Ҳадис 295 / БОЗОР МАСЖИДИДА НАМОЗ ЎҚИШ ҲАҚИДА

234/59 – بَاب: الصَّلَاةِ فِي مَسْجِدِ السُّوقِ

234.59-боб.

БОЗОР МАСЖИДИДА НАМОЗ ЎҚИШ ҲАҚИДА

 

295/477 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «صَلَاةُ الْجَمِيعِ تَزِيدُ عَلَى صَلَاتِهِ فِي بَيْتِهِ، وَصَلَاتِهِ فِي سُوقِهِ، خَمْسًا وَعِشْرِينَ دَرَجَةً، فَإِنَّ أَحَدَكُمْ إِذَا تَوَضَّأَ فَأَحْسَنَ الوضُوءَ، وَأَتَى الْمَسْجِدَ، لَا يُرِيدُ إِلَّا الصَّلَاةَ، لَمْ يَخْطُ خَطْوَةً إِلَّا رَفَعَهُ اللهُ بِهَا دَرَجَةً، وَحَطَّ عَنْهُ خَطِيئَةً، حَتَّى يَدْخُلَ الْمَسْجِدَ، وَإِذَا دَخَلَ الْمَسْجِدَ، كَانَ فِي صَلَاةٍ مَا كَانَتْ تَحْبِسُهُ، وَتُصَلِّي - يَعْنِي عَلَيْهِ – الْمَلَائِكَةُ، مَا دَامَ فِي مَجْلِسِهِ الَّذِي يُصَلِّي فِيهِ: اللَّهُمَّ اغْفِرْ لَهُ، اللَّهُمَّ ارْحَمْهُ، مَا لَمْ يُحْدِثْ».

 

295.477 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жамоат намози (кишининг) ўз уйидаги намозидан ва бозоридаги намозидан йигирма беш даража ортиқ бўлади. Зотан, бирортангиз гўзал қилиб таҳорат қилса ва масжидга намоз ўқишнигина ният қилиб борса, то масжидга кириб келгунича босган ҳар қадами туфайли Аллоҳ уни бир даражага кўтаради ва битта хатосини ўчиради. Масжидга кирганида эса уни (намоз) тутиб турар экан, намозда бўлади. Модомики намоз ўқиётган жойида бўлар экан ва ўша жойда таҳорати синмас экан, фаришталар: «Аллоҳим, уни мағфират қил! Аллоҳим, унга раҳм қил!» деб салавот айтишади (яъни унинг ҳаққига)», дедилар».

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.