Ҳадис 1886 / СУТ ИЧИШ ҲАҚИДА

 1377/7 – بَاب: شُرْبِ اللَّبَنِ

وَقَوْلِ الله عَزَّ وَجَلَّ: (مِنْ بَيْنِ فَرْثٍ وَدَمٍ)

1377.7-БОБ.

СУТ ИЧИШ ҲАҚИДА

Аллоҳ таоло шундай дейди: «…гўнг ва қон орасидан ичувчи учун ютумли, соф сут билан суғорурмиз».[1]

 

1886/5605 - عَنْ جَابِرِ بْنِ اللهِ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: جَاءَ أَبُو حُمَيْدٍ بِقَدَحٍ مِنْ لَبَنٍ مِنَ النَّقِيعِ، فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ r: «أَلَّا خَمَّرْتَهُ، وَلَوْ أَنْ تَعْرُضَ عَلَيْهِ عُودًا».

 

.18865605. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Абу Ҳумайд Нақиъдан* бир жом сут келтирди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Бир чўпни кўндаланг қўйиб бўлса ҳам, устини ёпмабсан‑да», дедилар».

 

* Нақиъ – Мадинаи Мунавварадан жанубда 100 км. узоқликдаги Ақиқ водийсидаги жой номи.

 

 

 

[1] Наҳл сураси, 66‑оят.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.