиб, қила олмаса, буни унга битта яхшилик деб ёзинглар. Агар ўшани қилса, буни унга ўн бараваридан етти юз бараваригача қилиб ёзинглар».

 

2170/7405 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ r: «يَقُولُ اللهُ تَعَالَى: أَنَا عِنْدَ ظَنِّ عَبْدِي بِي، وَأَنَا مَعَهُ إِذَا ذَكَرَنِي، فَإِنْ ذَكَرَنِي فِي نَفْسِهِ ذَكَرْتُهُ فِي نَفْسِي، وَإِنْ ذَكَرَنِي فِي مَلَأٍ ذَكَرْتُهُ فِي مَلَأٍ خَيْرٍ مِنْهُمْ، وَإِنْ تَقَرَّبَ إِلَيَّ بِشِبْرٍ تَقَرَّبْتُ إِلَيْهِ ذِرَاعًا، وَإِنْ تَقَرَّبَ إِلَيَّ ذِرَاعًا تَقَرَّبْتُ إِلَيْهِ بَاعًا، وَإِنْ أَتَانِي يَمْشِي أَتَيْتُهُ هَرْوَلَةً».

 

.21707405. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло айтади: «Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман.* Мени эсласа, у билан биргаман. Агар у Мени ўзи эсласа, Мен ҳам уни Ўзим эслайман. Агар у Мени бир жамоа ичида эсласа, Мен уни улардан яхшироқ жамоа ичида эслайман. Агар у Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир зироъ яқинлашаман. Агар у Менга бир зироъ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар у Менга юриб келса, Мен унга чопиб бораман».

 

* Шориҳлар «гумонидаман» деган сўзни шундай изоҳлашган: «Бандам Мен ҳақимда яхши гумонда бўлиб, мағфиратимдан умидвор бўлса, кечираман. Раҳматимдан ноумид бўлиб, гуноҳга ботса, мени иқоб қилади, деб Мен ҳақимда бадгумон бўлса, жазолайман», деган маънода тушуниш мумкин. Умидвор бўлиш мусулмонга хос, ноумид бўлиш эса кофирга хос амалдир».

Изоҳ: Ушбу ҳадиси қудсий Аллоҳ таолонинг бандаларга нисбатан лутфу марҳамати ва илтифотининг намойишидир. Ҳадиси шарифдаги яқинлашиш ва ҳаракатланиш маънолари мажозий бўлиб, масофани эмас, маънавий муносабатни, маънан яқин бўлишни билдиради.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.