Ҳадис 222 / СУВ ТОПОЛМАганда ва айни пайтда НАМОЗни ўтказиб юборишДАН қўрққанда ҲАЗАРДА* ҳам ТАЯММУМ ҚИЛИШ ҳақида

173/2 – بَاب: التَّيَمُّمِ فِي الْحَضَرِ إِذَا لَمْ يَجِدِ الْمَاءَ وَخَافَ فَوْتَ الصَّلَاةَ

173.2-БОБ.

СУВ ТОПОЛМАганда ва айни пайтда НАМОЗни ўтказиб

юборишДАН қўрққанда ҲАЗАРДА* ҳам ТАЯММУМ ҚИЛИШ ҳақида

 

222/337 - عَنْ أَبِي جُهَيْمِ بْنِ الْحَارِثِ الْأَنْصَارِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: أَقْبَلَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم مِنْ نَحْوِ بِئْرِ جَمَلٍ، فَلَقِيَهُ رَجُلٌ فَسَلَّمَ عَلَيْهِ، فَلَمْ يَرُدَّ عَلَيْهِ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم حَتَّى أَقْبَلَ عَلَى الْجِدَارِ، فَمَسَحَ بِوَجْهِهِ وَيَدَيْهِ، ثُمَّ رَدَّ عَلَيْهِ السَّلَامَ.

 

222.337 Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг мавлоси Умайр айтади:

«Мен Набий алайҳиссаломнинг жуфти ҳалоллари Маймунанинг мавлоси Абдуллоҳ ибн Ясор билан келиб, Абу Жуҳайм ибн Ҳорис ибн Симма ал-Ансорийнинг олдига кирдик.

Абу Жуҳайм: «Набий алайҳиссалом Биъри Жамал тарафдан қайтиб келаётган эдилар, бир киши у зотга йўлиқиб, салом берди. Набий алайҳиссалом унга жавоб қайтармай, деворга бориб, (қўлларини урдилар ва) юзлари билан икки қўлларига масҳ тортдилар, кейин унга алик олдилар», деди».

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.