Забидий (2175)

25/24- بَاب: تَطَوُّعُ قِيَامِ رَمَضَانَ

25.24-БОБ.

РАМАЗОНДА қоим БЎЛИБ, НАФЛ ИБОДАТ ҚИЛИШ ИЙМОНДАНДИР

 

35/37- وَعَنْهُ أَيْضًا: أَنَّ رَسُولَ الله صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ قَامَ رَمَضَانَ إيْمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ».

 

35.37 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазонда иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар».

24/23- بَاب: الْجِهَادُ مِنَ الْإِيـمَانِ

 

 

34/36- وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ،  عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «انْتَدَبَ اللهُ لِمَنْ خَرَجَ فِي سَبِيلِهِ، لَا يُخْرِجُهُ إِلَّا إِيـمَانٌ بِي وَتَصْدِيقٌ بِرُسُلِي أَنْ أُرْجِعَهُ بـِمَا نَالَ مِنْ أَجْرٍ، أَوْ غَنِيمَةٍ، أَوْ أُدْخِلَهُ الْجَنَّةَ، وَلَوْلَا أَنْ أَشُقَّ عَلَى أُمَّتِي مَا قَعَدْتُ خَلْفَ سَرِيَّةٍ، وَلَوَدِدْتُ أَنِّي أُقْتَلُ فِي سَبِيلِ اللهِ، ثُمَّ أُحْيَا، ثُمَّ أُقْتَلُ، ثُمَّ أُحْيَا، ثُمَّ أُقْتَلُ».

 

34.36 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ Ўз йўлида (жиҳодга) чиққанга: «Уни Менга бўлган иймон ва расулларимни тасдиқлашдан ўзгаси чиқармайди. Шунда уни эришган ажри ёки ўлжаси билан қайтараман ёхуд жаннатга киритаман», дея кафолат берган. Агар умматимни машаққатга солиб қўймаганимда, сарийя* ортида қолмаган бўлар эдим, Аллоҳ йўлида қатл этилиб, сўнг тирилиб, сўнг яна қатл этилиб, сўнг тирилиб, сўнг яна қатл этилишни истаган бўлардим», дедилар».

 

* Сарийя – раҳбар жанг қилиш ёки дарак билиб келиш учун душман тарафга юборадиган кичик қўшин (отряд). Одатда сарийяда тўрт юз кишигача бўлади. Адади оз бўлгани учун улар кундузи яшириниб, тунда махфий юришади. Шунинг учун улар «сарийя» – «тунги сайёҳ» деб аталади.

Иловага қаранг.

23/22- بَاب: قِيَامُ لَيْلَةِ الْقَدْرِ مِنَ الْإِيـمَانِ

23.22-БОБ.

ҚАДР КЕЧАСИДА қоим БЎЛИШ ИЙМОНДАНДИР

 

33/35- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «مَنْ يَقُمْ لَيْلَةَ الْقَدْرِ إيـْمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ».

 

33.35 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қадр кечасини иймон билан, савоб умидида қоим қилса, ўтган гуноҳлари мағфират этилади», дедилар».

 32/34- عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ الله عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «أَرْبَعٌ مَنْ كُنَّ فِيهِ كَانَ مُنَافِقًا خَالِصًا، وَمَنْ كَانَتْ فِيهِ خَصْلَةٌ مِنْهُنَّ كَانَتْ فِيهِ خَصْلَةٌ مِنَ النِّفَاقِ حَتَّى يَدَعَهَا: إِذَا اؤْتُـمِنَ خَانَ، وَإِذَا حَدَّثَ كَذَبَ، وَإِذَا عَاهَدَ غَدَرَ، وَإِذَا خَاصَمَ فَجَرَ».

 

  1. 34 Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тўрт (хислат бор), улар кимда бўлса, аниқ мунофиқ бўлибди. Кимда улардан биттаси бўлса, то уни ташламагунича, унда мунофиқликдан бир хислат бўлади: омонат топширилса, хиёнат қилади; гапирса, ёлғон гапиради; аҳдлашса, аҳдни бузади; жанжаллашса, фожирлик қилади», дедилар».

22/21- بَاب: عَلَامَات الْمُنَافِقِ

22.21-боб.

МУНОФИҚНИНГ белгиЛАри ҲАҚИДА

 

31/33- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «آيَةُ الْمُنَافِقِ ثَلَاثٌ: إِذَا حَدَّثَ كَذَبَ، وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ، وَإِذَا اؤْتُمِنَ خَانَ».

 

  1. 33 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мунофиқнинг белгиси учтадир: гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, бажармайди, омонат топширилса, хиёнат қилади», дедилар».

21/20- بَاب: ظُلْمٌ دُونَ ظُلْمٍ

21.20 -БОБ.

ЗУЛМдан зулмнинг фарқи

 

30/32- عَنْ عَبْدِ اللهِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: لَمَّا نَزَلَتْ: (الَّذِينَ آمَنُوا وَلَمْ يَلْبِسُوا إِيـمَانَهُمْ بِظُلْمٍ) [الأنعام: 82]، قَالَ أَصْحَابُ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم: أَيُّنَا لَمْ يَظْلِمْ؟! فَأَنْزَلَ اللهُ: (إِنَّ الشِّرْكَ لَظُلْمٌ عَظِيمٌ) [لقمان: 13].

 

  1. 32 Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Иймон келтирганлар ва иймонларига зулмни аралаштирмаганлар» ояти нозил бўлгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари: «Қай биримиз зулм қилмабмиз?» дейишди. Шунда Аллоҳ: «Албатта, ширк катта зулмдир» оятини нозил қилди».

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.