Ҳадис 25 / «ИЙМОН – АМАЛДИР», ДЕйиш ҲАҚИДА

16/15- بَابٌ مَنْ قَالَ: إِنَّ الْإِيـمَانَ هُوَ الْعَمَلُ

16.15-боб.

«ИЙМОН – АМАЛДИР», ДЕйиш ҲАҚИДА

 

 

25/26- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم سُئِلَ: أَيُّ الْعَمَلِ أَفْضَلُ؟ فَقَالَ: «إِيـمَانٌ بِاللهِ وَرَسُولِهِ»، قِيلَ: ثُمَّ مَاذَا؟ قَالَ: «الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ»، قِيلَ: ثُمَّ مَاذَا؟ قَالَ: «حَجٌّ مَبْرُورٌ».

 

25.26 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Қайси амал афзал?» деб сўралди. Шунда у зот: «Аллоҳ ва Унинг Расулига иймон», дедилар. «Сўнг нима?» дейилди. У зот: «Аллоҳ йўлидаги жиҳод», дедилар. «Ундан сўнг нима?» дейилди. «Мабрур* ҳаж», дедилар».

 

* Мабрур ҳаж – барча арконларига риоя этиб адо қилинган мақбул ҳаж.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.