Забидий (2175)

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

85 – كِتَاب: الْأَيْمَانِ وَالنُّذُورِ

85. қасам ва назрлар китоби

 

1539/1 –بَاب: [الأيـمان والنذور]

 15391-БОБ. қасам ва назрлар боби

 

2088/6622 - عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ سَمُرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «يَا عَبْدَ الرَّحْمَنِ بْنَ سَمُرَةَ، لَا تَسْأَلِ الْإِمَارَةَ، فَإِنَّكَ إِنْ أُوتِيتَهَا عَنْ مَسْأَلَةٍ وُكِلْتَ إِلَيْهَا، وَإِنْ أُوتِيتَهَا مِنْ غَيْرِ مَسْأَلَةٍ أُعِنْتَ عَلَيْهَا، وَإِذَا حَلَفْتَ عَلَى يَمِينٍ، فَرَأَيْتَ غَيْرَهَا خَيْرًا مِنْهَا، فَكَفِّرْ عَنْ يَمِينِكَ وَأْتِ الَّذِي هُوَ خَيْرٌ».

 

.20886622. Абдурраҳмон ибн Самура розияллоҳу анҳу шундай сўзлаб берди:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Эй Абдурраҳмон ибн Самура! Амирликни талаб қилмагин, чунки агар бу сенга талабинг билан берилса, ўзингга ташлаб қўйилади, талабингсиз берилса, унда сенга кўмак берилади. Бирор нарсага қасам ичиб, кейин бошқасини ундан яхшироқ деб билсанг, қасамингга каффорат бериб, яхшисини қилгин».

1538/5 – بَاب: يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ

1538 4-БОБ.

«У зот киши билан унинг қалби орасини тўсиб турур»

 

2087/6617 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: كَثِيرًا مِمَّا كَانَ النَّبِيُّ r يَحْلِفُ: «لَا وَمُقَلِّبِ الْقُلُوبِ».

 

.20876617. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча: «Қалбларни ўгирувчи Зотга қасамки», деб қасам ичар эдилар».

1537/4 – بَاب: الْمَعْصُومُ مَنْ عَصَمَ اللهُ

1537.4-БОБ.

ҳақиқий маъсум Аллоҳ исмат* берган кишидир

 

 

2086/6611 - عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ r قَالَ: «مَا اسْتُخْلِفَ خَلِيفَةٌ إِلَّا لَهُ بِطَانَتَانِ: بِطَانَةٌ تَأْمُرُهُ بِالْخَيْرِ وَتَحُضُّهُ عَلَيْهِ، وَبِطَانَةٌ تَأْمُرُهُ بِالشَّرِّ وَتَحُضُّهُ عَلَيْهِ، وَالْمَعْصُومُ مَنْ عَصَمَ اللهُ».

 

.20866611. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бирор киши халифа этиб тайинланса, унинг икки хил хос кишилари бўлади: яхшиликка буюриб, унга ундаб турадиган хос кишилар ҳамда ёмонликка буюриб, унга ундаб турадиган хос кишилар. Ҳақиқий маъсум эса Аллоҳ исмат берган кишидир».

1536/3- بَاب: إِلْقَاءِ العَبْدِ النَّذْرَ إِلَى الْقَدَرِ

1536.3-БОБ.

Назрнинг бандани тақдирга улоқтириши ҳақида

 

 

2085/6609 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ r قَالَ: «لَا يَأْتِي ابْنَ آدَمَ النَّذْرُ بِشَيْءٍ لَمْ يَكُنْ قَدْ قَدَّرْتُهُ، وَلَكِنْ يُلْقِيهِ الْقَدَرُ وَقَدْ قَدَّرْتُهُ لَهُ، أَسْتَخْرِجُ بِهِ مِنَ الْبَخِيلِ».

 

.20856609. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Назр Одам боласига Мен тақдир қилмаган бирон нарсани олиб келмайди, балки тақдир шунга олиб боради. Ҳолбуки, ўша(назр)ни ҳам унга Ўзим тақдир қилган бўламан. Мен у билан бахилдан (бирон нарса) чиқариб оламан, холос».

1535/2 – بَاب: (وَكَانَ أَمْرُ اللَّهِ قَدَرًا مَقْدُورًا) [الأحزاب: 38]

1535.4-БОБ.

«Аллоҳнинг амри белгиланган қадар бўлмишдир»

 

2084/6604 - عَنْ حُذَيْفَةَ t قَالَ: لَقَدْ خَطَبَنَا النَّبِيُّ r خُطْبَةً، مَا تَرَكَ فِيهَا شَيْئًا إِلَى قِيَامِ السَّاعَةِ إِلَّا ذَكَرَهُ، عَلِمَهُ مَنْ عَلِمَهُ وَجَهِلَهُ مَنْ جَهِلَهُ، إِنْ كُنْتُ لَأَرَى الشَّيْءَ قَدْ نَسِيتُ، فَأَعْرِفُ مَا يَعْرِفُ الرَّجُلُ إِذَا غَابَ عَنْهُ فَرَآهُ فَعَرَفَهُ.

 

.20846604. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга бир хутба қилиб, унда қиёмат қоимгача бўладиган нарсаларнинг бирортасини қолдирмай зикр қилдилар. Буни билган билди, билмаган билмай қолаверди. Йўқлигида (танийдиган одамини унутиб,) сўнг кўриб қолганда уни таниган кишидек, мен ҳам унутган нарсамни кўрсам, танийман».

 

Изоҳ: Ҳузайфа розияллоҳу анҳу айтмоқчики, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб берган, келажакда бўладиган фитналарни ҳозир сизларга санаб бера олмасам ҳам, ўша ҳодиса юз берса, у зот айтган иш эканини дарҳол биламан, танийман».

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحْيمِ

84 -  كِتابُ الْقَدَرِ

 Қадар китоби

 

1534/1 – بَاب: جَفَّ الْقَلَمُ عَلَى عِلْمِ اللهِ

1534.1-боб.

қалам Аллоҳнинг илмига кўра қуриб бўлган.

2083/6596 - عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَيُعْرَفُ أَهْلُ الْجَنَّةِ مِنْ أَهْلِ النَّارِ؟ قَالَ: «نَعَمْ». قَالَ: فَلِمَ يَعْمَلُ الْعَامِلُونَ؟ قَالَ: «كُلٌّ يَعْمَلُ لِمَا خُلِقَ لَهُ، أَوْ: لِمَا يُسِّرَ لَهُ».

 

.20836596. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, жаннат аҳли (тақдири азалдаёқ) дўзах аҳлидан ажралиб, танилиб турадими?» деди. У зот: «Ҳа», дедилар. У: «Унда амал қилувчилар нега амал қилишади?» деди. У зот: «Ҳар ким нима учун яратилган бўлса [ёки унга нима муяссар қилинса], ўшани қилади», дедилар».

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.