Ҳадис 344 / ХУФТОННИНГ ФАЗли ҳақида

264/16 – بَاب: فَضْلِ الْعِشَاءِ

264.16-БОБ.

ХУФТОННИНГ ФАЗли ҳақида

 

344/566 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ الله عَنْهَا قَالَتْ: أَعْتَمَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم لَيْلَةً بِالْعِشَاءِ، وَذَلِكَ قَبْلَ أَنْ يَفْشُوَ الْإِسْلَامُ، فَلَمْ يَخْرُجْ حَتَّى قَالَ عُمَرُ: نَامَ النِّسَاءُ وَالصِّبْيَانُ، فَخَرَجَ فَقَالَ لِأَهْلِ الْمَسْجِدِ: «مَا يَنْتَظِرُهَا أَحَدٌ مِنْ أَهْلِ الْأَرْضِ غَيْرُكُمْ».

 

344.566 Оиша розияллоҳу анҳо хабар қилади:

«Бир кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хуфтон намозини кечга сурдилар. Бу Ислом кенг тарқалишидан олдин эди. Умар «Аёллар ва болалар ухлаб қолишди», демагунича чиқмадилар. У зот чиққач, масжиддагиларга: «Ер аҳли ичида сизлардан бошқа ҳеч ким буни (намозни) кутмаяпти», дедилар».

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.