Забидий (2175)

 1590/9 - بَاب

1590.9‑Боб

 

2155/7222 - عَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ r يَقُولُ: «يَكُونُ اثْنَا عَشَرَ أَمِيرًا - فَقَالَ كَلِمَةً لَمْ أَسْمَعْهَا، فَقَالَ أَبِي: إِنَّهُ قَالَ: كُلُّهُمْ مِنْ قُرَيْشٍ».

 

.21557222. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳумо айтади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ўн иккита амир бўлади», деяётганларини эшитдим. Яна бир гап айтдилар, уни эшитмай қолдим. Отам: «У зот: «Барчаси Қурайшдан», дедилар», деган».

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1589/8 – بَاب: الْاِسْتِخْلَافِ

1589.8‑боб.

халифа тайинлаш ҳақида

 

2154/7218 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قِيلَ لِعُمَرَ: أَلَا تَسْتَخْلِفُ؟ قَالَ: إِنْ أَسْتَخْلِفْ فَقَدِ اسْتَخْلَفَ مَنْ هُوَ خَيْرٌ مِنِّي: أَبُو بَكْرٍ، وَإِنْ أَتْرُكْ فَقَدْ تَرَكَ مَنْ هُوَ خَيْرٌ مِنِّي: رَسُولُ اللهِ r.

 

.21547218. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Умарга: «Халифа тайин қилиб қўймайсизми?» дейишди. У: «Агар халифа тайин қиламан десам, мендан яхшироқ одам – Абу Бакр ўринбосар тайин қилган. Агар бундай қилмайман десам, мендан афзал зот – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бундай қилмаганлар», деди. Шунда уни мақтаб гапиришган эди, «Интилган‑у, чўчиган. Қанийди у (халифалик) мендан тўсилган бўлиб, зараримга ҳам, фойдамга ҳам бўлмаса! Мен уни тириклигимда ҳам, ўлганимда ҳам кўтара олмайман», деди».

 

Изоҳ: Умар розияллоҳу анҳунинг «интилган‑у, чўчиган» деган ибораси балоғат намуналаридан бўлиб, икки сўз билан кенг ва чуқур маънони англатган. Шориҳлар буни бир неча хил изоҳлашган: 1. Мени мақтаётганлар ё мендан бирор нарса умид қиляпти, ёки мендан қўрққанидан мақтаяпти ёхуд ёмонламаяпти; 2. Халифалик ишига кимдир интилади, кимдир унинг масъулиятидан қўрқади. Интиладиган одамни қўйсам, иш унга ташлаб қўйилади, натижада халқни балога гирифтор қилади. Чўчиб турган одамни тайинласам, ишда нуқсонга йўл қўйиб, қўл остидагиларнинг ҳаққини адо қила олмайди; 3. Мен Аллоҳга интилиб, савобига рағбат қилиб ҳамда У Зотнинг ҳисоби ва жазосидан қўрқиб турибман. Мақтовларингизнинг менга аҳамияти йўқ. Халифа тайинлашдан мени тўсиб турган нарса ҳам шу.

1588/7 – بَاب: كَيْفَ يُبَايِعُ الْإِمَامُ النَّاسَ؟

1588.7‑боб.

Имом одамлардан қандай байъат олади?

 

2152/7199 – حَدِيثُ عُبَادَة بْنِ الصَّامت رَضشيَ الله عَنْهُ: بَايَعْنَا رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم عَلَى السَّمْعِ وَالطَّاعَةِ يَقُولُ لَنَا: فِيمَا اسْتَطَعْتُمْ.

 

.21527199, 7200. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга фаоллигимизда ҳам, ёқтирмаганимизда ҳам қулоқ солишга, итоат қилишга, бу иш (раҳбарлик) хусусида эгалари билан тортишмасликка, қаерда бўлмайлик, Аллоҳнинг йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмасдан, ҳақни ижро қилишга [ёки «айтишга»] байъат қилдик».

1587/6 – بَاب: ما يُسْتحب للكاتب

1587.6‑боб.

 

2151/7192 – حَدِيثُ حُوَيِّصَة وَمُحَيذِصَة تَقَدَّم فِي الـجِهَاد. وزاد هنا: «إِمَّا أَنْ يَدُوا صَاحِبَكُمْ، وَإِمَّا أَنْ يُؤْذِنُوا بِحَرْبٍ».

