1350/14 – بَاب: الرُّطَبِ وَالتَّمْرِ
.135041-БОБ.
БАРРА ВА ҚУРУҚ ХУРМО ҲАҚИДА
* Марям сураси, 25‑оят. Оятда «тўкиб ташлайди» деб ўгирилган сўз Шўъба қироатида «тассаақот» деб ўқиладиган калимадир. Бу сўз Ҳафс қироатида «тусаақит» деб ўқилади. Иккисининг маъноси деярли бир хил, фақат «тассаақот» дейилганда маъно бироз кучаяди.
1855/5443 - عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كَانَ بِالْمَدِينَةِ يَهُودِيٌّ، وَكَانَ يُسْلِفُنِي فِي تَمْرِي إِلَى الْجِدَادِ، وَكَانَتْ لِجَابِرٍ الْأَرْضُ الَّتِي بِطَرِيقِ رُومَةَ، فَجَلَسَتْ، فَخَلَا عَامًا، فَجَاءَنِي الْيَهُودِيُّ عِنْدَ الْجَدَادِ وَلَمْ أَجُدَّ مِنْهَا شَيْئًا، فَجَعَلْتُ أَسْتَنْظِرُهُ إِلَى قَابِلٍ فَيَأْبَى، فَأُخْبِرَ بِذَلِكَ النَّبِيُّ r، فَقَالَ لِأَصْحَابِهِ: «امْشُوا نَسْتَنْظِرْ لِجَابِرٍ مِنَ الْيَهُودِيِّ». فَجَاءُونِي فِي نَخْلِي، فَجَعَلَ النَّبِيُّ r يُكَلِّمُ الْيَهُودِيَّ، فَيَقُولُ: أَبَا الْقَاسِمِ لَا أُنْظِرُهُ، فَلَمَّا رَأَى النَّبِيُّ r قَامَ فَطَافَ فِي النَّخْلِ، ثُمَّ جَاءَهُ فَكَلَّمَهُ فَأَبَى، فَقُمْتُ فَجِئْتُ بِقَلِيلِ رُطَبٍ، فَوَضَعْتُهُ بَيْنَ يَدَيِ النَّبِيِّ r فَأَكَلَ، ثُمَّ قَالَ: «أَيْنَ عَرِيشُكَ يَا جَابِرُ؟» فَأَخْبَرْتُهُ، فَقَالَ: «افْرُشْ لِي فِيهِ». فَفَرَشْتُهُ، فَدَخَلَ فَرَقَدَ ثُمَّ اسْتَيْقَظَ، فَجِئْتُهُ بِقَبْضَةٍ أُخْرَى فَأَكَلَ مِنْهَا، ثُمَّ قَامَ فَكَلَّمَ الْيَهُودِيَّ فَأَبَى عَلَيْهِ، فَقَامَ فِي الرِّطَابِ فِي النَّخْلِ الثَّانِيَةَ، ثُمَّ قَالَ: «يَا جَابِرُ جُدَّ وَاقْضِ». فَوَقَفَ فِي الْجَدَادِ، فَجَدَدْتُ مِنْهَا مَا قَضَيْتُهُ، وَفَضَلَ مِثْلُهُ، فَخَرَجْتُ حَتَّى جِئْتُ النَّبِيَّ r فَبَشَّرْتُهُ، فَقَالَ: «أَشْهَدُ أَنِّي رَسُولُ اللهِ».
.18555443. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Мадинада бир яҳудий бор эди. У хурмоларимни теримгача салаф (салам) савдо қилар эди. Руманинг йўлида ерим бор эди, (ҳосил бир йилга кечикиб,) ўтириб қолди. Бир йил ўтгач, терим пайти ўша яҳудий олдимга келди. Мен ҳали ҳеч қанча (хурмо) термаган эдим. Ундан келаси йилгача муҳлат беришини сўрай бошладим. У кўнмади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бунинг хабари берилди. У зот саҳобаларига: «Юринглар, яҳудийдан Жобирга муҳлат беришини сўраймиз», дебдилар. Улар олдимга келишди. Хурмозоримда эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яҳудий билан гаплаша бошладилар. У эса: «Эй Абулқосим, унга муҳлат бермайман», дерди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (буни) кўргач, туриб, хурмозорни айландилар. Кейин унинг олдига келиб, у билан яна гаплашдилар. У кўнмади. Мен туриб, озгина барра хурмо олиб келдим ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига қўйдим. У зот едилар. Кейин: «Хирмонинг қани, эй Жобир?» дедилар. У зотга айтдим. «Менга ўша ерга жой сол», дедилар. Мен жойни солдим, кириб ётдилар. Кейин уйғондилар. Мен у зотга яна бир сиқим олиб келдим. Ундан едилар. Кейин туриб, яҳудий билан гаплашган эдилар, у зотга кўнмади. Шунда иккинчи марта хурмозорнинг барра хурмолари орасида (бироз) турдилар. Сўнгра: «Эй Жобир, тергин-да, ўтагин», дедилар. Терим асносида туриб турдилар. Мен ундан (қарзимни) ўтайдиганимча тердим. Ундан ортиб ҳам қолди. Мен чиқиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, у зотга хушхабарни айтдим. Шунда у зот: «Гувоҳлик бераманки, мен Аллоҳнинг Расулиман», дедилар».