Ҳадис 89 / БИРОН НАРСАни ЭШИТИБ, уни яхши билиб ОЛГУНЧА ҚАЙТА-қайта СЎРАш ҲАҚИДА

65/26- بَاب: مَنْ سَـمِعَ شَيْئًا فَرَاجَعَ حَتَّى يَعْرِفَهُ

65.26-боб.

БИРОН НАРСАни ЭШИТИБ, уни яхши билиб ОЛГУНЧА ҚАЙТА-қайта СЎРАш ҲАҚИДА

 

89/103- عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ الله عَنْهَا أنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ حُوسِبَ عُذِّبَ». قَالَتْ عَائِشَةُ: فَقُلْتُ: أَوَ لَيْسَ يَقُولُ اللهُ تَعَالَى: (فَسَوْفَ يُحَاسَبُ حِسَابًا يَسِيرًا)؟ [الإنشقاق: 8] فَقَالَ: «إِنّـَمَا ذَلِكَ الْعَرْضُ، وَلَكِنْ مَنْ نُوقِشَ الْحِسَابَ يَهْلِكْ».

 

89.103 Ибн Абу Мулайка шундай сўзлаб берди:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Оиша розияллоҳу анҳо ўзи билмаган бирон нарсани эшитса, уни яхши билиб олмагунча қайта-қайта сўрайверар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳисоб-китоб қилинса, азобланади», дедилар.

Оиша розияллоҳу анҳо айтади: «Мен: «Ахир Аллоҳ таоло: «Тезда, осонгина ҳисоб қилинур», демаганми?» дедим.

Шунда у зот: «Бу бир арз*, холос. Бироқ ким (қаттиқ) ҳисоб-китобга тортилса, ҳалок бўлади», дедилар».

 

* Арз – қиёмат куни бандаларнинг номаи аъмоллари тақдим этиладиган, намоён қилинадиган ҳолат.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.