852أ/1779 – وَفِي رِوَايَةٍ أنَّهُ قَالَ: اعْتَمَرَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم حَيْثُ رَدُّوهُ، وَمِنَ الْقَابِلِ عُمْرَةَ الْحُدَيْبِيَةِ، وَعُمْرَةً فِي ذِي الْقَعْدَةِ، وَعُمْرَةً مَعَ حَجَّتِهِ.
852А.1779. Қатодадан ривоят қилинади:
«Анас розияллоҳу анҳудан сўраган эдим, у: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қайтариб юборишганда у зот умра қилганлар. Келаси йили Ҳудайбия умраси, Зулқаъда ойида бир умра ва ҳажларига қўшиб, бир умра», деди».