 

.21517192. Абу Лайло ибн Абдурраҳмон ибн Саҳлдан ривоят қилинади:

«Саҳл ибн Абу Ҳасманинг ўзи ва унинг қавмининг улуғларидан бир неча киши шундай хабар қилишди: «Абдуллоҳ ибн Саҳл билан Муҳаййиса иккови қийинчилик туфайли Хайбар томон йўлга чиқишди. Муҳаййисага «Абдуллоҳ ўлдирилиб, бир чоҳга [ёки булоққа] ташлаб юборилди», деб хабар беришди. У яҳудийларнинг олдига келиб, «Аллоҳга қасамки, уни сизлар ўлдиргансизлар!» деди. Улар: «Биз ўлдирмадик, Аллоҳга қасам!» дейишди. Кейин у қайтиб, қавмининг ҳузурига келиб, уларга бор гапни айтиб берди. У акаси Ҳуваййиса – бу ундан катта эди – ҳамда Абдурраҳмон ибн Саҳл билан (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига) келишди. Муҳаййиса Хайбарда бўлгани учун гапира бошлаган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ёшини назарда тутиб, «Каттага (сўз бер), каттага!» дедилар. Аввал Ҳуваййиса, кейин Муҳаййиса гапирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ё шеригингизнинг хунини тўлашади, ё урушга тайёрланаверишади», дедилар. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни ёзиб, уларга (яҳудийларга) юбордилар. Улар: «Уни биз ўлдирмадик», деб ёзиб юборишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳуваййиса, Муҳаййиса ва Абдурраҳмонларга: «Қасам ичиб, шеригингизнинг қонига ҳақдор бўласизларми?» дедилар. «Йўқ», дейишди. У зот: «Бўлмаса яҳудийлар сизларга қасам ичиб берсинми?» дедилар. «Улар мусулмон эмас-ку!» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ёнларидан юзта туя бериб, унинг хунини тўладилар. (Туялар) ҳовлига киритиб қўйилди».

Саҳл: «Ўша туялардан бири мени тепиб юборган», деди».

1586/5 – بَاب: هَلْ يَقْضِي الْحَاكِمُ أَوْ يُفْتِي وَهْوَ غَضْبَانُ؟

1586.5‑боб.

Ҳоким ғазабнок ҳолида ҳам ҳукм
чиқариб, фатво бераверадими?

 

2150/7158 - عَنْ أَبِي بَكْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ r يَقُولُ: «لَا يَقْضِيَنَّ حَكَمٌ بَيْنَ اثْنَيْنِ وَهْوَ غَضْبَانُ».

 

.21507158. Абдурраҳмон ибн Абу Бакра айтади:

«Абу Бакра Сижистондаги ўғлига шундай деб мактуб ёзди: «Ғазабнок ҳолингда икки кишининг ўртасида ҳукм чиқарма, чунки мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳеч бир ҳакам ҳаргиз ғазабнок ҳолида икки кишининг ўртасида ҳукм чиқармасин!» деганларини эшитганман».

1585/4 – بَاب: مَنْ شَاقَّ شَقَّ اللهُ عَلَيْهِ

1585.4‑боб.

«ким Машаққат туғдирса, Аллоҳ
уни ҳам машаққатга солиб қўяди»

 

2149/7152 – عَنْ جُنْدُبٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُول الله صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «مَنْ سَمَّعَ سَمَّعَ اللهُ بِهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ – قَالَ: وَمَنْ يُشَاقِقْ يَشْقُقِ اللهُ عَلَيْهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ». فَقَالُوا: أَوْصِنَا. فَقَالَ: «إِنَّ أَوَّلَ مَا يُنْتِنُ مِنَ الْإِنْسَانِ بَطْنُهُ، فَمَنِ اسْتَطَاعَ أَنْ لَا يَأْكُلَ إِلَّا طَيِّبًا فَلْيَفْعَلْ، وَمَنِ اسْتَطَاعَ أَنْ لَا يُحَالَ بَيْنَهُ وَبَيْنَ الْجَنَّةِ بِمِلْءِ كَفِّهِ مِنْ دَمٍ أَهْرَاقَهُ فَلْيَفْعَلْ».

 

.21497152. Тариф Абу Тамимадан ривоят қилинади:

«Сафвон, Жундаб ва унинг шериклари билан бирга эдим. (Жундаб) уларга насиҳат қилар эди. Шунда улар: «Сиз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нима эшитганмисиз?» дейишди. У шундай деди: «Мен у зотнинг «Ким сумъа қилса, қиёмат куни Аллоҳ уни эшиттириб қўяди. Ким машаққат туғдирса, қиёмат куни Аллоҳ уни ҳам машаққатга солиб қўяди», деганларини эшитганман». Улар: «Бизга насиҳат қилинг!» дейишди. У шундай деди: «Инсоннинг биринчи сасийдиган нарсаси унинг қорнидир. Ким агар фақат пок нарсадан бошқасини емасликка қодир бўлса, шундай қилсин. Ким тўккан бир кафт қони ўзи билан жаннат ўртасига тўсиқ бўлмаслигига қодир бўлса, шундай қилсин!»

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.