Ҳадис 1794 / У ЗОТ Таолонинг «Ким эмизишни тугал қилишни истаса, тўлиқ икки йил (эмизади)», деган сўзига биноан, «Икки йилдан сўнг эмизиш йўқ», деган киши ва Эмизишнинг ками ҳам, кўпи ҳам (никоҳни) ҳаром қилиши ҳақида

 1296/8 – بَاب: مَنْ قَالَ لَا رَضَاعَ بَعْدَ حَوْلَيْنِ، لِقَوْلِهِ تَعَالَى:

(حَوْلَيْنِ كَامِلَيْنِ لِمَنْ أَرَادَ أَنْ يُتِمَّ الرَّضَاعَة) وَمَا يُحَرِّمُ مِنْ قَلِيلِ الرَّضَاعِ وَكَثِيرِهِ

1296.81-БОБ.

У ЗОТ Таолонинг «Ким эмизишни тугал қилишни истаса,
тўлиқ икки йил (эмизади)», деган сўзига биноан, «Икки
йилдан сўнг эмизиш йўқ», деган киши ва Эмизишнинг
ками ҳам, кўпи ҳам (никоҳни) ҳаром қилиши ҳақида

 

1794/5102 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم دَخَلَ عَلَيْهَا وَعِنْدَهَا رَجُلٌ، فَكَأَنَّهُ تَغَيَّرَ وَجْهُهُ، كَأَنَّهُ كَرِهَ ذَلِكَ، فَقَالَتْ: إِنَّهُ أَخِي، فَقَالَ: «انْظُرْنَ مَنْ إِخْوَانُكُنَّ، فَإِنَّمَا الرَّضَاعَةُ مِنَ الْمَجَاعَةِ».

 

.17945102. Масруқдан ривоят қилинади:

«Оиша розияллоҳу анҳо айтдики, унинг ҳузурида бир киши борлигида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб келибдилар. У зотнинг юзлари ўзгариб, буни хушламагандек бўлибдилар. Шунда у: «Бу менинг акам», дебди. У зот: «Ака‑укаларингизнинг ким эканига қаранглар, чунки эмизиш фақат очликни кетказиш биландир», дебдилар».

 

Изоҳ: «Эмизиш фақат очликни кетказиш билан» деган жумланинг маъноси шуки, эмизиш туфайли сут қардошлик вужудга келиши учун чақалоқ фақат сут эмибгина тўядиган ёшда бўлиши, яъни оятда айтилган икки ёшдан катта бўлмаслиги керак.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.