Ҳадис 1951 / Зарира* ҳақида

1429/17 – بَاب: الذَّرِيرَةِ

1429.17-БОБ.

Зарира* ҳақида

 

* Зарира – хушбўйликнинг бир тури. У шу номли ўсимликдан олинган. Зарира қамиши (calamus) Ҳиндистонда етиштириладиган бошоқдошларга мансуб, қамишсифат доривор ўсимлик ва унинг ҳосили бўлиб, ўзидан хушбўй ҳид таратади ва хушбўйлик сифатида ишлатилади, совун, атирларга қўшилади. Кукуни ҳам хушбўйлик сифатида ишлатилган. Бу бобда уни ишлатиш жоиз экани ҳақида сўз кетади.

 

1951/5930 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ الله عَنْهَا قَالَتْ: طَيَّبْتُ رَسُولَ اللهِ r بِيَدَيَّ بِذَرِيرَةٍ فِي حَجَّةِ الْوَدَاعِ، لِلْحِلِّ وَالْإِحْرَامِ.

 

.19515930. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Видолашув ҳажида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эҳромдан чиқаётганлари учун ҳам, эҳромга кираётганлари учун ҳам у зотни ўз қўлларим билан зарира билан хушбўйлаб қўйдим».

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.