Ҳадис 65 / ИЛМдаги ФАҲМ ҲАҚИДА

47/8- بَاب: الْفَهْمِ فِي الْعِلْمِ

47.8-боб.

ИЛМдаги ФАҲМ ҲАҚИДА

 

65/72- عَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: كُنَّا عِنْدَ رَسُولِ الله صلى الله عليه وسلم فَأُتِيَ بِـجُمَّارٍ فَقَالَ: «إِنَّ مِنَ الشَّجَرِ شَجَرَةً» وَذَكَرَ الـحَدِيثَ؛ وَزَادَ فِي هَذِهِ الرِّوَايَةِ: فَإِذَا أَنَا أَصْغَرُ القَوْمِ، فَسَكَتَ.

 

65.72. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик, у зотга жуммор* келтирилди. Шунда у зот: «Албатта, дарахтлар орасида бир дарахт бор, у худди мусулмонга ўхшайди», дедилар. «У хурмо», демоқчи бўлдим-у, қарасам, қавмнинг энг кичиги эканман, жим турдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У хурмодир», дедилар».

 

* Жуммор – хурмо дарахтининг ичидан олинадиган оқ рангли, елимсифат модда бўлиб, танасининг юқори қисмида жойлашган бўлади. Уни олиш учун дарахтнинг учи кесилади ва шундан кейин дарахт қурийди. Уни хурмонинг қалби – ичи ҳам дейилади. У ейиладиган ва қимматбаҳо нарса бўлиб, жуда ҳам фойдалидир. Жумладан, ичкетар, сафрони ҳайдаш, иситмани тушириш ва яра-чақаларда дори сифатида ишлатилади.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.