Ҳадис 256 / ҚАЕРДА БЎЛмасин, ҚИБЛАГА ЮЗЛАНИШ ҲАҚИДА

 199/24 – بَاب: التَّوَجُّهِ نَحْوَ الْقِبْلَةِ حَيْثُ كَانَ

 199.24-БОБ.

ҚАЕРДА БЎЛмасин, ҚИБЛАГА ЮЗЛАНИШ ҲАҚИДА

 

 

256/399 - عَنِ الْبَرَاءِ  رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، صَلَّى نَحْوَ بَيْتِ الْمَقْدِسِ سِتَّةَ عَشَرَ أَوْ سَبْعَةَ عَشَرَ شَهْرًا. تَقَدَّمَ، وَبَيْنَهْمَا مُـخَالَفَةٌ فِي اللَّفْظِ.

 

256.399. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн олти ёки ўн етти ой Байтул Мақдисга қараб намоз ўқидилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбага юзлантирилишни истар эдилар. Шунда Аллоҳ «Гоҳо юзингнинг осмонга тез-тез қараганини кўрурмиз...» (ояти)ни нозил қилди. Шунда у зот қибла томонга юзландилар. Одамларнинг эси пастлари – яҳудийлар: «Буларни ўзлари юзланиб турган қиблаларидан нима юз ўгиртирди экан?» дейишди. (Шунда) «Машриқу мағриб Аллоҳники, Ўзи хоҳлаган кишини ҳидоят қилади», деб айт» (ояти нозил бўлди).

Ўшанда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бир киши намоз ўқиди. Намозни ўқиб бўлгач, чиқиб кетди. Кейин аср намозида Байтул Мақдис томон юзланиб турган бир жамоа ансорийларнинг олдидан ўтиб қолди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқиганига ҳамда у зотнинг Каъба томонга юзланганларига гувоҳлик беришини айтди. Шунда одамлар бурилиб-бурилиб, ниҳоят, Каъба томонга юзланишди».

islom.uz © 2003-2024.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Яндекс.Метрика

 

 

Masjid.uz.
Отличные.