Ҳадис 1778 / қуръон ўқишда риё қилиш, уни восита қилиб ейиш ва у билан фахрланиш ҳақида

 1288/13 -  بَاب:اثْم  مَنْ رَاءى بِقِرَاءَةِ الْقُرْآنِ، أَوْ تَأَكَّلَ بِهِ...إلخ

1288.13‑боб.

қуръон ўқишда риё қилиш, уни восита
қилиб ейиш ва у билан фахрланиш ҳақида

 

1778//5058 - عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ t أَنَّهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ r يَقُولُ: يَخْرُجُ فِيكُمْ قَوْمٌ تَحْقِرُونَ صَلَاتَكُمْ مَعَ صَلَاتِهِمْ، وَصِيَامَكُمْ مَعَ صِيَامِهِمْ، وَعَمَلَكُمْ مَعَ عَمَلِهِمْ، وَيَقْرَءُونَ الْقُرْآنَ لَا يُجَاوِزُ حَنَاجِرَهُمْ، يَمْرُقُونَ مِنَ الدِّينَ كَمَا يَمْرُقُ السَّهْمُ مِنَ الرَّمِيَّةِ، يَنْظُرُ فِي النَّصْلِ فَلَا يَرَى شَيْئًا، وَيَنْظُرُ فِي الْقِدْحِ فَلَا يَرَى شَيْئًا، وَيَنْظُرُ فِي الرِّيشِ فَلَا يَرَى شَيْئًا، وَيَتَمَارَى فِي الْفُوقِ.

 

.17785058. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Орангиздан шундай бир қавм чиқадики, уларнинг намози олдида ўз намозингизни, рўзаси олдида ўз рўзангизни, амаллари олдида ўз амалингизни арзимас санаб қоласиз. Улар Қуръон ўқишади‑ю, у бўғизларидан нарига ўтмайди. Диндан худди ўқ овдан тешиб чиқиб кетгандек тешиб ўтиб кетишади. (Киши) пайконга қараб, унда ҳеч нарса кўрмайди, ўқнинг ўзига қараб, унда ҳам ҳеч нарса кўрмайди, патига қараб, унда ҳам ҳеч нарса кўрмайди, ўқнинг кети хусусида ҳам шубҳаланиб қолади».*

 

* Қараган одам ўқнинг керишга қўйиладиган жойида ҳам ўқ отилганини кўрсатадиган аломат топмайди. Натижада ўзи ўқ отилдими ё отилмадими, овга тегдими ё тегмадими, англай олмайди. Ҳадисдаги тавсифдан мазкур қавмнинг Қуръон ўқишлари‑ю, илму ибодатлари ўзларига манфаат бермаслиги, қалбларига сингмаслиги тушунилади.

islom.uz © 2003-2024.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Яндекс.Метрика

 

 

Masjid.uz.
Отличные.