Ҳадис 1821 / Аёл киши аёл кишига тегиниб, кейин уни эрига таърифлаб бермайди

1322/34 – بَاب: لَا تُبَاشِرُ الْمَرْأَةُ الْمَرْأَةَ فَتَنْعَتَهَا لِزَوْجِهَا

1322.34-БОБ.

Аёл киши аёл кишига тегиниб, кейин уни эрига таърифлаб бермайди

 

Изоҳ: «Тегиниш» деганда баданнинг баданга тегиши назарда тутилган. Бу ерда яқинлик қилиш мазмуни йўқ. Аёл киши кўришиш, даволаш ёки бошқа бир зарурат юзасидан бошқа бир аёлнинг баданини ушласа, бадани унинг баданига тегса, ўша аёл ҳақида эрига гапирмаслик буюрилган. Бу ҳол айрим аёлларда кузатилгани учун очиқ айтиб, бундан қайтарилмоқда. Бунга бошқа бир аёлнинг ҳусну жамолини мақташни ҳам қўшиш мумкин. Мазкур ишлар совчилик ўрнида, никоҳ учун ёки бошқа бирор тайинли мақсад юзасидан бўлса, жоиздир.

 

1821/5240 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ t قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ r: «لَا تُبَاشِرِ الْمَرْأَةُ الْمَرْأَةَ، فَتَنْعَتَهَا لِزَوْجِهَا كَأَنَّهُ يَنْظُرُ إِلَيْهَا».

 

  1. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир аёл (бошқа) аёлга тегиниб, кейин эрига уни кўз олдига келтирадиган даражада таърифлаб бермасин», дедилар».

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.