Забидий (2175)

 1459/28 – بَاب: الْحَذَرِ مِنَ الْغَضَبِ

1459.28-БОБ.

Ғазабдан ҳазир бўлиш ҳақида

 

1988/6114 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «لَيْسَ الشَّدِيدُ بِالصُّرَعَةِ، إِنَّمَا الشَّدِيدُ الَّذِي يَمْلِكُ نَفْسَهُ عِنْدَ الْغَضَبِ».

 

.19886114. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Курашда енгган кучли бўлавермайди. Ғазаб чоғида ўзини қўлга ола билгангина ҳақиқий кучлидир», дедилар».

 

1458/27 بَاب: الصَّبْرِ عَلَى الْأَذَى

1458.27-БОБ.

озорга сабр қилиш ҳақида

 

1987/6099 - عَنْ أَبِي مُوسَى t، عَنِ النَّبِيِّ r قَالَ: «لَيْسَ أَحَدٌ، أَوْ: لَيْسَ شَيْءٌ  أَصْبَرَ عَلَى أَذًى سَمِعَهُ مِنَ اللهِ، إِنَّهُمْ لَيَدْعُونَ لَهُ وَلَدًا، وَإِنَّهُ لَيُعَافِيهِمْ وَيَرْزُقُهُمْ».

 

.19876099. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Эшитган озорига Аллоҳдан кўра сабр қиладиганроқ ҳеч ким [ёки нарса] йўқ. Улар У Зотга фарзанд нисбат беришади, У Зот эса уларга офият беради ва ризқлантиради».

1457/26 بَاب: قَوْلِ اللهِ تَعَالَى: (يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَكُونُوا مَعَ الصَّادِقِين) [التوبة: 119] وَمَا يُنْهَى عَنِ الْكَذِبِ

69-БОБ.

Аллоҳ таолонинг «Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар ва ростгўйлар билан бирга бўлинглар» деган сўзи. ёлғондан қайтарилгани ҳақида

 

1986/6094 - عَنْ عَبْدِ اللهِ t، عَنِ النَّبِيِّ r قَالَ: «إِنَّ الصِّدْقَ يَهْدِي إِلَى الْبِرِّ، وَإِنَّ الْبِرَّ يَهْدِي إِلَى الْجَنَّةِ، وَإِنَّ الرَّجُلَ لَيَصْدُقُ حَتَّى يَكُونَ صِدِّيقًا، وَإِنَّ الْكَذِبَ يَهْدِي إِلَى الْفُجُورِ، وَإِنَّ الْفُجُورَ يَهْدِي إِلَى النَّارِ، وَإِنَّ الرَّجُلَ لَيَكْذِبُ، حَتَّى يُكْتَبَ عِنْدَ اللهِ كَذَّابًا».

 

.19866094. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ростгўйлик эзгуликка бошлайди, эзгулик эса жаннатга бошлайди. Киши фақат рост гапираверса, ниҳоят сиддиқ бўлади. Ёлғон фисқ-фужурга бошлайди, фисқ-фужур эса дўзахга бошлайди. Киши ёлғон гапираверса, ниҳоят Аллоҳнинг ҳузурида каззоб деб ёзилиб қолади».

 1456/25 بَاب: الْهِجْرَةِ، وَقَوْلِ النّبِيّ r:
«لَا يَحِلُّ لِرَجُلٍ أَنْ يَهْجُرَ أَخَاهُ فَوْقَ ثَلَاثٍ».

1456.25-БОБ.

Аразлаш Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Мусулмон кишига биродаридан уч кундан ортиқ аразлаш ҳалол эмас», деган сўзлари ҳақида

 

1985/6077 - عَنْ أَبِي أَيُّوبَ الْأَنْصَارِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ r قَالَ: «لَا يَحِلُّ لِرَجُلٍ أَنْ يَهْجُرَ أَخَاهُ فَوْقَ ثَلَاثِ لَيَالٍ، يَلْتَقِيَانِ: فَيُعْرِضُ هَذَا وَيُعْرِضُ هَذَا، وَخَيْرُهُمَا الَّذِي يَبْدَأُ بِالسَّلَامِ».

 

1455/24 بَاب: سَتْرِ الْمُؤْمِنِ عَلَى نَفْسِهِ

1455.24-БОБ.

Мўминнинг ўзини сатр қилиши ҳақида

 

1984/6069 – عَنْ أبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ r يَقُولُ: «كُلُّ أُمَّتِي مُعَافًى إِلَّا الْمُجَاهِرِينَ، وَإِنَّ مِنَ الْمَجَانَةِ أَنْ يَعْمَلَ الرَّجُلُ بِاللَّيْلِ عَمَلًا، ثُمَّ يُصْبِحَ وَقَدْ سَتَرَهُ اللهُ، فَيَقُولَ: يَا فُلَانُ، عَمِلْتُ الْبَارِحَةَ كَذَا وَكَذَا، وَقَدْ بَاتَ يَسْتُرُهُ رَبُّهُ وَيُصْبِحُ يَكْشِفُ سِتْرَ اللهِ عَنْهُ».

 

.19846069. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Бутун умматим офиятдадир, фақат ошкора гуноҳ қилувчилар мустасно. Кишининг кечаси бир ишни қилиб, Аллоҳ уни сатр қилган ҳолда тонг оттириб, кейин: «Эй фалончи, кеча тунда ундай қилдим, бундай қилдим», дейиши бетамизликдир. Робби уни туни билан сатр қилган эди, тонг отгач эса, у ўзидан Аллоҳнинг пардасини очиб ташлаяпти».

1454/23 بَاب: مَا يـجوز مِنَ الظَّنِّ

59-БОБ.

гумон қилса бўладиган Нарсалар ҳақида

 

1983/6067 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ الله عَنهَا قَالَتْ: قَالَ النَّبِيُّ r: «مَا أَظُنُّ فُلَانًا وَفُلَانًا يَعْرِفَانِ مِنْ دِينِنَا شَيْئًا». وَفِي رِوَايَةٍ: يَعْرِفَانِ دِينَنَا الَّذِي نَحْنُ عَلَيْهِ.

 

.19836067. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фалончи ва фалончини динимиздан бирор нарса билади деб ўйламайман», дедилар».

Лайс: «Иккови ҳам мунофиқ кишилардан эди», деди.

islom.uz © 2003-2024.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Яндекс.Метрика

 

 

Masjid.uz.
Отличные.