Ҳадис 2006 / изн сўраш бегона кўз (тушмаслиги) учундир

1477/4 – بَاب: الْاِسْتِئْذَانُ مِنْ أَجْلِ الْبَصَرِ

1477.4-БОБ.

изн сўраш бегона кўз (тушмаслиги) учундир

 

2006/6241 - عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: اطَّلَعَ رَجُلٌ مِنْ جُحْرٍ فِي حُجَرِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، وَمَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم مِدْرًى يَحُكُّ بِهِ رَأْسَهُ، فَقَالَ: «لَوْ أَعْلَمُ أَنَّكَ تَنْظُرُ لَطَعَنْتُ بِهِ فِي عَيْنِكَ، إِنَّمَا جُعِلَ الْاِسْتِئْذَانُ مِنْ أَجْلِ الْبَصَرِ».

 

.20066241. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳужраларидаги бир тирқишдан мўралади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларидаги соч тўғноғич билан бошларини қашиётган эдилар. Шунда у зот: «Қараб турганингни билганимда, мана шуни кўзингга тиқиб олар эдим. Ўзи изн сўраш кўз (тушмаслиги) учун жорий қилинган», дедилар».

 

6242 - حَدَّثَنَا مُسَدَّدٌ، حَدَّثَنَا حَمَّادُ بْنُ زَيْدٍ، عَنْ عُبَيْدِ اللهِ بْنِ أَبِي بَكْرٍ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ: أَنَّ رَجُلًا اطَّلَعَ مِنْ بَعْضِ حُجَرِ النَّبِيِّ ، فَقَامَ إِلَيْهِ النَّبِيُّ  بِمِشْقَصٍ - أَوْ بِمَشَاقِصَ - فَكَأَنِّي أَنْظُرُ إِلَيْهِ يَخْتِلُ الرَّجُلَ لِيَطْعُنَهُ. طرفاه: 6889، 6900 - تحفة: 1078 - 67/8

  1. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳужраларидан бирига мўралади. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (қўлларида) энли пайкон [ёки энли пайконлар] билан у томон юрдилар. Уни ўша одамга сездирмай санчимоқчи бўлаётганлари ҳамон кўз ўнгимда».

islom.uz © 2003-2024.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Яндекс.Метрика

 

 

Masjid.uz.
Отличные.