Ҳадис 2011 / Қўл билан эҳтибо қилиш ҳақида.

1482/9 – بَاب: الْاِحْتِبَاءِ بِالْيَدِ

1482.9-БОБ.

Қўл билан эҳтибо қилиш ҳақида.

 

Изоҳ: «Эҳтибо» аслида орқани ерга қўйиб, икки тиззани кўтариб, бели билан болдирини қўшиб кийимига ўраб ўтиришдир. Мато ўрнида инсоннинг ўз қўли бўлиши ҳам мумкин, яъни орқани ерга қўйиб, икки тиззани қучоқлаб ўтириш ҳам «эҳтибо» дейилади. Ушбу иккинчи кўриниш, яъни қўл билан эҳтибо қилиш «қурфусо» деб ҳам аталади.

 

2011/6272 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم بِفِنَاءِ الْكَعْبَةِ، مُحْتَبِيًا بِيَدِهِ هَكَذَا.

 

.20116272. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Каъбанинг саҳнида мана бундай қилиб қўллари билан эҳтибо қилиб ўтирганларини кўрдим».

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.