Забидий (2175)
بسم الله الرّحمن الرّحيم
91 – كِتَاب: اسْتِتَابَةِ الْمُرْتَدِّينَ وَالْمُعَانِدِينَ وَقِتَالِهِمْ
- 91. Муртад ва саркашларни тавба қилдириш
ҳамда уларга урУш очиш китоби
1562/1 –بَاب: إثْمِ مَنْ أشْرَكَ بِالله
1562.1‑боб.
Аллоҳга ширк келтирганнинг гуноҳи ҳамда
унинг дунё ва охиратдаги жазоси ҳақида
2122/6921 - عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ t قَالَ: قَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَنُؤَاخَذُ بِمَا عَمِلْنَا فِي الْجَاهِلِيَّةِ؟ قَالَ: «مَنْ أَحْسَنَ فِي الْإِسْلَامِ لَمْ يُؤَاخَذْ بِمَا عَمِلَ فِي الْجَاهِلِيَّةِ، وَمَنْ أَسَاءَ فِي الْإِسْلَامِ أُخِذَ بِالْأَوَّلِ وَالْآخِرِ».
.21226921. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, жоҳилиятда қилган амалимиз учун ҳам жавобгарликка тортиламизми?» деди. У зот шундай дедилар: «Ким Исломда яхши бўлса, жоҳилиятда қилган амали учун жавобгарликка тортилмайди. Ким Исломда ёмон бўлса, олдингию кейингилари учун жавобгарликка тортилади».
1561/5 – بَاب: دِيَةِ الْأَصَابِعِ
1561.5‑боб.
Бармоқларнинг дияси ҳақида
2121/6895 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ r قَالَ: «هَذِهِ وَهَذِهِ سَوَاءٌ»، يَعْنِي: الْخِنْصَرَ وَالْإِبْهَامَ.
.21216895. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жимжилоқ ва бошмалдоқни назарда тутиб, «Мана бу билан мана бу баробардир», дедилар».
1560/4 – بَاب: مَنْ أَخَذَ حَقَّهُ، أَوِ اقْتَصَّ دُونَ السُّلْطَانِ
1560.4‑боб.
ҳаққи ёки қасосини султонсиз олиш ҳақида
2120/6887 - عَنْ أبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ r يَقُولُ: «لَوِ اطَّلَعَ فِي بَيْتِكَ أَحَدٌ، وَلَمْ تَأْذَنْ لَهُ، خَذَفْتَهُ بِحَصَاةٍ، فَفَقَأْتَ عَيْنَهُ، مَا كَانَ عَلَيْكَ مِنْ جُنَاحٍ».
.2120 6888. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Биз охиргилармиз, қиёмат куни олдиндагилармиз».
«Агар бирортаси уйингнинг ичкарисига мўраласа-ю, сен унга изн бермаган бўлсанг, тош отиб, кўзини чиқариб қўйсанг, сенга ҳеч қандай гуноҳ бўлмайди».
1559/3 – بَاب: مَنْ طَلَبَ دَمَ امْرِئٍ بِغَيْرِ حَقٍّ
1559.3-боб.
бировнинг қонини Ноҳақ талаб қилган киши
2119/6882 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ الله عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ r قَالَ: «إنَّ أَبْغَضَ النَّاسِ إِلَى اللهِ ثَلَاثَةٌ: مُلْحِدٌ فِي الْحَرَمِ، وَمُبْتَغٍ فِي الْإِسْلَامِ سُنَّةَ الْجَاهِلِيَّةِ، وَمُطَّلِبُ دَمِ امْرِئٍ بِغَيْرِ حَقٍّ لِيُهَرِيقَ دَمَهُ».
.21196882. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ энг ёмон кўрадиган кишилар учтадир: Ҳарамда қинғир юрадиган; Исломда жоҳилият одатларини хоҳлайдиган; бировни ўлдириш учун унинг қонини ноҳақ талаб қиладиган».
1558/2 – بَاب: قَوْلِ اللهِ تَعَالَى:
(أَنَّ النَّفْسَ بِالنَّفْسِ وَالْعَيْنَ بِالْعَين) [الـمائدة: 45]
1558.2‑боб.
Аллоҳ таолонинГ «...ЖОНГА ЖОН, КЎЗГА КЎЗ... », ДЕГАН СЎЗИ ҲАҚИДА
2118/6878 - عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ الله عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ r: «لَا يَحِلُّ دَمُ امْرِئٍ مُسْلِمٍ، يَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَنِّي رَسُولُ اللهِ، إِلَّا بِإِحْدَى ثَلَاثٍ: النَّفْسُ بِالنَّفْسِ، وَالثَّيِّبُ الزَّانِي، وَالْمُفارِقُ لِدِينِهِ، التَّارِكُ الْجَمَاعَةَ».
.21186878. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва менинг Аллоҳнинг Расули эканимга гувоҳлик берадиган мусулмон кишининг қони уч ҳолатдан бири туфайлигина ҳалол бўлади – жонга жон (олинса); турмуш кўрган бўла туриб, зино қилса; жамоани тарк этиб, диндан чиқса».
1557/1 – بَاب:
(وَمَنْ أَحْيَاهَا فَكَأَنَّمَا أَحْيَا النَّاسَ جَمِيعًا) [الـمائدة:32]
1557.1-боб.
«…Ким уни тирилтирса худди ҳамма одамларни тирилтиргандекдир …»*
* Моида сураси, 32‑оят: «Шунинг учун ҳам Бану Исроилга: «Ким бир жонни ноҳақ ёки ер юзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдиргандекдир. Ким уни тирилтирса, худди ҳамма одамларни тирилтиргандекдир», деб ёздик. Батаҳқиқ, уларга расулларимиз баёнотлар олиб келдилар. Сўнгра, шундан кейин ҳам, улардан кўплари ер юзида исроф қилувчилардир».
2117/6874 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَر t، عَنِ النَّبِيِّ r قَالَ: «مَنْ حَمَلَ عَلَيْنَا السِّلَاحَ فَلَيْسَ مِنَّا».
.21176874. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бизга қарши қурол кўтарса, у биздан эмас», дедилар».