Забидий (2175)

85 - كِتَابُ الْفَرَائِضِ

Фароиз* китоби

 

* «Фароиз» – «фариза» сўзининг кўплиги бўлиб, луғатда «ўлчанган», «кесиб, ажратиб берилган», «тақсимланган», «мажбурият» ва «баён қилинган» деган маъноларни англатади. Шариатдаги фарз амаллар ҳам қатъий белгилаб қўйилгани, очиқ баён қилингани ва мажбурий бўлгани учун «фарз» деб аталган. Бу ерда эса «фароиз» деганда мерос илми назарда тутилган.

Фиқҳий тушунча бўйича, маййитнинг ортидан шаръий ворисга қолган мол ва ҳуқуқлар «мерос» деб аталади. Мерос илми эса ҳар бир меросхўрнинг меросдаги мол ва ҳуқуқлардан тегадиган насибасини аниқлаб берадиган фиқҳий ва ҳисобий қоидаларни ўргатади.

Шариатда мерос тақсими аниқ белгилаб қўйилгани ва бу бевосита Қуръони Карим оятлари билан фарз қилингани боис, меросдан тегадиган улуш «фариза» деб аталиб, уларни ўрганувчи илм «фароиз илми», яъни «фаризаларни ўргатувчи илм» деб номланган.

 

1547/1 - بَاب: مِيرَاثِ الْوَلَدِ مِنْ أَبِيهِ وَأُمِّهِ

1547.1‑БОБ.

БОЛАНИНГ ОТА‑ОНАСИДАН МЕРОС ОЛИШИ ҲАҚИДА

 

2100/6732 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ r قَالَ: «أَلْحِقُوا الْفَرَائِضَ بِأَهْلِهَا، فَمَا بَقِيَ فَهْوَ لِأَوْلَى رَجُلٍ ذَكَرٍ».

 

.21006732. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фаризаларни ўз аҳлига беринглар. Қолгани эса энг яқин эркак кишигадир», дедилар».

 

2099/6714 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ الله عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ r قَالَ: «اللَّهُمَّ بَارِكْ لَهُمْ فِي مِكْيَالِهِمْ، وَصَاعِهِمْ، وَمُدِّهِمْ».

 

.20996714. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим, буларнинг (Мадина аҳлининг) тарозиларига, соъ ва муддларига барака бергин», дедилар».

 

بسم الله الرّحمن الرّحيم

86 – كِتَاب: كَفَّارَاتِ الْأَيْمَانِ

  1.  ҚАСАМЛАРНИНГ КАФФОРАТИ КИТОБИ

 

1546/1 – بَاب: صَاعِ الْمَدِينَةِ وَمُدِّ النَّبِيِّ r وَبَرَكَتِهِ

1546.1‑БОБ.

МАДИНАНИНГ СОЪИ, НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ
ВАСАЛЛАМНИНГ МУДДЛАРИ ВА УНИНГ БАРАКАСИ 
ҲАҚИДА

 

* Ҳанафий мазҳабига кўра, бир соъ ҳажмда 3,330 литр, оғирликда 3,250 килограммга, бир мудд эса ҳажмда 0,84 литр, оғирликда 0,8125 килограммга тўғри келади. Жумҳур уламолар наздида эса соъ ҳажмда 2,750 литр, оғирликда 2,040 килограммга, мудд эса ҳажмда 0,6875 литр ва оғирликда 1,020 килограммга тўғри келади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муддларининг баракаси, деганда у зотнинг Мадинанинг тош-тарозисига барака тилаб дуо қилганлари кўзда тутилган.

 

2098/6712 - عَنِ السَّائِبِ بْنِ يَزِيدَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كَانَ الصَّاعُ عَلَى عَهْدِ النَّبِيِّ r مُدًّا وَثُلُثًا بِمُدِّكُمُ الْيَوْمَ.

 

.20986712. Соиб ибн Язиддан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларидаги бир соъ бугунги муддингиз ҳисобида бир мудд ва унинг учдан бирича эди. Кейин Умар ибн Абдулазизнинг замонида у яна оширилди».

 

 

Молик менга: «Агар сизларга бир амир келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муддларидан камроқ мудд белгиласа, нимада берган бўлардингиз?» деди. Мен: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муддларида», дедим. У: «Кўрдингми, барибир Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муддларига қайтилади», деди».

1544/6 – بَاب: مَنْ مَاتَ وَعَلَيْهِ نَذْرٌ.

1544.6-БОБ.

ЗИММАСИДА НАЗРИ БИЛАН ЎЛГАН КИШИ ҲАҚИДА

 

2096/6698 - عَنْ سَعْدِ بْنِ عُبَادَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ أنَّه اسْتَفْتَى النَّبِيَّ r فِي نَذْرٍ كَانَ عَلَى أُمِّهِ، فَتُوُفِّيَتْ قَبْلَ أَنْ تَقْضِيَهُ، فَأَفْتَاهُ أَنْ يَقْضِيَهُ عَنْهَا.

 

.20966698. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо хабар қилади:

«Саъд ибн Убода Ансорий онасининг зиммасидаги назр хусусида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан фатво сўради. (Онаси) уни ўтамай туриб вафот этган эди. У зот (Саъдга) унинг номидан ўшани адо этишга фатво бердилар. Шундан кейин бу суннат бўлиб қолди».

1543/5 – بَاب: النَّذْرِ فِي الطَّاعَةِ

1543.5-БОБ.

ТОАТНИ НАЗР ҚИЛИШ ҲАҚИДА

 

2095/6696 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ r قَالَ: «مَنْ نَذَرَ أَنْ يُطِيعَ اللهَ فَلْيُطِعْهُ، وَمَنْ نَذَرَ أَنْ يَعْصِيَهُ فَلَا يَعْصِهِ».

 

.20956696. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга тоатни назр қилган бўлса, Унга тоат қилсин. Лекин ким Унга осий бўлишни назр қилган бўлса, Унга осий бўлмасин», дедилар».

1542/4 – بَاب: إِذَا حَنِثَ نَاسِيًا فِي الْأَيْمَانِ

1542.4-БОБ.

унутиб, қасамини бузиб қўйса...

 

2094/6664 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ أنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قال: «إِنَّ اللهَ تَجَاوَزَ لِأُمَّتِي عَمَّا وَسْوَسَتْ، أَوْ حَدَّثَتْ بِهِ أَنْفُسَهَا، مَا لَمْ تَعْمَلْ بِهِ أَوْ تَكَلَّمْ».

 

.20946664. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ умматимнинг (нафси) васваса қилганини [ёки кўнглидан ўтказганини], модомики амалга оширмаса ёки сўзламаса, кечиб юборади», дедилар».

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.