Ҳадис 163 / ПЕШОБДАН ЭҲТИЁТ БЎЛМАСЛИК КАТТА ГУНОҲЛАРДАН бириДИР

123/43 – بَاب: مِنَ الْكَبَائِرِ أَنْ لَا يَسْتَتِرَ مِنْ بَوْلِهِ

123.43-БОБ.

ПЕШОБДАН ЭҲТИЁТ БЎЛМАСЛИК КАТТА ГУНОҲЛАРДАН бириДИР

 

163/216 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: مَرَّ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم بِحَائِطٍ مِنْ حِيطَانِ الْمَدِينَةِ أَوْ مَكَّةَ، فَسَمِعَ صَوْتَ إِنْسَانَيْنِ يُعَذَّبَانِ فِي قُبُورِهِمَا فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «يُعَذَّبَانِ، وَمَا يُعَذَّبَانِ فِي كَبِيرٍ» ثُمَّ قَالَ: «بَلَى كَانَ أَحَدُهُمَا لَا يَسْتَتِرُ مِنْ بَوْلِهِ، وَكَانَ الْآخَرُ يـَمْشِي بِالنَّمِيمَةِ»، ثُمَّ دَعَا بِجَرِيدَةٍ فَكَسَرَهَا كِسْرَتَيْنِ فَوَضَعَ عَلَى كُلِّ قَبْرٍ مِنْهُمَا كِسْرَةً، فَقِيلَ لَهُ: يَا رَسُولَ اللهِ لِمَ فَعَلْتَ هَذَا؟ قَالَ: «لَعَلَّهُ أَنْ يُخَفَّفَ عَنْهُمَا مَا لَمْ تَيْبَسَا يَيْبَسَا».

 

163.216 Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина [ёки Макка] чорбоғларининг бири ёнидан ўтаётиб, қабрида азобланаётган икки одамнинг овозини эшитдилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иккови азобланмоқда, ҳолбуки, катта нарса сабабли азобланишаётгани йўқ», дедилар. Кейин: «Ҳа, бири пешобидан эҳтиётланмас, иккинчиси эса чақимчилик қилиб юрар эди», дедилар. Сўнгра хурмо новдаси келтиришни сўрадилар. Кейин уни иккига бўлиб, ҳар икки қабрга бир бўлакдан санчиб қўйдилар. Шунда у зотга: «Эй Аллоҳнинг Расули, буни нима учун қилдингиз?» дейилди. «Шояд, булар қуримагунча [ёки то булар қуригунича] улардан (азоб) енгиллатиб турилса», дедилар».

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.