Ҳадис 1636 / Алий ибн Абу Толиб алайҳиссалом ва Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуниНГ видолашув Ҳажидан олдин Яманга юбориЛИши ҳақида

 1179/36 – بَاب: بَعْثُ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ u
وَخَالِدِ بْنِ الْوَلِيدِ t إِلَى الْيَمَنِ

1179.36-БОБ.

 Алий ибн Абу Толиб алайҳиссалом ва Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуниНГ видолашув Ҳажидан олдин Яманга юбориЛИши ҳақида

 

1636/4349 – عَنِ البَرَاءِ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: بَعَثَنَا رَسُولُ اللهِ r مَعَ خَالِدِ بْنِ الْوَلِيدِ إِلَى الْيَمَنِ، قَالَ: ثُمَّ بَعَثَ عَلِيًّا بَعْدَ ذَلِكَ مَكَانَهُ، فَقَالَ: مُرْ أَصْحَابَ خَالِدٍ، مَنْ شَاءَ مِنْهُمْ أَنْ يُعَقِّبَ مَعَكَ فَلْيُعَقِّبْ، وَمَنْ شَاءَ فَلْيُقْبِلْ. فَكُنْتُ فِيمَنْ عَقَّبَ مَعَهُ، قَالَ: فَغَنِمْتُ أَوَاقٍ ذَوَاتِ عَدَدٍ.

 

.16364349. Баро розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни Холид ибн Валид билан бирга Яманга юбордилар. Кейин унинг ўрнига Алийни жўнатиб, «Холиднинг одамларига айт, улардан ким сен билан бирга қолиб, (жангни) давом эттиришни истаса, қолаверсин, ким хоҳламаса, қайтиб келаверсин», дедилар. Мен Алий      билан бирга қолганлар орасида эдим, бир қанча увқия нарсани ўлжа олганман».

 

* Увқия – кумуш танга. Вазни 119 граммга, қиймати 40 дирҳамга тенг. Беш увқия 200 дирҳам бўлади.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.