Забидий (2175)

1507/2 – بَاب: قَوْلِ النَّبِيِّ r: «كُنْ فِي الدُّنْيَا كَأَنَّكَ غَرِيبٌ »

1507.2-БОБ.

НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ «ДУНЁДА ХУДДИ
ҒАРИБ ДЕК БЎЛГИН!» ДЕГАН СЎЗЛАРИ ҲАҚИДА

 

2038/6416 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: أَخَذَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم بـِمَنْكِبِي فَقَالَ: «كُنْ فِي الدُّنْيَا كَأَنَّكَ غَرِيبٌ أَوْ عَابِرُ سَبِيلٍ». وَكَانَ ابْنُ عُمَرَ يَقُولُ: إِذَا أَمْسَيْتَ فَلَا تَنْتَظِرِ الصَّبَاحَ، وَإِذَا أَصْبَحْتَ فَلَا تَنْتَظِرِ الْمَسَاءَ، وَخُذْ مِنْ صِحَّتِكَ لِمَرَضِكَ، وَمِنْ حَيَاتِكَ لِمَوْتِكَ.

 

.20386416. Мужоҳид шундай сўзлаб берди:

«Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо шундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам елкамдан ушлаб, «Бу дунёда худди ғариб ё бир йўловчидек бўлгин дедилар».

Ибн Умар: «Кеч кирса, тонг отишини кутма, тонг отса, кеч киришини кутма. Соғлик пайтингдан касаллигингга, ҳаётингдан ўлимингга (фойда) олиб қол!» дер эди».

83 – كِتَابُ: الرِّقَاقِ

  1.  РИҚОҚ КИТОБИ

 

Изоҳ: «Риқоқ» сўзи «роқииқун» («юмшоқ») калимасининг кўплик шакли бўлиб, қалбни юмшатадиган, кишининг ҳис‑туйғуларига таъсир қиладиган омилларга айтилади. Ушбу бўлимда келадиган ҳадисларда шу сифат борлиги учун китоб шундай номланган.

 

1506/1 – بَاب: الصِّحَّة والفَراغ

1506.1-БОБ.

РИҚОҚ ХУСУСИДА КЕЛГАН ХАБАРЛАР ВА
«ОХИРАТ ҲАЁТИДАН ЎЗГА ҲАЁТ ЙЎҚ» ЭКАНИ ҲАҚИДА

 

2037/6412 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: وَلا عَيْشَ إلا عَيْشُ الآخِرَة أنَّ رَسُول الله صلى الله عليه وسلم قَالَ: «نِعْمَتَانِ مَغْبُونٌ فِيهِمَا كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ: الصِّحَّةُ وَالْفَرَاغُ».

 

