Ҳадис 1853 / КИШИНИНГ БИРОДАРЛАРИ УЧУН ТАОМ ҚИЛИШНИ ЗИММАСИГА ОЛАВЕРАДИГАН ҲАҚИДА

1348/12 – بَاب: الرَّجُلِ يَتَكَلَّفُ الطَّعَامَ لِإِخْوَانِهِ

1348.12-БОБ.

КИШИНИНГ БИРОДАРЛАРИ УЧУН ТАОМ
ҚИЛИШНИ ЗИММАСИГА ОЛАВЕРАДИГАН ҲАҚИДА

 

1853/5434 - عَنْ أَبِي مَسْعُودٍ الْأَنْصَارِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كَانَ مِنَ الْأَنْصَارِ يُقَالُ لَهُ: أَبُو شُعَيْبٍ، وَكَانَ لَهُ غُلَامٌ لَحَّامٌ، فَقَالَ: اصْنَعْ لِي طَعَامًا، أَدْعُو رَسُولَ اللهِ r خَامِسَ خَمْسَةٍ، فَدَعَا رَسُولَ اللهِ r خَامِسَ خَمْسَةٍ، فَتَبِعَهُمْ رَجُلٌ فَقَالَ النَّبِيُّ r: «إِنَّكَ دَعَوْتَنَا خَامِسَ خَمْسَةٍ، وَهَذَا رَجُلٌ قَدْ تَبِعَنَا، فَإِنْ شِئْتَ أَذِنْتَ لَهُ، وَإِنْ شِئْتَ تَرَكْتَهُ». قَالَ: بَلْ أَذِنْتُ لَهُ.

 

.18535434. Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ансорлардан Абу Шуъайб деган киши бўлиб, унинг гўшт сотадиган ғуломи бор эди. У (ғуломига): «Менга таом тайёрлаб бер, бештанинг бири қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни чақираман», деди. Шундай қилиб, бештанинг бири қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни чақирди. Уларга яна бир киши ҳам эргашди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен бизни беш кишининг бири қилиб чақирган эдинг. Мана бу киши ҳам бизга эргашиб келди. Хоҳласанг, унга изн берасан, хоҳласанг, қолдирасан», дедилар. У: «Йўқ, унга изн бердим», деди».

islom.uz © 2003-2024.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Яндекс.Метрика

 

 

Masjid.uz.
Отличные.