Ҳадис 79 / ВАЪЗ ВА ТАЪЛИМ асносиДА ЁҚТИРМАГАН НАРСАСИНИ КЎРганда ҒАЗАБЛАНИШ ҲАҚИДА

58/19- بَاب: الْغَضَبِ فِي الْمَوْعِظَةِ وَالتَّعْلِيمِ إِذَا رَأَى مَا يَكْرَهُ

58.19-боб.

ВАЪЗ ВА ТАЪЛИМ асносиДА ЁҚТИРМАГАН НАРСАСИНИ КЎРганда ҒАЗАБЛАНИШ ҲАҚИДА

 

79/90- عَنْ أَبِي مَسْعُودٍ الْأَنْصَارِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، لَا أَكَادُ أُدْرِكُ الصَّلَاةَ مِـمَّا يُطَوِّلُ بِنَا فُلَانٌ، فَمَا رَأَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فِي مَوْعِظَةٍ أَشَدَّ غَضَبًا مِنْ يَوْمِئِذٍ، فَقَالَ: «أَيُّهَا النَّاسُ، إِنَّكُمْ مُنَفِّرُونَ، فَمَنْ صَلَّى بِالنَّاسِ فَلْيُخَفِّفْ، فَإِنَّ فِيهِمُ الْمَرِيضَ وَالضَّعِيفَ وَذَا الْحَاجَةِ».

 

79.90 Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, фалончи бизга чўзиб юбораётгани учун намозга келмай қўйишимга сал қоляпти», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавъизада ўша кундагидек қаттиқ ғазабланганларини кўрмаганман. Ўшанда у зот: «Эй одамлар, албатта, сизлар бездиряпсизлар! Ким одамларга намоз ўқиб берса, енгил қилсин, чунки уларнинг ичида беморлар, заифлар ва ҳожатмандлар бор», дедилар».

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.