 2036/6408 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «إِنَّ لِلَّهِ مَلَائِكَةً يَطُوفُونَ فِي الطُّرُق يَلْتَمِسُونَ أَهْلَ الذِّكْرِ، فَإِذَا وَجَدُوا قَوْمًا يَذْكُرُونَ اللهَ تَنَادَوْا: هَلُمُّوا إِلَى حَاجَتِكُمْ، قَالَ: فَيَحُفُّونَهُمْ بِأَجْنِحَتِهِمْ إِلَى السَّمَاءِ الدُّنْيَا، قَالَ: فَيَسْأَلُهُمْ رَبُّهُمْ، وَهْوَ أَعْلَمُ بِـهِمْ: مَا يَقُولُ عِبَادِي؟ قَالُوا: يَقُولُونَ يُسَبِّحُونَكَ، وَيُكَبِّرُونَكَ وَيَحْمَدُونَكَ وَيُمَجِّدُونَكَ، قَالَ: فَيَقُولُ: هَلْ رَأَوْنِي؟ قَالَ: فَيَقُولُونَ: لَا وَاللهِ مَا رَأَوْكَ، قَالَ: فَيَقُولُ: وَكَيْفَ لَوْ رَأَوْنِي؟ قَالَ: يَقُولُونَ: لَوْ رَأَوْكَ كَانُوا أَشَدَّ لَكَ عِبَادَةً، وَأَشَدَّ لَكَ تَمْجِيدًا وَتَـحْمِيدًا، وَأَكْثَرَ لَكَ تَسْبِيحًا، قَالَ: يَقُولُ: فَمَا يَسْأَلُونِي؟ قَالَ: يَسْأَلُونَكَ الْجَنَّةَ، قَالَ: يَقُولُ: وَهَلْ رَأَوْهَا؟ قَالَ: يَقُولُونَ: لَا وَاللهِ يَا رَبِّ مَا رَأَوْهَا، قَالَ: يَقُولُ: فَكَيْفَ لَوْ أَنَّهُمْ رَأَوْهَا؟ قَالَ: يَقُولُونَ: لَوْ أَنَّهُمْ رَأَوْهَا كَانُوا أَشَدَّ عَلَيْهَا حِرْصًا، وَأَشَدَّ لَهَا طَلَبًا، وَأَعْظَمَ فِيهَا رَغْبَةً، قَالَ: فَمِمَّ يَتَعَوَّذُونَ؟ قَالَ: يَقُولُونَ: مِنَ النَّارِ، قَالَ: يَقُولُ: وَهَلْ رَأَوْهَا؟ قَالَ: يَقُولُونَ: لَا وَاللهِ مَا رَأَوْهَا، قَالَ: يَقُولُ: فَكَيْفَ لَوْ رَأَوْهَا؟ قَالَ: يَقُولُونَ: لَوْ رَأَوْهَا كَانُوا أَشَدَّ مِنْهَا فِرَارًا، وَأَشَدَّ لَهَا مَخَافَةً، قَالَ: فَيَقُولُ: فَأُشْهِدُكُمْ أَنِّي قَدْ غَفَرْتُ لَهُمْ. قَالَ: يَقُولُ مَلَكٌ مِنَ الْمَلَائِكَةِ: فِيهِمْ فُلَانٌ لَيْسَ مِنْهُمْ، إِنَّمَا جَاءَ لِحَاجَةٍ. قَالَ: هُمُ الْجُلَسَاءُ لَا يَشْقَى بِهِمْ جَلِيسُهُمْ».

 

.20366408. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳнинг зикр аҳлини қидириб, йўлларда айланиб юрадиган фаришталари бор. Агар бирорта зикр қилаётган қавмни топиб қолишса, «Излаган нарсаларингизга келинглар!» деб бир-бирларини чақиришади. Кейин улар буларни (зикр қилаётганларни) қанотлари билан дунё осмонигача ўраб олишади. Робблари Ўзи улардан яхши билса ҳам: «Бандаларим нима дейишяпти?» деб сўрайди. Улар: «Сенга тасбеҳ, такбир ва ҳамд айтишяпти, Сени улуғлашяпти», дейишади. У Зот: «Улар Мени кўришганми?» дейди. Улар: «Аллоҳга қасамки, йўқ, улар Сени кўришмаган», дейишади. У Зот: «Агар Мени кўрганларда, қандай бўлар эди?» дейди. Улар: «Агар Сени кўрганларида, Сенга янада қаттиқроқ ибодат қилишар, Сени янада қаттиқроқ улуғлашар ва Сенга янада кўпроқ тасбеҳ айтишар эди», дейишади. У Зот: «Улар Мендан нима сўрашяпти?» дейди. Улар: «Жаннатни сўрашяпти», дейишади. У Зот: «Улар уни кўришганми?» дейди. Улар: «Аллоҳга қасамки, йўқ. Эй Роббимиз, улар уни кўришмаган!» дейишади. У Зот: «Агар уни кўрганларида, қандай бўлар эди?» дейди. Улар: «Агар улар уни кўрганларида, унга янада ҳарисроқ, янада қаттиқроқ интилувчан ва янада кўпроқ рағбатли бўлишар эди», дейишади. У Зот: «Улар нимадан паноҳ сўрашяпти?» дейди. Улар: «Жаҳаннамдан», дейишади. У Зот: «Улар уни кўришганми?» дейди. Улар: «Аллоҳга қасамки, йўқ. Улар уни кўришмаган», дейишади. У Зот: «Агар уни кўрганларида, қандай бўлар эди?» дейди. Улар: «Агар уни кўрганларида, ундан янада қаттиқроқ қочган ва қаттиқроқ қўрқган бўлишарди», дейишади. У Зот: «Сизларни гувоҳ қилиб айтаманки, Мен уларни мағфират қилдим», дейди. Бир фаришта: «Уларнинг ичида фалончи ҳам бор, ўзи улардан эмас, бир юмуш билан келган, холос», дейди. У Зот: «Улар шундай суҳбатдошларки, уларнинг суҳбатдоши ҳам бахтсиз бўлмайди», дейди».

