Ҳадис 520 / ФИТР КУНИ (намозгоҳга) ЧИҚИШДАН ОЛДИН ТАОМЛАНИШ ҲАҚИДА

402/2بَاب: الْأَكْلِ يَوْمَ الْفِطْرِ قَبْلَ الْخُرُوجِ

402.2-БОБ.

ФИТР КУНИ (намозгоҳга) ЧИҚИШДАН ОЛДИН ТАОМЛАНИШ ҲАҚИДА

520/953 - عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم لَا يَغْدُو يَوْمَ الْفِطْرِ حَتَّى يَأْكُلَ تـَمَرَاتٍ، وفي رِوَايَةٍ عَنْهُ قَالَ: وَيَأْكُلُهُنَّ وِتْرًا.

 

520.953 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр куни бир неча хурмо емасдан (намозгоҳга) чиқмас эдилар».

Муражжо ибн Ражо айтади: «Менга Убайдуллоҳ сўзлаб бердики, Анас розияллоҳу анҳу: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни тоқ ердилар», деб сўзлаб берган».

 

Изоҳ: Фитр куни – Рамазон ҳайити куни. «Фитр» – «оғиз очиқлик» дегани. Рамазон ҳайити куни рўзадан чиқиб, илк оғиз очиқ юриладиган кун бўлгани учун шундай номланган.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.