1219/27 – بَاب: قَوْلِهِ عَزَّ وَجَلَّ:

(لَا تَسْأَلُوا عَنْ أَشْيَاءَ إِنْ تُبْدَ لَكُم) [101]

 1219.27-БОБ.

У ЗОТНИНГ «ҲАР ХИЛ НАРСАЛАР ҳақида СЎРАЙВЕРМАНГЛАР.

АГАР сизга билдирилса, ўзингизГА ЁМОН БЎЛАДИ»

ДЕГАН сўзи ҳақида

 

1696/4621 - عَنْ أَنَسٍ t قَالَ: خَطَبَ رَسُولُ اللهِ r خُطْبَةً مَا سَمِعْتُ مِثْلَهَا قَطُّ قَالَ: لَوْ تَعْلَمُونَ مَا أَعْلَمُ لَضَحِكْتُمْ قَلِيلًا وَلَبَكَيْتُمْ كَثِيرًا. قَالَ: فَغَطَّى أَصْحَابُ رَسُولِ اللهِ r وُجُوهَهُمْ لَهُمْ خَنِينٌ، فَقَالَ رَجُلٌ: مَنْ أَبِي؟ قَالَ: فُلَانٌ. فَنَزَلَتْ هَذِهِ الْآيَةُ: (لَا تَسْأَلُوا عَنْ أَشْيَاءَ إِنْ تُبْدَ لَكُم) حَتَّى فَرَغَ مِنَ الىيَةِ كُلِّهَا.

 

.16964621. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хутба қилдилар, бунга ўхшашини асло эшитмаганман. У зот: «Агар менинг билганимни билганингизда, оз кулиб, кўп йиғлаган бўлар эдингиз!» дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари юзларини тўсганча пиқ-пиқ йиғлашди. Шу пайт бир одам: «Менинг отам ким?» деди. У зот: «Отанг фалончи», дедилар. Шунда мана бу оят нозил бўлди: «Ҳар хил нарсалар ҳақида сўрайверманглар. Агар сизга билдирилса, ўзингизга ёмон бўлади».

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.