 

1505/20 – بَاب: فَضْلِ ذِكْرِ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ

1505.20-БОБ.

АЛЛОҲ АЗЗА ВА ЖАЛЛАНИ ЗИКР
ҚИЛИШНИНГ ФАЗЛИ ҲАҚИДА

 

2035/6407 - عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «مَثَلُ الَّذِي يَذْكُرُ رَبَّهُ وَالَّذِي لَا يَذْكُرُ مَثَلُ الْحَيِّ وَالْمَيِّتِ».

 

.20356407. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббини зикр қиладиган билан зикр қилмайдиган бамисоли тирик билан ўлик кабидир», дедилар».

1504/19 – بَاب: فَضْلِ التَّسْبِيحِ

1504.19-БОБ.

ТАСБЕҲ АЙТИШНИНГ ФАЗЛИ ҲАҚИДА

 

2034/6405 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ قَالَ: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ، فِي يَوْمٍ مِائَةَ مَرَّةٍ، حُطَّتْ عَنْهُ خَطَايَاهُ، وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ».

 

.20346405. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир кунда юз марта «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳии»,* деса, хатолари денгиз кўпикларича бўлса ҳам ўчирилади», дедилар».

 

* Тасбеҳнинг маъноси: «Аллоҳни Унга ҳамд айтган ҳолимда барча нуқсондан пок деб ёд этаман».

 

2033/6404 – عَنْ  أَبِي أَيُّوبَ الْأَنْصَارِيِّ وَابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالا في هذا الـحديث عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم: مَنْ قَالَ عَشْرًا كَانَ كَمَنْ أعْتَقَ رَقَبَةً مِنْ وَلَدِ إسْمَاعِيل.

 

  1. Абдуллоҳ ибн Муҳаммад шундай сўзлаб берди:

«Бизга Абдулмалик ибн Амр сўзлаб берди: «Умар ибн Абу Зоида бизга Абу Исҳоқдан сўзлаб бердики, Амр ибн Маймун: «Ким (мазкур таҳлилни) ўн марта айтса, Исмоил авлодидан бир қулни озод қилгандек бўлади», деган экан».

Умар ибн Абу Зоида шундай деди: «Бизга Абдуллоҳ ибн Абу Сафар Шаъбийдан, у Рабиъ ибн Хусаймдан худди шуни сўзлаб берди. Мен Рабиъга: «Сен буни кимдан эшитгансан?» дедим. У: «Амр ибн Маймундан», деди. Амр ибн Маймуннинг олдига бориб: «Сен буни кимдан эшитгансан?» дедим. У: «Ибн Абу Лайлодан», деди. Ибн Абу Лайлонинг олдига бориб: «Сен буни кимдан эшитгансан?» дедим. У: «Абу Айюб Ансорийдан. У буни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўзлаб берган», деди».

 

Изоҳ: Бу ерда юқоридаги ҳадиснинг марфуъ ёки марфуъ эмаслиги ҳақида баҳс юритилмоқда. Имом Бухорий ушбу маълумотларни келтириш орқали унинг марфуъ эканини асосламоқда.

islom.uz © 2003-2024.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Яндекс.Метрика

 

 

Masjid.uz.
Отличные.