1378/8 - بَاب: شَوْبِ اللَّبَنِ بِالْمَاءِ
1378.8-БОБ.
СУТГА СУВ ҚЎШИШ ҲАҚИДА
1888/5613 - عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ r دَخَلَ عَلَى رَجُلٍ مِنَ الْأَنْصَارِ وَمَعَهُ صَاحِبٌ لَهُ، فَقَالَ لَهُ النَّبِيُّ r: «إِنْ كَانَ عِنْدَكَ مَاءٌ بَاتَ هَذِهِ اللَّيْلَةَ فِي شَنَّةٍ، وَإِلَّا كَرَعْنَا». قَالَ: وَالرَّجُلُ يُحَوِّلُ الْمَاءَ فِي حَائِطِهِ، قَالَ: فَقَالَ الرَّجُلُ: يَا رَسُولَ اللهِ، عِنْدِي مَاءٌ بَائِتٌ، فَانْطَلِقْ إِلَى الْعَرِيشِ، قَالَ: فَانْطَلَقَ بِـهِمَا، فَسَكَبَ فِي قَدَحٍ، ثُمَّ حَلَبَ عَلَيْهِ مِنْ دَاجِنٍ لَهُ، فَشَرِبَ رَسُولُ اللهِ r ثُمَّ شَرِبَ الرَّجُلُ الَّذِي جَاءَ مَعَهُ.
.18885613. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ансорийникига кирдилар. Ёнларида бир шериклари ҳам бор эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Агар сенда эски мешда бу кеча олиб қўйилган сув бўлса хўп, бўлмаса ариқдан (ётиб) ичаверамиз», дедилар. У киши боғда сувни у ёқдан-бу ёққа бураётган эди. «Эй Аллоҳнинг Расули, менда бу кеча олиб қўйилган сув бор, шийпонга бораверинг», деди ва икковларини бошлаб бориб, бир жомга сув қуйди. Кейин устига хонаки қўйидан сут соғди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичдилар, кейин у зот билан келган киши ҳам ичди».