1279/4 – بَاب: فَضْلِ: (قُلْ هُوَ اللهُ أَحَدٌ)
1279.4‑БОБ.
«қул ҳуваллоҳу аҳад»нинг фазилати ҳақида
1766/5013 - عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ الله عَنْه،ُ أَنَّ رَجُلًا سَمِعَ رَجُلًا يَقْرَأُ: (قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَد) [الإخلاص] يُرَدِّدُهَا، فَلَمَّا أَصْبَحَ جَاءَ إِلَى رَسُولِ اللهِ r فَذَكَرَ ذَلِكَ لَهُ، وَكَأَنَّ الرَّجُلَ يَتَقَالُّهَا، فَقَالَ رَسُولُ الله ِ rوَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ، إِنَّهَا لَتَعْدِلُ ثُلُثَ الْقُرْآنِ.
.17665013. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши бировнинг «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни такрор-такрор ўқиётганини эшитиб қолди. Тонг отгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, буни у зотга зикр қилди. Ўша киши буни оз санаётгандек эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, у Қуръоннинг учдан бирига тенг келади», дедилар».