Забидий (2175)

 154أ/205 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَـمْسَحُ عَلَى عِمَامَتِهِ وَخُفَّيْهِ.

 

154А.205 Жаъфар ибн Амр отасидан ривоят қилади:

«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саллаларига* ва икки маҳсиларига масҳ тортаётганларини кўрдим».

 

* Бошқа ривоятларда саллага масҳ тортиш бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиб бўлинганидан сўнг қилингани айтилган. Кўпчилик уламолар «Бошга масҳ тортмасдан туриб, салланинг ўзига масҳ тортиш жоиз эмас», дейишади.

154/204 – عَنْ عَمْرِو بْنِ أُمَيَّةَ الضَّمْرِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّهُ رَأَى النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يـَمْسَحُ عَلَى الْخُفَّيْنِ.

 

154.204 Амр ибн Умайя Замрийдан ривоят қилинади:

«Отаси унга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маҳсига масҳ тортаётганларини кўрганини айтган».

116/36 – بَاب: الْمَسْحِ عَلَى الْخُفَّيْنِ

116.36-боб.

ИККИ МАҲСИГА МАСҲ ТОРТИШ ҲАҚИДА

 

153/202 - عَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم: أَنَّهُ مَسَحَ عَلَى الْخُفَّيْنِ، وَأَنَّ عَبْدَ اللهِ بْنَ عُمَرَ سَأَلَ عُمَرَ عَنْ ذَلِكَ فَقَالَ: نَعَمْ، إِذَا حَدَّثَكَ شَيْئًا سَعْدٌ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَلَا تَسْأَلْ عَنْهُ غَيْرَهُ.

 

153.202 Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳсиларига масҳ тортдилар».

Абдуллоҳ ибн Умар отаси Умар розияллоҳу анҳудан бу ҳақда сўраганида, у киши: «Ҳа, агар Саъд сенга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирон нарса айтиб берса, бу ҳақда бошқадан сўрама», деган.

115/35 – بَاب: الْوُضُوءِ بِالـمُدِّ

115.35-боб.

БИР МУДД (сув) БИЛАН ТАҲОРАТ қиЛИШ ҲАҚИДА

 

152/201 – وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ:: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَغْسِلُ أَوْ يَغْتَسِلُ  بِالصَّاعِ إِلَى خَمْسَةِ أَمْدَادٍ، وَيَتَوَضَّأُ بِالْمُدِّ.

 

152.201 Анас розияллоҳу анҳу айтади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир соъдан беш муддгача бўлган сувда ювинар ёки [ғусл қилар эдилар] ва бир мудд билан таҳорат қилардилар».

 

Изоҳ: Соъ – ёғочдан қилинган идиш бўлиб, у ўша даврда ўлчов вазифасини бажарган. Соъдан сув идиши сифатида ҳам фойдаланилган. Ҳанафий мазҳабига кўра, бир соъ ҳажмда 3,330 литр, оғирликда 3,250 килограммга тўғри келади. Жумҳур уламолар наздида эса бир соъ ҳажмда 2,750 литр, оғирликда эса 2,040 килограммга тўғри келади. Ҳанафийларга кўра, бир мудд ҳажмда 0,84 литр, оғирликда 812,5 граммга, жумҳур наздида эса ҳажмда 0,6875 литр ва оғирликда 1020 граммга тўғри келади.

151/200 - عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم دَعَا بِإِنَاءٍ مِنْ مَاءٍ، فَأُتِيَ بِقَدَحٍ رَحْرَاحٍ، فِيهِ شَيْءٌ مِنْ مَاءٍ، فَوَضَعَ أَصَابِعَهُ فِيهِ، قَالَ أَنَسٌ: فَجَعَلْتُ أَنْظُرُ إِلَى الْمَاءِ يَنْبُعُ مِنْ بَيْنِ أَصَابِعِهِ، قَالَ أَنَسٌ: فَحَزَرْتُ مَنْ تَوَضَّأَ مِنْهُ، مَا بَيْنَ السَّبْعِينَ إِلَى الثَّمَانِينَ.

 

151.200 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам идишда сув келтиришни сўрадилар. Ичида озгина суви бор, кенг, саёз жом келтирилди. Кейин у зот бармоқларини унинг ичига солдилар. Мен у зотнинг бармоқлари орасидан отилиб чиқаётган сувга қараб турардим. Кейин мен (ўша сувдан) таҳорат қилганларни етмиш билан саксон нафар ўртасида чамаладим».

150/198 – عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ الله عَنْهَا قَالَتْ: لَمَّا ثَقُلَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم وَاشْتَدَّ بِهِ وَجَعُهُ، اسْتَأْذَنَ أَزْوَاجَهُ فِي أَنْ يُـمَرَّضَ فِي بَيْتِي، فَأَذِنَّ لَهُ، فَخَرَجَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم بَيْنَ رَجُلَيْنِ تَخُطُّ رِجْلَاهُ فِي الْأَرْضِ، بَيْنَ عَبَّاسٍ وَرَجُلٍ آخَرَ، وَكَانَتْ عَائِشَةُ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا تُحَدِّثُ: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ بَعْدَ مَا دَخَلَ بَيْتَهُ وَاشْتَدَّ وَجَعُهُ: «هَرِيقُوا عَلَيَّ مِنْ سَبْعِ قِرَبٍ لَمْ تُحْلَلْ أَوْكِيَتُهُنَّ، لَعَلِّي أَعْهَدُ إِلَى النَّاسِ». وَأُجْلِسَ فِي مِخْضَبٍ لِحَفْصَةَ زَوْجِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ طَفِقْنَا نَصُبُّ عَلَيْهِ تِلْكَ، حَتَّى طَفِقَ يُشِيرُ إِلَيْنَا: أَنْ قَدْ فَعَلْتُنَّ، ثُمَّ خَرَجَ إِلَى النَّاسِ.

 

150.198 Оиша розияллоҳу анҳо айтади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оғирлашиб, дардлари кучайганида жуфти ҳалолларидан менинг уйимда даволанишга изн сўрадилар. Улар у зотга изн беришди. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки кишининг – Аббос ва яна бир кишининг ўртасида (уларга осилиб) чиқдилар. У зотнинг оёқлари ер чизарди» – (Ровийлардан бири) Убайдуллоҳ айтади: «Буни Абдуллоҳ ибн Аббосга айтган эдим, «Ўша бошқа киши кимлигини биласанми?» деди. «Йўқ», дедим. «У Алий эди», деди у». – Оиша розияллоҳу анҳо айтар эди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларига киргач, дардлари кучайганидан кейин: «Боғичи ечилмаган еттита мешда устимдан сув қуйинглар, шояд, одамларга васият қилсам», дедилар.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни жуфти ҳалоллари Ҳафсанинг тоғорачасига ўтирғизишди. Кейин биз у зотнинг устиларидан ўша сувни қуя бошладик. Ниҳоят, бизга «бўлди» деб ишора қила бошладилар. Сўнг одамларнинг олдига чиқдилар».

islom.uz © 2003-2024.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Яндекс.Метрика

 

 

Masjid.uz.
Отличные.