Ҳадис 1595 / Ҳудайбия ғазоти* ҳамда Аллоҳ таолонинг «Батаҳқиқ, дарахт ОСТида сЕНГА байъат қилганларида Аллоҳ мўминлардан рози бўлди», деган сўзи ҳақида

1164/21 – باب: غَزْوَةِ الْحُدَيْبِيَةِ وَقَوْلِ اللهِ تَعَالَى:
(لَقَدْ رَضِيَ اللَّهُ عَنِ الْمُؤْمِنِينَ إِذْ يُبَايِعُونَكَ تَحْتَ الشَّجَرَةِ) [الفتح: 18]

 1164.21-БОБ.

 Ҳудайбия ғазоти* ҳамда Аллоҳ таолонинг «Батаҳқиқ, дарахт ОСТида сЕНГА байъат қилганларида Аллоҳ мўминлардан рози бўлди», деган сўзи ҳақида

 

* Ҳудайбия – Маккадан бир марҳала узоқликдаги қудуқнинг номи. Кейинчалик ушбу ҳудуд ҳам мана шу ном билан аталиб қолган. Олтинчи ҳижрий санада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ мусулмонлар умра қилиш учун Маккага йўлга чиқишади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳудайбияга келиб тушиб, Маккага фақат умра учун келганларини айтиб, элчи юборадилар. Мусулмонларнинг ашаддий душмани бўлган Макка мушриклари уларни Маккага киришга қўйишмайди ва келаси йили умра қилишларига рухсат беришади. Ҳудайбияда мусулмонлар билан Макка мушриклари ўртасида сулҳ тузилади. Ушбу сулҳ Ислом тарихида энг катта бурилиш ясаган ҳодисалардан бири ҳисобланади. Бу сафарда ғазот бўлмаган, бироқ унда бир қатор масалалар бўйича битим тузилгани учун ғазот деб ҳам аталган.

 

1595/4150 - عَنِ الْبَرَاءِ t قَالَ: تَعُدُّونَ أَنْتُمُ الْفَتْحَ فَتْحَ مَكَّةَ، وَقَدْ كَانَ فَتْحُ مَكَّةَ فَتْحًا، وَنَحْنُ نَعُدُّ الْفَتْحَ بَيْعَةَ الرُّضْوَانِ يَوْمَ الْحُدَيْبِيَةِ، كُنَّا مَعَ النَّبِيِّ r أَرْبَعَ عَشْرَةَ مِئَةً، وَالْحُدَيْبِيَةُ بِئْرٌ، فَنَزَحْنَاهَا فَلَمْ نَتْرُكْ فِيهَا قَطْرَةً، فَبَلَغَ ذَلِكَ النَّبِيَّ r فَأَتَاهَا، فَجَلَسَ عَلَى شَفِيرِهَا، ثُمَّ دَعَا بِإِنَاءٍ مِنْ مَاءٍ فَتَوَضَّأ،َ ثُمَّ مَضْمَضَ وَدَعَا، ثُمَّ صَبَّهُ فِيهَا، فَتَرَكْنَاهَا غَيْرَ بَعِيدٍ، ثُمَّ إِنَّهَا أَصْدَرَتْنَا مَا شِئْنَا نَحْنُ وَرِكَابَنَا.

 

.15954150. Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Сизлар фатҳни Макка фатҳи деб биласизлар. Ҳақиқатда Макка фатҳи ҳам бир фатҳ бўлган. Биз эса Ҳудайбия кунидаги Ризвон байъатини фатҳ деб биламиз. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бир минг тўрт юз киши эдик. Ҳудайбия бир қудуқ эди. Биз унинг сувини бир қатра ҳам қолдирмай тортиб олдик. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борибди. У зот унинг олдига келиб, лабига ўтирдилар. Кейин бир идишда сув опкелтирдилар. Таҳорат қилдилар. Кейин оғиз чайқадилар ва дуо қилдилар. Кейин ҳалигини унинг ичига қуйдилар. Уни бироз қолдирдик. Кейин у бизга ўзимиз ва уловларимиз истаганча сув чиқариб берди».

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.